Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Хусусий компьютерларнинг яратилиш тарихи, очиқ архитектура принципининг ишлатилиши ва аҳамияти



Download 1,71 Mb.
bet10/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Хусусий компьютерларнинг яратилиш тарихи, очиқ архитектура принципининг ишлатилиши ва аҳамияти.


Ҳозирги замонда энг кенг миқёсда ишлатиладиган компьютерлардан бири хусусий ёки шахсий компьютерлардир. Уларнинг кўриниши кичик ва ихчам бўлишига қарамай, иқтисодиёт ва техниканинг деярли барча сохаларида муваффақиятли равишда қўлланилиб келмоқда. Лекин улар қачондан бошлаб ва нима сабабларга кўра пайдо бўлган? Қандай принципларнинг қабул қилиниши ва қайси техник ечимлар уларнинг оммабоп бўлишига ва кенг миқёсда қўлланилишига сабаб бўлган?


Ярим ўтказгичли бир неча минглаб элементлардан ташкил топган яхлит микросхемаларнинг кристал пластинкага интеграция қилиш технологиясининг ривожланиши микропроцессорларнинг, хотираси ва имконияти катта бўлган интеграл схемаларининг, киритиш-чиқариш катта интеграл схемаларининг пайдо бўлишига олиб келди. Демак, арифметик-мантиқий қурилма, ички регистрлар ва бошқарув қурилмасидан ташкил топиб, битта ёки бир неча катта интеграл схемаларда бажарилган, ҳамда функционал жиҳатдан тамоман тўлиқ бўлган қурилмани микропроцессор деб тушунилади, ёки, оддий қилиб айтганда, ЭҲМ-да қайта ишланаётган ахборотлар электр сигналлари кўринишида тасвирланиб, улар электрон қурилмалар орқали қайта ишланади. Хусусан ушбу электрон қурилмалар минг ва хатто юз минглаб баҳамжиҳатлик билан ишлайдиган элементлардан иборат бўлади. Мана худди шундай қурилмалар микросхемалар деб аталади. Микросхема деб, бир бутун процессорни тушуниш ҳам мумкин. Агар процессорнинг барча зарур элементларини битта микросхемага жойлаштиришга эришолмаса, у ҳолда бир қанча микросхемалар битта платага ўрнатилади. Плата-пласмассали пластинка бўлиб, унинг устки қисмида микросхемалар кўринишда боғланган металли ўтказгичлар бўлади.
Микропроцессорларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб нимада деган табиий савол кўндаланг бўлади, унга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Ярим ўтказгичли катта интеграл схемаларнинг - микрокалькуляторлар ва хотирловчи қурилмаларни тайёрлашдаги тўпланган бой тажриба хамда мукаммал ўзлаштирилиб олинган технологияларда микропроцессорларнинг асосий элемент бўлиши катта интеграл схемаларнинг яратилишига ва зудлик билан ўзлаштирилишига шароит яратиб берди. Бунинг оқибатида ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихида биринчи марта шундай ҳолат қарор топди, яъни микропроцессор ўзини қабул қилишга тайёр бўлмаган бозордан олдин юзага келди, шунинг учун фойдаланувчилар уларга нисбатан талабларини шакллантира олмадилар.
Юқоридаги тарзда ЭҲМнинг ривожланиш тараққиёти хусусий ЭҲМ- ларнинг яратилишига олиб келди. Унинг 1-чи қалдирғочи 1975 йилда АҚШ-да ишлаб чиқилди (ушбу хусусий компьютер МИТС фирмаси томонидан INTEL-
8080 процессори асосида ишлаб чиқилиб, Алтаир 8800 деб номланган) ва тарихан қисқа муддат ичида, яъни 1987 йилга келиб, жаҳонда хусусий компьютерларнинг сони 30 млн. донага ўсган.
Хусусий ЭҲМ ҳамма ҳарид қилиш нархидаги қудратли универсал инструмент бўлиб, ҳар хил соҳадаги мутахассислар ақлий меҳнатининг иш унумини бир неча марта оширади. ЭҲМ-ни хусусий ЭҲМ деб аташ учун у қуйидаги асосий талабларни қондириши шарт:

  • катта бўлмаган ўлчамларга эга бўлиб, алоҳида ишлай олади;

  • хусусий ЭҲМ-нинг аппаратли воситалари микропроцессорли техника асосида қурилган бўлиши керак;

  • хусусий ЭҲМ фойдаланувчи билан суҳбатли режимда ишлайди;

  • универсал бўлади, яъни қулай техник ва программа воситалари ёрдамида битта фойдаланувчи томонидан ечиладиган ҳар хил масалаларни ечишга мўлжалланган;

  • ҳисоблаш техникаси билан нотаниш бўлган фойдаланувчига уни ишлатишни оддий қилиб беради;

  • хусусий фойдаланувчилар харид қила оладиган нархда бўлади;

Мана шу кўриб ўтилган фикрлар хусусий ЭҲМ-лар тўғрисида тўлиқ тушунчани беради.
1976 йилда Пол Аллен ва Билл Гейтс Бейсик тили учун интерпретатор ишлаб чиққандан сўнг, хусусий компьютерга бўлган талаб кескин равишда ортган хамда унинг хилма-хил турлари ва уларга мос бўлган программавий таъминотлар хосил бўла бошлаган. 1981 йилда эса хозирги пайтда кенг миқёсда тарқалган IBM PC туридаги хусусий компьютерларнинг биринчиси ишлаб чиқарилган.
Хусусий компьютерлардан бири, яъни IBM PC турига мансуб бўлган компьютерлар яратилганидан сўнг, уларда очиқ архитектура принципи ишлатила бошланган. Унинг мохияти шундан иборатки, компьютерни фойдаланувчи томонидан кенгайтириш ва уни янги ташқи қурилмалар билан бойитиш имконияти яратилган. Хар қандай хусусий компьютерни худди болалар конструкторига ўхшаб, бир қанча бир-бирига мос келувчи алохида элементлардан ясаш ва ишлатиш мумкин. Бундай элементларнинг бир-бирига мослашуви ва уланиши хеч кимдан сир тутилмаган, балки барчага реклама қилиниб тушунтирилган хам. Бу холат очиқ архитектура принципи деб номланиб, хусусий компьютерлар бозорининг тезлик билан кенгайишига олиб келган. Шундай қилиб, очиқ архитектура принципи фойдаланувчиларга ўз компьютерларининг имкониятларини хохлаганларича кенгайтириш имкониятини берди. Бунинг учун улар тегишли функционал қурилмаларни харид қилишлари ва ўз компьютерларининг системавий платасидаги бўш жойларга ўрнатишлари кифоя холос.

    1. Download 1,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish