Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Классификаторлар - умумдавлат, тармоқли, регионал ва локал классификаторларга бўлинади



Download 1,71 Mb.
bet72/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Классификаторлар - умумдавлат, тармоқли, регионал ва локал классификаторларга бўлинади. Умумдавлат классификатори халқ хўжалиги масштабидаги барча реквизитлар ва кўрсаткичлар белгилашларининг маъносини қамраб оладиган классификаторлар тўпламидир.
Тармоқ классификатори шу тармоқ масштабида (вазирлик, идора, бошқарма) регионал-бирон бир катта худуд чегарасида (республика, вилоят, шаҳар, туман), локал классификатори эса корхона ва муассаса рамкасида олиб борилади.
Ҳозирги пайтда бир қанча умумдавлат ва тармоқли классификаторлар ишлаб чиқарилган. Мисол учун халқ хўжалик тармоқлари, корхона ва ташкилотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шаҳарлар классификатори ва бошқа кўп классификаторларни айтиш мумкин.
Ахборотларни таснифлаш уни кодлаштириш учун шароит яратади. "Кодлаштириш" деганда белгиланган қоидаларга кўра маълум номенклатуранинг ҳар хил объектларига шартли белгиларни бериш тушунилади. Ахборотларнинг таснифи уларни кодлаштириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Кодлаштириш барча белгиларни ифодалашни бир хилга келтириш, электрон ҳисоблаш машиналарига маълумотларни киритиш, чиқариш ва ишлаш учун ахборотларни қулай шаклга келтириш имкониятини беради. Кодлар объектлар белгиларини аниқлаш ва уларни назорат қилишни
енгиллаштиради, ҳар қандай маълумот ташувчига маълумот ёзишни осонлаштиради.
"Код" деганда маълум қоидаларга кўра объектга рақамли ёки рақамли- ҳарфли символлар ёрдамида берилган шартли белги тушунилади. Иқтисодий ахборот элементларини кодлаштириш қоидаларининг йиғиндиси "кодлаштириш системаси" дейилади. Кодлаштириш системалари, одатда, таснифлаш системалари билан биргаликда ишлатилади. Амалда қуйидаги кодлаштириш системаларидан: тартибли, такрорлаш, серияли, разрядли ва аралаш системалардан кенг фойдаланилади.
Такрорлаш системаси энг оддий ҳисобланади. Бу системада кодлаштиришда предмет ёки уларнинг характеристикаларига берилган рақамли белгилар маълум тартибда такрорланади.
Такрорлаш кодига ойларнинг рақамли белгилари, иш разрядлари, ишчилар разрядлари, ишлаб чиқариш харажатлари шифрлари, баланс ҳисоби номерлари, материаллар номенклатура номерлари, сортлар, размерлардан такрорий фойдаланиш, автомашиналарнинг номерларидан фойдаланиб кодлаштиришлар мисол бўла олади.
Кодлаштиришнинг тартибли системасида ҳар бир объектнинг шифри ортиб бориш тартибидаги жойлашган объектлар руйхатидаги тартиб номерига мос келади. Бу система бир белгилик ёки икки белгилик, содда ва ўзгармас номенклатураларни кодлаштириш учун қўлланилади.
Кодлаштиришнинг тартибли системасидан унча катта бўлмаган, оддий ва турғун номенклатуралар учун фойдаланиш тавсия қилинади. Бу система бўйича участкалар, цехлар, бригадалар, ўлчов бирликлари, категориялар, халқ хўжалиги тармоқлари ва бошқаларни кодлаштириш мумкин.
Кодлаштиришнинг серияли системаси маълум группалаш белгисига кўра группаларга ажратилган объектларга номерлар сериясини беришни кўзда тутади. Ҳар бир серия чегарасида объектларга тартиб бўйича номерлар берилади. Бунда ҳар бир серияга албатта эхтиёт кодлар киритилади, улар келтирилган номенклатуранинг янги объектларига берилиши мумкин. Эҳтиёт номерлар ҳар бир сериянинг бошида ёки охирида кўзда тутилган бўлиши мумкин. Серияли коднинг асосий афзаллиги унинг оддий тузилганлиги ва кам хоналигидадир.
Бу система бўйича корхона бўлинмалари қуйидагича кодлаштирилиши мумкин. Бунда асосий ишлаб чиқариш цехларига 20-39, носаноат хўжаликларига 40-49, омборларга 50-59 ва шунга номерлар сериялари ажратилиши мумкин. Кейин ҳар бир цехга завод бўлимига ажратилган серия номерларидан берилади Масалан, қуюв цехи-01, темирчилик цехи-02, механика цехи-04 ва бошқалар.
Кодлаштиришнинг разрядли системаси кўп белгили мураккаб номенклатураларни кодлаштириш учун қўлланилади. Ҳар бир тасниф белгисига маълум разрядлар сони ажратилади. Разрядли система бўйича
кодлаштириш системасининг тузилишига мисол тариқасида материал бойликларини кодлаштиришни кўриб чиқамиз. Материал бойликларини ҳисобга олиш учун барча материаллар уларнинг тегишлилик белгисига кўра группаларга бўлинади. Масалан, 1) қора металлар, 2) рангли металлар, 3) қимматбаҳо металлар, 4) метизлар ва шунга ўхшаш. Шунингдек, ҳар бир группа ўз навбатида кичик группачаларга бўлинади. Масалан, 1-чи қора металлар қуйидаги группаларга бўлиниши мумкин. Конструкцион пўлат - 01, инструментал пўлат - 02, пўлат - 03, пўлат сим - 04 ва бошқалар. Ҳар бир группача фарқли белгига эга бўлган турли хил нарсаларни ўз ичига олади. Мисол учун, У-8-12 маркали юмалоқ углеродли инструментал пўлат 102812 кодига эга бўлиши мумкин, бунда юқори разряддаги 1-группани кейинги икки разряд группачани - 02, охирги уч разряд 812 ўлчами, сортини билдиради. Кодлар фойдаланиладиган кодлаштириш системасидан қатъий назар машинада ишлаш самарадорлигини ошириши, узунлиги иложи борича кичкина бўлиши, тузилиши бўйича объектга мос бўлиши, керакли ошиқчаликка эга бўлиши керак. Аралаш кодлаштириш системаларида юқорида кўриб ўтилган кодлаштириш системаларининг бир нечтаси бир вақтда ишлатилиши мумкин.
Алифболи иқтисодий ахборотларнинг кодлари одатда шартли белгилашлар орқали кўрсатилади, бу белгилашлар тўплами "кодлаштириш тиллари" деб ҳисобланади. Ана шу усулдан фойдаланиб, текстлар ўрнига уларни ифодалайдиган белгилашлар қайд қилинади. Ушбу белгилар шифрлар билан белгиланиб улар "код" деб аталади. Кодлаштириш берилиши аниқ бўлган кодлаштириш системалари бўйича амалга оширилади. Кодлаштириш системаси деб - тасниф ва классификатор гуруҳларининг объектларини белгилашнинг қонун-қоидалари йиғиндисига айтилади. Иқтисодий ахборотларнинг ёзилишини қисқартириш учун, сақлаш, узатиш, қайта ишлаш учун, маълумотларни излаш ва бошқа операцияларни бажариш учун кўплаб кодлаштириш системалари ишлаб чиқилган.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish