Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,71 Mb.
bet67/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:


  1. Матн мухаррирлари нима ва улар қандай ишларни бажаришга ёрдам берадилар?

  2. Матн мухаррирининг асосий ойнаси элементлари нималардан иборат?

  3. Матн мухаррирининг қандай менюлари мавжуд?

  4. Ускуналар панели қандай ишларни амалга оширишга ёрдам беради?

  5. Нашриёт тизимлари нима ва улар қандай ишларни амалга ошира оладилар?

6. Иқтисодий информатиканинг назарий асослари, маълумотларни классификациялаш ва кодлаштириш





  1. Иқтисодий информатика тушунчаси.

  2. Информация турлари ва миқдори, уни ўлчаш бирликлари.

  3. Саноқ системалари ҳақида тушунча ва улар билан ишлаш.

  4. Иқтисодий ахборотларни таснифлаш ва уни кодлаштириш усуллари.



Таянч сўз ва иборалар:


  1. Информатика

  2. Иқтисодий информатика

  3. Маълумот ва информация

  4. Информация турлари

  5. Информацияни ўлчаш

  6. Информация миқдори.

  7. Информация миқдорини ўлчаш бирликлари

  8. Бит

  9. Байт 10.Килобайт 11.Мегабайт 12.Гигабайт 13.Терабайт 14.Ёзув 15.Файл 16.Машина сўзи

17.Информацияни кодлаштириш 18.Информацияни классификациялаш 19.Кодлаштириш усуллари 20.Тартибли кодлаштириш 21.Серияли кодлаштириш
22.Аралаш кодлаштириш 23.Алфавит рақамли кодлаштириш 24.Позицион кодлаштириш
25.Регионал кодлаштириш системалари 26.Локал кодлаштириш системалари 27.Универсал кодлаштириш системалари 28.Саноқ системалари
    1. Иқтисодий информатика тушунчаси.


Ахборотларни қайта ишлаб чиқиш жараёнида уларнинг қандай турга мансублигини ва унинг асосий хусусиятларини аниқлаш лозим бўлади. Бу муаммони хал қилиш учун маълумот ишлаб чиқариш жараёнини, маълумотлардан фойдаланувчилар кимлар эканлигини, қайта ишланган маълумотлар нималар учун ишлатилишини ва бу билан боғлиқ бошқа муаммоларни чуқур хамда атрофлича ўрганиш лозим бўлади. Фараз қилинг, Сиз бирор бир корхонада хисобчи бўлиб ишлайсиз ва бошлиғингиз Сизга ушбу корхонанинг бухгалтерия ишини компьютер ёрдамида автоматлаштириш вазифасини қўйган. Фикрлаб кўрингчи, бу масалани хал қилиш учун Сизга нималар қилиш лозим бўлади ва Сиз қандай турларга мансуб маълумотлар билан ишлашингиз керак бўлади? Агарда биз буларни иқтисодий сохага мансуб маълумотлар десак, яна қандай сохаларга мансуб маълумотлар хақида биласиз? Хилма хил сохаларга оид маълумотлар бир биридан фарқланадими ёки йўқми? Агар фарқланса қайси кўрсатгичлари билан фарқланади?
Ахборотлардан фойдаланиш белгисига қараб уларни бир неча турларга бўлиш мумкин. Хусусан, улардан бири ва муҳими иқтисодий ахборотлардир. Иқтисодий ахборотларни тасвирлаш объекти-ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятларидир. Ахборотларнинг аҳамияти эса ана шу ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини бошқариш чоғида улар ишини янада такомиллаштириш, техника-иқтисодий кўрсаткичлар системасини янада яхшилаш мақсадида фойдаланилади. Иқтисодий ахборотлар деб, иқтисодий соҳанинг барча томонини бутунлай тасвирлайдиган ҳар хил маълумотлар тўпламига айтилади. Улар ёрдамида халқ хўжалигини ва унинг айрим олинган тармоқларини бошқариш учун тасвирлаш, қайд этиш, узатиш, сақлаш ва бошқа техник воситаларидан фойдаланиш зарурдир.
Иқтисодий ахборотлар тўғрисида иккинчи ўхшаш қоидани ҳам келтириш мумкин: халқ хўжалигининг иқтисодий соҳасини тўла тасвирлайдиган маълумотларни "иқтисодий ахборотлар" деб аталади.
Умуман, иқтисодий ахборотлар муҳим тушунча ҳисобланиб, у хўжалик, ишлаб чиқариш, истеъмол ва моддий ресурслар, меҳнат ҳамда пул ресурсларининг таркиби, объектлар ишининг айнан маълум вақтларгача ва ун- гача бўлган ҳолатлари хақидаги ахборотлар системасини ўз ичига олади. Корхона, ташкилотларнинг, жамоа хўжалиги фаолиятларининг иқтисодий ахборотлари натурал, қиймат ва бошқа кўрсаткичлар орқали акс эттирилади. Бу ахборотлар қатор характерли хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин.

  • ахборотлар ҳарфли-рақамли белгилар орқали ифодаланади;

  • берилган маълумотлар ва ҳисоблаш натижалари, айрим ҳолларда оралиқ натижалари ҳам узоқ вақт сақланиши керак;

  • бир манбадан келиб чиққан дастлабки ахборотлар ҳар хил бошқариш функцияларида ўз аксини топади;

  • бажариладиган ҳисоблаш жараёнлари нисбатан кўп бўлмасада, катта ҳажмли ахборотларга турли мазмундаги маълумотларни олиш учун турлича усулда ишлов берилади;

  • иқтисодий ахборотларнинг кўпчилик қисми мунтазам равишда ишланади;

  • бажариладиган аниқ функцияларга кўра ахборотлар берилган вақтларда ишланади.

Иқтисодий ахборотларнинг ўзига хос хусусиятларини ва структурасини ўрганиш ахборотни қайта ишлашни комплекс механизациялаш ва автоматлаштиришни таъминловчи техник воситаларни тўғри танлаш учун зарурдир.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, "ахборот" ("информатика") тушунчасининг ишлатиш соҳасига қараб кўплаб маъноси бор. Кибернетика фани учун ахборотлар марказий тушунча ҳисобланиб, маълумотлар ва уларнинг истеъмолчилари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Бу ерда "маълумот" сифатида бирон нарсага ёки бирор кимсага нисбатан ҳар хил хабарлар, ахборотлар, фактлар ва билимлар тушунилади. Иқтисодий ахборотлар қайта ишлашнинг автоматлаштириш системасида ахборотлар ҳар хил маълумотлар билан тенглаштирилади, бу ҳолда маълумотлар нима ёки ким хақидаги маълумотларни тўплаш сифатида талқин этилади. Кибернетик ёндашувда ахборотлар истеъмолчи учун фақат янги, фойдали ва марказий маълумот ҳисобланиб, вазифа - уларни чиқариб, топиб олишдан иборат бўлади.
“Ахборот” терминининг яна бир маълум изоҳи бўлиб, у сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш объектларини билдиради.
Ҳар бир илмий соҳа, инсонийлик тажрибаси ўзининг ахборотларига эга. Иқтисодий соҳа, жамият иқтисодий фаолияти шунақа ахборотларга эгаки, биз уларни "иқтисодий ахборот" деб атаймиз. Иқтисодий ахборот ўз тушунчаси бўйича, бир томондан "ахборот" категориясига мансуб бўлса, иккинчи томондан, иқтисод ва халқ хўжалигини бошқариш билан узвий боғланган.
Иқтисодий ахборотлар бошқаришнинг қуроли бўлиб хизмат қилиб, бир вақтнинг ўзида бошқаришнинг ажралмас элементи бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий ахборотни бошқарув ахборотининг ранг-баранглиги сифатида қараш мумкин, яъни, улар халқ хўжалигини бошқаришнинг ташкилий - иқтисодий масалаларининг ташкилий ечимини таъминлайди. Зеро, иқтисодий ахборотлар халқ хўжалиги ва унинг тармоқларининг ҳолатини акс эттирадиган маълумотлар тўпламидан ташкил топади.
Иқтисодий ахборотлар ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш соҳаларида амалга ошириладиган бошқариш жараёнининг ахборотларидан ажралмасдир. Шунинг учун ҳам иқтисодий ахборот халқ хўжалигининг барча тармоқларида, табиийки барча умумдавлат бошқарув органларида кенг қўлланилади.
Ахборотлар бошқариш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Бу нарса, айниқса ҳозирги пайтда, бозор иқтисодиёти шароитида жуда ҳам катта
аҳамиятли ҳисобланади. Наинким, бу давр ахборотлар оқимининг катталиги, хилма-хиллиги ва мураккаблиги билан изоҳланиб, уларни оператив равишда бошқарув органларига етказиб бериш ва керакли ечимлар қабул қилишда фойдаланиш-халқ хўжалигида бошқарув жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. Хўш, ахборот ва маълумот нима?
”Ахборот” лотинча "informatio" сўзидан олинган бўлиб қанақадир, нимадир хабар беришни,қанақадир факт ва воқеани тушунтиришни билдиради.
”Маълумот” сўзи ахборот ташувчилардаги, машина ва қурилма хотирасидаги, шунингдек маълумотларни машинада қайта ишлаш ва уларни сақлашни ташкиллаштириш пайтидаги маълумотларга тушунтирилади. Одатда, бу ахборот ва маълумот тушунчалари бир бирига тенглаштирилади. Умуман бу тўғри, йўл қўйиб бериш мумкин ҳол, чунки бу тушунчалар реал объект ва жараёнларни акс эттиради. Лекин бу тушунчалар ўртасида фарқ бўлиб, берилган маълумотлар ахборотнинг моддий ифодасидир. Берилган маълумотлар маълум тилда ифодаланади ва маълум моддий маълумот ташувчида қайд қилинади. Фойдаланиш объектига қараб жуда кўп ахборот турлари мавжуд. Улардан муҳими иқтисодий ахборотлардир.

    1. Download 1,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish