Хусусий компьютерларнинг асосий турлари, таркибий қисмлари ва периферия воситалари.
Хусусий ёки шахсий компьтернинг қандай асосий турлари мавжуд, уларнинг таркибий қисмлари ва ташқи қурилмалари нималардан иборатлигини билиб олиш уларни оқилона ишлатиш учун катта ахамиятга эга. Чунки бунда фойдаланувчи ўз ишини қай даражада компьютер зиммасига юклатиш мумкинлигини яхши билиб олади ва тасаввур қилади. Буни тушуниш учун ўзингизни масалан, банк ходими ёки бухгалтер сифатида тасаввур қилинг ва қандай ишларни компьютерингиз зиммасига юклашингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. Бу Сизга масаланинг мохиятини чуқурроқ тушуниш хамда амалий муаммоларни хал қилиш учун анча ёрдам беради.
Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, янги синфга мансуб хусусий ЭҲМ-ларнинг пайдо бўлиши - инсон фаолиятининг барча соҳаларида ва айтиш мумкинки, инсон тафаккури махсулида хақиқий революцион қайта бурилишига бир туртки бўлиб хизмат қилди.
Катта интеграл схемали микропроцессорларнинг компьютерлари асосида хусусий ЭҲМ-ларнинг алоҳида моделлари ва оиласи ишлаб чиқилмоқда.
Уни шартли равишда тўртта катта группага бўлиш мумкин, яъни, ишбилармонлик соҳаси, илмий тадқиқотлар йўналиши, инженерлик ҳисоб- китоб ишлари хамда бошқарув ва ниҳоят, таълим ва турмуш соҳаси.
Ишбилармонлик соҳасида хусусий ЭҲМ-ларнинг қўлланилиши асосан жадвалли ҳисоблашлар билан матнли ахборотларни ва элементар графикли маълумотлар базасини юргизиш билан боғлиқдир.
Илмий-тадқиқот ишларида хусусий ЭҲМ-лар маълумотларни оператив анализ қилиш учун, назорат қилувчи - ўлчовчи аппаратлар билан ўзаро таъсир қилиш учун, ахборотларнинг юқори сифатли графикли тасвирларини олиш учун, ҳар хил инженерлик ва математик ҳисоблашларни бажариш учун қўлланилади.
Таълим соҳасида эса хусусий ЭҲМ-лар амалий машғулотларни ташкиллаштиришда, шахсий ишлар билан шуғулланишда ва ўз-ўзини профессионал қилиб тайёрлаш пайтида ёрдамчи вазифасини ўтайди.
Турмуш шароитида хусусий ЭҲМ-лар дам олиш, ҳар хил ўйинлар ўйнаш ва ўқиш, тайёрлов пайтида иштирокчи восита ёки ўртоқ ролини бажариш мумкин.
Ҳозирги кунда кенг тарқалган IBM компьютерларига мос тушувчи компьютерларни кўриб чиқамиз. IBM PC деганда кўпинча хусусий компьютерларнинг IBM фирмасининг(АҚШ) стандартига мос келувчи оиласи тушинилади. Оила деганда қурилмалар таркиби, самарадорлиги, ташқи кўриниши билан фарқ қилувчи, лекин умумий тузилишга (архитектура) эга бўлган, ишлаш услубининг мослиги, программа воситалари юқори даражада мос келувчи компьютерлар тушунилади. IBM PC типидаги компьютерлар ғарб
мамлакатларининг кўплаб фирмаларида ишлаб чиқарилади. Унга мос келувчи компьютерлар бошқа давлатларда ҳам яратилган. Масалан, IBM PC типидаги компьютерларнинг ўзаро процессор билан фарқ қилувчи бир қанча модификациялари - IBM PC/XT, IBM PC/AT ва IBM PC/Pentium 1, 2, 3, 4 ва бошқалар мавжуд бўлиб, улар самарадорлиги билан бир биридан фарқ қилади. Compaq, Apple Macintosh, Siemens Nixdorf, Toshiba, Hewlett Packard, Olivetti, Sun Microsystems компьютерларини хам мисол сифатида келтиришимиз мумкин.
IBM PC ўзаро кабеллар ёрдамида боғланган қурилмалардан ташкил топган. Унинг таркибига асосий системавий блок қурилмаси, монитор (дисплей), клавиатура ва чоп этиш қурилмаси (принтер) киради. Асосий системавий блокнинг ичида процессор, хотира блоки (ОХК-оператив хотира қурилмаси), бир ёки иккита дискет ўрнатиш қурилмаси, компакт дискдан ўқиш қурилмаси ва қаттиқ магнит дискли хотира қурилмаси (винчестер) жойлашган.
Буларга қўшимча қилиб ташқи қурилмалардан график чизувчи қурилма, график маълумотларни киритувчи қурилмалар ("сичқон", сканер, плоттер, джойстик, дигитайзер ва х.к.) ва бошқа қурилмаларни улаш имконияти мавжуд.
Компьютерни ишга тушириш учун хусусий компьютерни электр токи манбаига улаб, асосий блокдаги тумблерни ёқиш, сўнгра дисплейдаги тумблерни ёқиш керак. Тумблер кўпинча асосий блокнинг орқа, олд ёки ён деворида жойлашган бўлади. Компьютер ишга тайёр ҳолга ўта бошлайди, операцион система оператив хотирага кўчириб ўтказила бошлайди. Агар операцион система винчестерда жойлашган бўлса, винчестердан олинади. Агар операцион системани флоппи-диск, яъни дискетдан ёки компакт дискдан ишлатиш зарур бўлса, у ҳолда компьютерни ёқишдан олдин тегишли дискетни A: диск ўрнатиш қурилмасига жойлаштириш зарур.
Компьютерни тўхтатиш тескари тартибда амалга оширилади: аввал албатта дисплей ўчирилади, кейин эса асосий блок. Бунда диск ўрнатиш қурилмасида дискет бўлмаслиги керак. Компьютерни тез-тез ёқиб-ўчириш тавсия этилмайди. Бунда винчестер ишдан чиқиши мумкин. Принтерни фақат зарур ҳолларда ишга туширган маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |