Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Машинада информация ишлаб чиқариш ҳақида тушунча



Download 1,71 Mb.
bet74/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Машинада информация ишлаб чиқариш ҳақида тушунча.


Иқтисодий информация ишлаб чиқариш жараёни бир неча хил усулда – инсоннинг ўзи томонидан хеч қандай қўшимча қурилмалар жалб этмаган холатда, кичик механизация элементларини жалб этган холда ёки турли хил электрон хисоблаш машиналари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Агарда информация массивларини хисоблаш техникаси воситаларини жалб этган холда қайта ишлашни истасак ёки бусиз маълумотларни қайта ишлаш мумкин бўлмаса, у холда бу жараён қандай амалга оширилиши хақида яхшилаб ва чуқур фикрлаб олишимиз керак бўлади. Энди сизга навбат, фараз қилинг сизнинг олдингизга фирма ишини компьтер ёрдамида иложи борича тўлароқ автоматлаштириш масаласи қўйилган. Бу масалани хал қилишни қандай асосий босқичларга бўлиб чиқиш мумкин? Нима қилсангиз ушбу иш тез, аниқ, ҳаммага тушунарли ва содда равишда амалга оширилиши мумкин?
Бошқариш инсон фаолияти аниқ мақсадли йўналишини ташкиллаштириш сифатида минг йиллардан бери мавжуд. Бироқ, ҳозирги пайтда бошқариш функциялари жуда муҳим масъулият касб этади - муваффақиятли қарор (ечим) ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, ўйланмасдан, шошма-шошарлик билан қабул қилинган қарор эса катта зарар етказиши мумкин. Шунинг учун оптимал қарорларнинг танланиши жуда кўп сонли вариантларнинг қараб чиқилишини ва мураккаб ҳисоб-китоб ишларининг олиб борилишини талаб қилади. Бунда маълумотларга машинада ишлов бериш муҳим аҳамият касб этади.
Машинада информация ишлаб чиқариш ўзи авваламбор ахборотларни қайта ишлаш жараёни бўлиб, у ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш, тахлил қилиш функцияларини бажаришни ва мос қарорлар қабул қилишни хамда бажаришни тақозо қилади. Халқ хўжалигининг ривожланиши натижасида бошқаришда қайта ишланиши лозим бўлган ахборотлар ҳажми ҳам орта боради. Ахборотлар ҳажмининг ўсиб бориши ишлаб чиқаришнинг, бошқариладиган системаларнинг мураккаблашиши, бошқаришнинг янги иқтисодий усулларини жорий қилиниши ва бошқа кўпгина омилларга боғлиқ. Иккинчи томондан, ахборотлар ҳажмининг ўсиши бошқариш жараёнининг мураккаблашига олиб келди ва бу ахборотларни автоматлашган равишда қайта ишлаш заруратини келтириб чиқарди.
Маълумотларга машинада ишлов бериш жараёнининг соддалашган вариантини схематик тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин:







Маълумот тўплаш










Маълумотни қайта ишлаш










Қарор қабул қилиш










Қарорни ижро этиш










Ижрони назорат қилиш










Бу жараённи банк маълумотларига компьютер ёрдамида ишлов бериш мисолида кўриб чиқайлик. Бунда биз компьютер билан тўлиқ таъминланган банк бўлимини назарда тутамиз.
Бошланғич маълумотларни йиғиш ишлари мижоз билан мулоқотда бўладиган банк ходимларининг хар бири ёрдамида амалга оширилади. Бу маълумотларга мижоз келтирган тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси ёки кредит инспектори қабул қилган баланс, турли смета ҳисоблари ва хоказолар мисол бўлиши мумкин.
Маълумотларга ишлов бериш банк муассасасида қўлланилган амалий программалар, масалан, операцион кун, кредитга лаёкатлиликни аниқлаш каби программалар ёрдамида амалга оширилади. Операцион кун программаси натижани банк куни охирида чиқариб берса, кредитга лаёқатлиликни аниқлаш программаси эса маълумотлар киритилган захоти натижани чиқариб беради.
Натижани олган банк ходими уни таҳлил қилиб, шунга мос қарорни қабул қилади ва уни ижро этишга киришади.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича маъсул бўлган бош ҳисобчи кунлик балансга кўра, банк бошқарувчиси эса банкнинг умумий натижаларига кўра қарор қабул қилади ва уни ижрога беради.

    1. Download 1,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish