Teletal номли лойиҳага биноан 2 мингдан ортиқ хил хизмат кўрсатиш тури мавжуд бўлиб, шулардан 30 хили банк хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган. Улар ёрдамида истеъмолчилар ва ишбилармонлар учун электрон счетлар очилди. Франция ва АҚШдаги бир қанча хонадон эгалари ўз уйларида банкларнинг бўлимларига эга бўлдилар.
Бу йўналишларни Буюк Британияда "Ноттингхем Билдинг Сосайети" ва "Бенк оф Скотланд", Германияда "Кельн жамғарма банки” ва Гамбургдаги "Фербраухер Банк" ташкилотлари бошлаб берди. Швецияда уйлардаги банклар билан ишлашни Стокгольмдаги "Гота банкен" бошлаб берди.
Ўзбекистон Республикаси учун кўриб чиқилаётган муаммо жуда ҳам долзарбдир. Банк тизимини кескин равишда ривожлантиришда фақат янги техник базага таяниш керак. Етарли даражада автоматлаштирилган ҳолда банк бўлими ўз кассаси билан бирлаштирилиши ва терминаллари алоқа бўлимлари, магазинларда, вокзалларда ва ҳоказоларда жойлашган ҳисоблаш тармоғини ташкил қилиш мумкин.
Германиянинг "Никсдорф" компанияси электрон пулларни тадбиқ қилиш бўйича илғорлардан бири ҳисобланади. Бу компанияда Eurocard номли стандарт кредит карточкалар ишлатилиб, ҳозирги даврда дунё бўйича бир неча млн.дан ортиқ киши бу карточкалардан фойдаланади. Ҳар бир кредит карточкасига маълумот ташувчи восита-магнит карта ўрнатилган бўлиб, унда хусусий счет номери, банк номи, мамлакат, мижознинг тўлаш қобилияти кўрсаткичи, берилган кредит қиймати ва ҳоказолар ёзилган бўлади. Янги мижозни бу тармоққа қўшиш учун унга маълум миқдорда кредит очилган бўлиши керак.
Францияда ақлли кредит карточкаларини жорий қилиш бошланди. Бундай карточкаларга оператив хотирага эга бўлган микропроцессор ўрнатилган бўлиб, турли хил тўлов операцияларини амалга ошириш имконини беради. АҚШда магнитли тўлов карточкалари тадбиқ қилинган. Бу карточкаларга ҳам тегишли хажмда оператив хотирага эга бўлган микропроцессор ўрнатилган бўлиб, ҳеч қандай терминалсиз уйдаги телефон ёрдамида тўғридан-тўғри банк билан ҳисоб-китобни амалга ошириш мумкин.
Бутун дунё бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоб системаларига эга бўлган банк тармоқлари жадал тадбиқ этилмоқда. Булардан бири Bankwire бўлиб, у кредит истеъмолчилари учун эмас, балки банклараро ҳисоб-китобга мўлжалланган эди. Тармоқ орқали фақат банк ҳужжатлари эмас, балки масъулиятли молия қарорларини ҳам қабул қилиш учун ишлатиладиган муҳим маълумотлар ҳам юборилар эди.
АҚШ федерал резерв системаси томонидан яратилган Fedwire системаси мамлакат ичида содир бўлган олди-бердиларнинг 80% ини қамраб олади. Бу
тахминан бир кунда 360 миллиард долларга тўғри келади. Унинг хизматидан 800 дан ортиқ банк фойдаланади. Нью Йоркда жойлашган СНIPS (Claring House Interbank Payments System) молиявий тармоғи 90% ташқи олди- бердиларни жамлаган бўлиб, унда юзлаб банклар иштирок этади.
Банклараро электрон ҳисоб-китоб системасининг кейинги равнақи охир оқибатда накд пулларнинг бутунлай йўқотилишига олиб келиши шубҳа туғдирмайди. Ҳар қалай бу қатъий қадамга барча ривожланган капиталистик мамлакатлар амалда тайёрдир. §арбий Европадаги кичик давлатлар тайёргарлик тадбири сифатида ҳар бир янги туғилган чақалоққа банкда ҳисоб рақами очишни зарурий шарт қилиб қўйдилар.
Бизнинг республикамизда пул-кредит муомаласини компьютерлаштиришдек долзарб вазифа турибди. Ички электрон пулнинг маълум системасисиз республика халқаро иқтисодий муносабатларда тенг хуқуқли иштирокчи бўла олмайди.
Ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши ва бозор иқтисодининг шаклланиши шароитида республикада биринчи навбатда информатикани қўллаш объектлари бўлиб, бозор муносабатлари иштирокчилари - маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва истемолчилар (ассоциациялар, концернлар, фирмалар, қўшма корхоналар, кичик корхоналар, кооперативлар ва хоказолар) ҳамда молия-биржа фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар хизмат қилиши мумкин.
"Иқтисодий информатика" фани молия-иқтисод мутахассисликлари талабаларини молия-иқтисодий ва бошқариш масалаларини ечиш жараёнида замонавий электрон ҳисоблаш воситаларидан унумли фойдаланишга тайёрлашни мақсад қилиб қўяди. Бунда асосан эътиборни иқтисодий информатика ва ҳисоблаш техникаси бўйича назарий билимларни шакллантириш ҳамда ЭҲМда ишлаш, масалани аниқ қўйиш, алгоритмлаш, тайёр программа воситаларидан, хусусан амалий программалар пакетидан фойдалана билиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилади.
Информатика маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш билан боғлиқ ишларни енгиллаштиришга хизмат қилади. Бу соҳадаги етакчи олимларнинг фикрига кўра, информатика илмий ва амалий фанлар мажмуасини ташкил қилиб, маълумотларни компьютерлар ёрдамида қайта ишлаш системаларини лойиҳалаш, яратиш, баҳолаш, ишлашини таъминлаш бўйича барча муаммоларни ўрганиш, бу системаларни бошқа соҳаларга қўллаш ва шу соҳаларга таъсирини ўрганадиган фандир. Қисқача айтганда, информатика маълумотларни ишлаш жараёнларини ўрганиш ва уни автоматлаштириш йўлларини излашга хизмат қиладиган фан сифатида майдонга келди.
Информатиканинг усуллари ва воситалари маълум маънода моддийлашиб, истеъмолчиларга янги информацион технология ва системалар тарзида етиб боради. "Информацион технология" деганда, маълумотлар мажмуаси ва билимлар базаси орқали жойларда ёки масофавий усулда хизмат
кўрсатишнинг замонавий ҳисоблаш техникаси программавий-техник воситалари ва тармоқли ҳамда Интернет алоқа воситаларига таянган ҳозирги замон турларига тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |