Информацион системалар ва уларнинг турлари
Сиз ўз ҳаётингиз ва билим олишингиз жараёнида жуда кўп хилдаги информацион системаларга дуч келгансиз ва уларнинг хизматидан фойдалангансиз. Ушбу тажрибангизни ҳисобга олган холда информацион системаларни қандай тизим сифатида тушунасиз ва улар нима учун хизмат қилади деб ўйлайсиз? Ҳаётда деярли барча сохаларда қўлланиладиган информацион системаларнинг қандай турлари мавжуд деб ўйлайсиз? Нега барча сохаларда фақатгина бир хил информацион системаларни ишлатиш мумкин эмас ва уларнинг хилма-хил турлари қайси кўрсатгичлар орқали аниқланади?
Информацион системалар маълумотларни йиғиш, узатиш, сақлаш, қайта ишлаш, қидириш ва натижаларни чиқаришга хизмат қилади. Бу системалар инсон фаолиятининг барча соҳаларида: саноатда, транспортда, банк-молия соҳаларида, илмий-текширув, лойиха-конструкторлик, ўқитиш системаси ва бошқа соҳаларда ишлатилади.
Информацион системаларнинг транспорт соҳасида асосий қўлланилиш соҳаси бу билетлар сотиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштириш хамда бошқаришдир. Айниқса билет сотишга мўлжалланган, кенг алоқа тармоғига уланган информацион системалар ривожланиб бормоқда. Бу соҳадаги ривожланган информацион системалар авиацияда кенг қўлланмоқда.
Банк системалари. Кўпчилик мамлакатлар банк-молия тизимида ЭХМларнинг алоқа канали тармоқлари орқали уланган информацион системалари кенг ва самарали қўлланмоқда. Бундай системаларни лойиҳалашда харажатларни камайтириш, бошқарув ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш асосий мақсад қилиб қўйилади.
Информацион системаларни қўллаш меҳнат самарадорлигини ошириб, аниқликни таъминлайди, ҳисоботлар сифатини оширади, асоссиз харажатларни камайтиради, ҳисобот ва маълумотларнинг янги турларини тайёрлаш имконини беради. Бу системалар нотўғри операциялар ўтиши эҳтимолини камайтиради, мижозларнинг кутиш вақтини камайтиради.
Информацион системалар ўқитиш жараёнида ҳам кенг кўламда қўлланилмоқда. Мисол тариқасида Иллинойс университетида бир қатор мутахассисликлар бўйича ўқитишга мўлжаллаб яратилган PLATO системасини қисқача келтирамиз. Бу системада ҳар бир ўқувчи ўз компьютери ёрдамида электрон дарслик ва электрон доскага мурожаат қилиши мумкин. Улар асосий маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Электрон дарслик матн ва расмлардан иборат бўлиб, ўқувчи талабига кўра унинг мониторига исталган матн ёки сурат ўтказилади.
Ўқув жараёнида монитор экранида матн ёки график шаклдаги турли масалалар хосил бўлади, турли холатлар моделлаштирилади, ўқувчи ўтказиши керак бўлган тажриба шартлари берилади ва х.к. Ўқувчи жавоблари ва унинг иш натижалари дархол компьютерда қайта ишланиб унинг билими баҳоланади. Асосий курсдан ташқари ўқувчи бошқа предметлар бўйича маълумот сўраши
мумкин. Бундан ташқари ўқувчининг фан материали бўйича ва ўқитиш методикаси бўйича ўз мулоҳазаларини билдириши ҳам кўзда тутилган. Информацион системалар фақатгина компьютер ва унинг қандайдир программавий таъминоти эмас, балки ташкилотни бошқаришни сифат жихатидан тубдан ўзгартириб юборадиган программавий-техник-ташкилий системадир. Уни самарадор ишлатиш учун ташкилотни, унинг бошқарувини хамда информацион технология воситаларини жуда яхши тушуниш лозим. Самарали информацион системалар ташкилотнинг ажралмас қисмидир хамда уларнинг ўзаро алоқасини қуйидагича схематик равишда ифодалаш мумкин:
.
.
Ҳар бир ташкилотда мавжуд бўлган бўлимлар ва улар
бажарадиган вазифаларни қуйидаги жадвал асосида аниқлашимиз мумкин:
Асосий ташкилий функциялар ва ишлар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |