Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Иқтисодий масалаларни компьютерда ечишга тайёрлаш босқичларининг асосий элементларига тавсиф



Download 1,71 Mb.
bet83/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Иқтисодий масалаларни компьютерда ечишга тайёрлаш босқичларининг асосий элементларига тавсиф.


  1. Масаланинг қўйилиши ва мақсаднинг аниқланилиши

Даставвал ЭҲМ-да ечилиши керак бўлган масала қўйилади. Бу иш иқтисодиёт ёки исталган соханинг малакали ва катта тажрибага эга бўлган мутахассиси томонидан амалга оширилади. Ушбу босқичда иқтисодий масаланинг ечилиши учун керак бўлган бошланғич маълумотларнинг таркиби ва характери аниқланади, яъни, кириш ва чиқиш маълумот массивларининг кўриниши, реквизитлари, тузилиши, таркиби, хажми, уларнинг ким томонидан ва қачон тақдим этилиши, компьютер маълумот ташувчилариги кўчирилиш тартиби ўрганилиб, ёзма равишда хужжатлаштирилади. Ундан сўнг иқтисодий масалани ечишнинг умумий йўли танланади яъни, қандай кетма-кет операциялар таркиби умуман масаланинг ечилишига олиб келиши аниқланади. Масала ечилиш аниқ бўлган ва тушунарли кичик масалаларга ажратилади, уларни ечиш кетма- кетлиги аниқланади ва ҳоказо. Бу босқич жуда хам масъулиятли ва кўп мехнат хамда билим талаб қиладиган босқич бўлиб, кўпинча бир неча ҳафтадан бир неча ойгача вақт талаб қилиши мумкин.
Агарда бу босқичда керакли маълумотларнинг таркиби, уларнинг тузилиши, иқтисодий жихатдан ифодаланиши аниқланса ва кўрсатгичлар орасидаги боғланишларнинг аниқ ифодаланиши амалга оширилса, иқтисодий масала қўйилган ҳисобланади.

Масала қўйилиш жараёнини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ:


    • Иқтисодий масалани компьютерда ечишда кўзда тутилган мақсад нима ва у қандай қилиб амалга оширилиши мўлжалланилаяпти;

    • Ушбу масалани ечишдан олинадиган иқтисодий самара нималардан иборат

(моддий, маънавий ёки бошқа турдаги) ва унга қандай қилиб эришилади;

    • Масалани ечиш учун ишлатиладиган кириш маълумотлари нималардан иборат ва улар қандай қилиб компьютер маълумот ташувчиларига ўтказилади;

    • Масаланинг ечилиши натижасида хосил бўладиган натижавий маълумотлар нималардан иборат ва улар қандай кўринишда ифода этилиши режалаштирилган;

    • Масала қўйилишида ишлатиладиган иқтисодий терминлар тушунарлими ва улар ушбу масалани ечишда қандай талқин қилинган;

    • Кириш ва чиқиш информацион массивлари етарлими ёки уларнинг ортиқчалари хам борми;

    • Агарда масалани ечиш учун маълумотлар етмаса, уларни қандай қилиб ва қаердан топиш ёки олиш мумкин;

    • Кириш ва чиқиш маълумотларининг аниқлиги қандай усуллар билан назорат қилинади ва бу билан боғлиқ хужжатлардаги ноаниқлигини қандай қилиб аниқлаш ва тузатиш мумкин;

    • Қандай ечим энг яхши ёки оптимал ечим деб хисобланилиши керак ва уни қандай қилиб аниқлаган мақсадга мувофиқ;

Булардан ташқари ушбу босқичда хар бир иқтисодий масала учун унинг мохиятига ва уни компьютерда ечишдан қўйилган мақсадга кўра яна бир қанча муаммоларни ҳам хал қилиб олиш мумкин.

      1. Масаланинг математик ифодаланиши.

Ушбу босқичда масаланинг қўйилиши математик жиҳатдан аниқлаб олинади. У аниқ, бир маъноли изоҳга эга бўлади. Буни амалга ошириш учун текширилаётган ҳолат қонуниятларини математик формулалар ёрдамида ифодалайдиган ўзига хос назария керак бўлади. Математик формулаларнинг ана шундай мажмуи “берилган ҳолатнинг ёки масаланинг математик модели” деб аталади. Бунда масаланинг ечилиши учун керакли бўлган маълумотларнинг таркиби, уларнинг тавсифи, тури ва тузилишини хисобга олган холда масала ечишнинг математик модели яратилади. Албатта ечилаётган масала қандай сохага тегишлилигига боғлиқ равишда хилма хил турдаги математик моделлар ёки усуллар ишлатилиши мумкин. Улар жумласига чизиқли дастурлаш усулларини, чизиқсиз дастурлаш усулларини, динамик ва стохастик дастурлаш усулларини, башорат қилиш усулларини, дифференциал ва интеграл тенгламаларни киритиш мумкин. Масалани қўйиш билан шуғулланувчи мутахассис ўз сохасини қанчалик яхши ўрганган ва амалий жихатдан пухта ўзлаштирган бўлса, масаланинг математик модели хам шунчалик пишиқ ва пухта аниқланилади хамда унинг компьютерда ечилиш самарадорлиги шунча юқори бўлади.

Бу босқичда хам қуйидагиларга ахамият бериш мақсадга мувофиқ:


    • Масалани компьютерда ечиш учун қандай турдаги математик аппаратни ишлатган маъқул;

    • Нима учун бу математик аппаратни қўллаш яхши натижаларга олиб келади;

    • Олдин хам бундай масалалар ечилганми ва уларда қандай математик усуллар қўлланилган;

    • Моделнинг реал хаёт ва амалиёт билан мос келишини қандай текшириш мумкин;

    • Масалани бундай усулда математик ифодалаш ундан фойдаланувчиларга тушунарли ва қулай бўладими.


      1. Download 1,71 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish