Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Информация турлари ва миқдори, уни ўлчаш бирликлари



Download 1,71 Mb.
bet68/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Информация турлари ва миқдори, уни ўлчаш бирликлари


Бизнинг атрофимиздаги мухитда информациянинг турли-туман турлари мавжуд бўлиб, биз уларни бир биридан фарқлашни билишимиз ва уларни таснифлай олишимиз керак. Бу билимлар бизга ахборот технологияларини муваффақиятли равишда жорий қилишга хамда программавий-техник воситалардан оптимал фойдаланишда катта ёрдам беради. Ахборот технологияларини жорий қилаш мақсадида информацияни таснифлаш ва гурухларга ажратиш муаммосини тўғри хал этиш учун компьютерлаштирилаётган объектни чуқур ўрганиш ва уни бошқарув жараёни билан боғлаш лозим бўлади. Агар Сиз бирор бир ташкилот хизматчиси бўлсангиз ва Сизнинг зиммангизга ундаги барча ахборот турларини аниқлаш топширилган бўлса, ахборотларни қандай гурухларга бўлган бўлардингиз, яъни уни қандай таснифлардингиз?
Хақиқитан хам, иқтисодий ахборотлар ранг-барангдир. Улар моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш, шунингдек халқ хўжалигининг тармоқларига тегишлилиги билан бир-биридан фарқ қилади. Агар халқ хўжалигининг тармоқлари нуқтаи-назаридан ёндошиладиган бўлсак, ахборотлар вазирликлар ва идоралар бўйича, саноат корхоналари ва комбинатлари, ишлаб чиқариш бирлашмалари ва ташкилотлари, цех ва участкалар ва хоказолар бўйича ҳисобланади. Шунингдек, ахборотлар республика, маъмурий-ҳудудий бошқарув органларига тегишлилиги билан ҳам ажралиб туради. Умуман, ахборотлар, улар қайси объектга қарамлигидан қатъий назар, объектда содир бўлиб ўтган ва содир бўлмоқчи бўлган аниқ воқеа, ҳодиса ва жараёнларни акс эттирадиган жонли воситадир.
Иқтисодий ахборотлар бошқариш функциясига ва босқичига кўра прогнозлаштириш, режалаштириш, молиявий - ҳисоб, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва оператив бошқариш ахборотларига бўлинади. Шунингдек, бу ахборот турларига норматив ахборотларни ҳам қўшиш мумкин. Албатта, бу ахборотлар тури ўз маъноси билан кўпроқ техник-иқтисодий ахборотлар жумласига киради, лекин иқтисодий бошқарув ахборотлари билан органик жиҳатдан жуда ҳам боғланиб кетган.
Кўриб ўтилган ахборотлар бажариш функциясига кўра ҳар хил вазифаларни бажаради. Масалан, прогнозда ишлатиладиган ахборотлар ёрдамида яқин келажакдаги прогноз ишлари амалга оширилса, режалаштириш ахборотлари орқали ҳар хил режалаштириш - келажакдаги техника - иқтисодий, оператив-ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилади ва ҳоказо.
Иқтисодий ахборотларни воқеа ва ҳодисалар ҳолатини тўғри акс эттиришга мос келадиган мезон бўйича ишончли ва ишончсизроқ ахборотларга бўлиш мумкин.
Шунингдек, иқтисодий ахборотлар келиб чиқиш босқичларига кўра бирламчи ва иккиламчи маълумотларга бўлинади. Бирламчи ахборотлар ишлаб
чиқариш ва хўжаликларнинг молиявий ва бошқа бошқарув органлари ва корхоналар фаолиятининг натижасида келиб чиқади.
Иккиламчи ахборотлар асосан бирламчи ва бошқа иккиламчи ахборотларни қайта ишлаш оқибатида келиб чиқади. Иккиламчи ахборотларга оралиқ ва охирги ахборотлар хос бўлади.
Иқтисодий ахборотлар маромлиги нуқтаи-назардан доимий, шартли- доимий ва ўзгарувчан ахборотлар туркумига бўлинади. Доимий ахборотлар ўзларининг аҳамиятини ўзгартирмайди. Уларга ҳисобот ахборотлари мисол бўлади. Шартли-доимий ахборотлар узоқ муддат давомида сақланади. Уларга норматив-маълумот характеридаги ахборотлар (масалан, темир йўл, автостанция, аэропортдаги пассажирларга тавсия этиладиган хабарномалар ва бошқалар) мисол бўлади. Ўзгарувчан ахборотларга ўз аҳамияти билан тез-тез ўзгариб турадиган маълумотларни (масалан, бирор бир маҳсулотни ишлаб чиқариш суръати, корхона ва хўжаликларда маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш техника-иқтисодий кўрсаткичлари, пахтанинг кунлик терим суръати) киритиш мумкин. Шуни айтиш керакки, маромлилик даврини вақт оралиғи мезони (масалан, ой, йил, квартал) билан белгилаб олиш керак.
Иқтисодий ахборотларни тўғри таснифлаш катта аҳамиятга эга. Улар ҳар хил белгиларига кўра таснифланади. Иқтисодий ахборотларнинг қуйидаги таснифини келтириш мумкин (якун сифатида).


Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish