ЭҲМнинг турлари ва асосий оилалари.
Юқорида кўриб ўтганимиздек, ЭХМ нинг ишлатилиш сохалари хилма хил бўлгани учун уларнинг барчасида хам бир хил кўринишдаги компьютерларни ишлатиш мумкин бўлмайди, чунки ушбу холда уларнинг ишлатилиш самарадорлиги унчалик юқори даражада бўлмайди. Бу эса ўз навбатида катта муаммони келтириб чиқаради – реал хаётда учрайдиган турфа хил масалаларни хал қилиш учун ЭҲМ нинг қандай турларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади? Ушбу турли хил кўринишдаги компьютерларни қўллаш қандай ижобий ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин? Бу муаммони тўғри хал қилиш учун бошқарув, хисоб-китоб, инженер-техник масалалар, медицина, ақлий мехнат муаммолари хақида фикрлаб кўриш лозим бўлади.
Ҳозирги пайтда ЭҲМ нинг турлари ва асосий оилалари ЭҲМларнинг оила-группаси шаклида лойиҳалаштирилади ва ишлаб чиқилади. Улар турли унумдорликка эга моделларни ўз ичига олиб, ягона принципдаги буйруқлар системаси, ташқи қурилмалар тўплами, умумийлиги билан бирлаштирилган. ЭҲМ оила группаларининг яратилиши ЭҲМнинг турли моделларини ишлаб чиқаришга қараганда талайгина материал ва меҳнат ресурсларини тежайди.
Чунки:
дастлабки энг кўп меҳнатни талаб қиладиган иш лойиҳалаштирилиш ва ишлаб чиқиш шу оила-группанинг ҳамма моделлари учун умумий бўлади;
бир принципдаги элемент базасидан ва бир хилдаги технологик ва конструкторлик усулларидан фойдаланилади;
ягона умумий операцион системалари ишлаб чиқилади;
шу оила гурух моделларини эксплуатация қилиш учун инженер-техник ходимлар ва программалаштириш системалари ишини таъминловчи программистларни умумий тарзда тайёрлаш амалга оширилади.
Бир оила-гурухга кирувчи барча ЭҲМ моделларининг информацион ва программалаш жиҳатидан бир-бирига мос келиши, ягона программа таъминоти билан таъминланиши, ягона конструктив ва технологик базага эга бўлиши керак.
Информацион мос келиш деганда бир гуруҳдаги турли ЭҲМларда умумий кодлар, кодлаштириш системалари, ягона маълумотларни ифодалаш форматидан фойдаланиш кўзда тутилади, яъни бу маълумотлар бир хил турдаги информация ташувчилар ва машиналар ёрдамида ишланади.
Машиналар буйруқлари даражасидаги программавий мос келиши мантиқий тузилиш (адресация системаси, бир хил умумий буйруқлар тўплами, ташқи қурилмаларга улашнинг стандарт усуллари) бирлигини назарда тутади. Бу мос келишлик кўпинча иерархик (қуйидан юқорига босқичма-босқич бўйсуниш, бу ерда ЭҲМга нисбатан) тарзда амалга ошади. Бу ерда ҳам унумли
машиналар учун тузилган программалар нисбатан юқори унумли машиналарда ишлатилиши ёки бажарилиши мумкин; лекин аксинча бўлиши мумкин эмас. Шундай тарздаги программали мос келиш "пастдан юқорига" деб аталади.
Оила гурухли ЭҲМлари учун ягона программа таъминоти унификациялашган (бир хиллаштирилган) воситалар мавжудлигини кўрсатади. Булар маълумотлар массиви, программа файлларининг стандарт ёзилиш ва ишлатиш усулини, стандарт программа массивларнинг бир хилдаги кутубхонасини ва улар билан муомала усулини, ЭҲМ хотирасида массивларни мухофаза қилиш усулини ва бошқаларни ўз ичига олади. Оила-гурухнинг барча моделлари шу гурух учун қайд қилинган алгоритм тилида ёзилган программаларни қабул қилиши ва ўзлаштира олиши керак. Шунинг учун шу оила-гурухнинг ҳар қайси модели мувофиқ равишда тегишли трансляторга, интерпретаторга, таржимонга эга бўлиши керак.
Конструктив ва технологик базаларнинг бирлиги мантиқий элементлар системаси, функционал модулларнинг платалар ҳажми, блокларнинг ва ҳоказоларнинг конструктив ўлчамларини стандартлаштиришга олиб келишни тақозо қилади.
Ҳозирги пайтда операцияларнинг бажарилиш тезлиги, функционал имкониятларидан ташқари ҳисоблаш системасининг истеъмолчилар учун ҳаммабоплиги масаласи янада кескин кўтарилиши кутилмоқда.
Бу қўйилган мақсадларга эришиш учун ЭҲМдан фойдаланувчиларга кенг кўламда ахборотларнинг турли кўринишлари (матн, нутқ, тасвир ва бошқалар) билан мурожаат қилиш имкониятини таъминлашни йўлга қўйиш керак. Бу эса мультимедиа воситаларини янада ривожлантириш орқалигина амалга ошиши мумкин.
Бундан ташқари турли хил амалий программалар системасининг мавжудлиги ва уларнинг фойдаланувчи томонидан керак бўлган конкрет йўналишга мослаштириш лозимлиги ҳамда сиғими катта бўлган маълумотлар базаларининг мавжудлиги ЭҲМ кўрсаткичларини янада яхшилашни талаб қилади.
Интеллектуал хусусиятларига биноан келажак ЭҲМлари ўз ичига бир неча асосий қўшимча системаларни хам қамраб олади:
Билимлар базаси умумий тарзда ифодаланган интерфейс билимлар базаси, яъни тилни тушуниш, мулоқотда бўлиш билан боғлиқ билимлар системаси базаси (системанинг ўзини тушуниши билан боғлиқ) ва амалий билимлар базаси (турли қўшимча махсус билимларни ўз ичига олувчи) ни ўз ичига олади.
Интерфейс билимлар базаси ЭҲМлар тадбиқ қилиш доирасини маълум даражада кенгайтириб, машинада маъноли ва синхрон таржима қилиш системаси, нутқни фарқлаш ва тушуниш, мос оптимал ечимларни топиш ва бошқа вазифаларни ўз зиммасига олади.
Интеллектуал интерфейс подсистемаси масалаларни ечиш жараёнида фойдаланувчини бевосита ўзаро боғлиқликни таъминловчи ЭҲМга тақсимланган кириш воситаси билан мулоқотини таъминлайди. Бунда фойдаланувчи-истеъмолчи машина билан мулоқотда информацияни ифодалашнинг хақиқий формалари (нутқ, табиий тилда, матн, тасвир) тарзида ва ҳар бир конкрет фойдаланувчи ўз профессионал терминологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак.
ЭҲМ тараққиётининг қонуний босқичи ЭҲМ авлодларининг микдорийгина эмас, сифат жиҳатдан ўзгаришини олдиндан башорат қилиш имконини беради. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда машиналарнинг янги авлодларини яратиш устида катта ишлар олиб борилмоқда.
ЭХМ ларни ишлаш тамойилига боғлиқ равишда икки катта гурухга бўлиш мумкин – яъни, аналогли принципда ишловчи ва дискрет принципда ишловчи ЭХМ лар. Хозирги пайтда реал хаётда ишлатилаётган компьютерларнинг асосий турлари дискрет рақамли турга мансуб бўлгани учун унинг қандай турларга бўлинишини кўриб чиқишимиз кифоя деб ўйлаймиз. Демак бундай турдаги компьютерлар бир неча асосий хусусиятлари, яъни хотирасининг хажми, вақт бирлигида бажарадаган амаллар тезлиги, маълумотларнинг тасвирланиши усули, машина сўзи узунлиги, ишлатилиш сохаси ва бир қанча бошқа кўрсатгичларига мувофиқ қуйидаги олти гурухга бўлиниши мумкин:
Блокнот ва субблокнот компьютерлар – notebook, subnotebook;
Микрокомпьютерлар - microcomputers;
Шахсий компьютерлар – personal computers;
Миникомпьютерлар - minicomputers;
Универсал ва катта компьютерлар - mainframe computers;
Суперкомпьютерлар - super computers.
Do'stlaringiz bilan baham: |