Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


"Иқтисодий информатика" фанига кириш ва курснинг мазмуни



Download 1,71 Mb.
bet3/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

"Иқтисодий информатика" фанига кириш ва курснинг мазмуни





      1. Ҳисоблаш техникаси ва информатиканинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.

      2. Ҳисоблаш техникаси ривожланиши тарихи ва асосий босқичлари.

      3. Ҳисоблаш техникасининг таснифи.

      4. ЭҲМнинг турлари ва асосий оилалари.



Таянч сўз ва иборалар.





  1. Ҳисоблаш техникаси.

  2. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиш даврлари

  3. Механик бўлмаган ҳисоблаш машиналари

  4. Механик ҳисоблаш машиналари

  5. Электромеханик ҳисоблаш машиналари

  6. Аналог ҳисоблаш машиналари

  7. Электрон ҳисоблаш машиналари

  8. Гибрид ҳисоблаш машиналари

  9. Интеллектуал компьютерлар 10.Компьютер 11.Микропроцессор

12.Компьютерларнинг иқтисодиётда қўлланиши 13.Компьютерларнинг бошқарувда қўлланиши 14.Компьютерларнинг бухгалтерияда қўлланиши 15.Компьютерларнинг молияда қўлланиши 16.Компьютерларнинг солиқ ишида қўлланиши 17.ЭҲМ ларнинг ривожланиш босқичлари 18.ЭҲМ авлодлари
19.Микропроцессорли қурилмалар 20.Дискрет ва аналог машиналар 21.Интеграл схемалар
22.Катта интеграл схемалар 23.Жуда катта интеграл схемалар 24.Универсал ЭҲМ лар

  1. Супер ЭҲМ лар 26.Мини ЭҲМ лар 27.Хусусий ЭҲМ лар
    1. Ҳисоблаш техникаси ва информатиканинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.


Қадим замонлардан то ҳозиргача мураккаб ҳисоблаш ишларини механизациялаш ва автоматлаштиришга бўлган талаб ҳамда бу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган. Инсоният бу муаммоларни хал қилиш учун хилма хил усулларни қўллаб келган. Ҳар бир конкрет соҳада бу муаммони ечишга уриниш ўзига хос ечим ва муваффақиятларга олиб келган. Лекин ҳисоблаш техникаси ва информатиканинг пайдо бўлиши билан инсоният бир қанча қўшимча имкониятларга эга бўлганки, булар жамиятнинг катта тезлик билан ривожланишига олиб келган. Бу имкониятлар ҳақида нималар дея оласиз? Ушбу имкониятлар информацион технология программавий-техник воситаларининг қайси кўрсатгич ва хусусиятлари туфайли юзага келган?
Илмий техника ривожининг диққатга сазовор хусусиятларидан бири - ҳисоблаш техникасининг инсон фаолиятининг барча соҳаларига кенг миқёсда тадбиқ қилинишидир. Халқ хўжалигининг ривожи ўз навбатида юқори унумли электрон ҳисоблаш машиналарини (ЭҲМ), рақамли-программали бошқариладиган станоклар ва қурилмалар, саноат роботлари ва ишлаб чиқариш модулларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва кенг миқёсда татбиқ этишни талаб этади. Автоматлаштиришнинг асосий қуроли бўлиб, ўзининг алгоритмик ва программа таъминотига эга бўлган компьютерлар хизмат қилади.
Двигатель ва роботларнинг кашф қилиниши жисмоний меҳнатни автоматлаштириш асрини очган бўлса, компьютер ва сунъий интеллект воситаларнинг пайдо бўлиши инсон ақлий фаолиятида худди шундай янги даврни бошлаб берди. Шунинг учун илмий - техника ривожининг ҳозирги босқичи кўпинча "компьютер инқилоби" деб юритилади.
Компьютерларни янги алоқа воситалари орқали боғлаш имконининг вужудга келиши информацион технологиянинг ва шу жумладан "қоғозсиз" информатиканинг имкониятларини кескин оширди. Бу замонавий технология жамият турмушининг барча соҳаларига ўз амалий таъсирини ўтказмоқда.
Агар 70-йилларда ЭҲМ-лар махсус ҳисоблаш марказларида жойлаштирилиб, фақат мутахассис-операторлар бу ЭҲМ-ларда ишлаган бўлса, ҳозир эса компьютерлар ихчам, лекин жуда имконияти кенг бўлган қурилма бўлиб, мутахассисларга автоматлаштирилган равишда маълумотлар ва билимлар банкига бевосита мурожаат қилиш имконини таъминлайди.
Маълумотларни автоматлаштирилган қайта ишлаш бўйича компьютерларни самарали қўллаш доираси кундан-кунга кенгайиб бормоқда.
Информатикани тадбиқ этишнинг асосий соҳалари қуйидагилардир:

  • ишлаб чиқаришни тўлиқ автоматлаштириш ва роботлаштириш;

  • илмий изланишлар ва лойиҳалаштиришни автоматлаштириш;

  • ташкилий - иқтисодий бошқаришда информатикани қўллаш;

  • мактаблар, коллежлар, олий ўқув юртларида ўқитиш ва кадрлар тайёрлашни компьютерлаштириш;

  • хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва аҳоли турмуш соҳаларига информатикани тадбиқ этиш.

Хусусий компьютерларнинг пайдо бўлиши информатикани татбиқ этиш ва "компьютер бўйича саводсизлик"ни тугатишни тезлатишга асосий туртки бўлди. Ҳозирги замон компьютерларига бўлган қизиқиш шунинг учун ҳам ошдики, улар масалани ечишда меҳнат унумдорлигини кескин оширди. Масалан, катта интеграл схемаларини лойиҳалаштиришни автоматлаштиришда компьютерларнинг қўлланиши лойиҳаларни ишлаб чиқишни бир неча йилдан бир неча ойгача қисқартириш имконини берди. Бу интеграл схемалар янги компьютерларда қўлланишини ҳисобга олсак, компьютерларнинг мукаммаллашиб бориши жуда тез юз бериши ва яқин орада жуда ҳам мукаммал компьютерлар яратилиши кутилишига умид қилишимиз мумкин.
Хусусий компьютерларнинг имкониятлари автоматлаштирилган иш ўринлари (АИЎ) нинг янги авлодини яратиш имконини беради. Бундай ақлли станциялар программа таъминотининг асосий қисмларидан бири бўлиб функционал процессорлар хизмат қилади.
Функционал процессорлар турли хилдаги маълумотлардан қулай ҳолда фойдаланиш, фойдаланувчи ва компьютер орасида самарали диалог режимини таъминлаш билан бирга катта ҳажмли маълумотлар базаси билан ҳам ишлаш имконини беради.
Ҳисоблаш техникасидан ҳисоб-китоб, маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш ишларини бажаришда фойдаланиш, бу ишларни юқори савияда бажаришдан ташқари бошқарув аппаратидаги хизматчилар сонини камайтириш, тўлиқ ва аниқ маълумотларни исталган вақт оралиғи учун олиш имконини беради. Ҳозирги замон алоқа системалари компьютерларни исталган узоқликдаги электрон маълумот манбаларига улаш имконини беради. Бунга мисол бўлиб, сунъий йўлдошлар орқали боғланган космик алоқа системаси ҳамда дунёнинг 36 дан ортиқ мамлакатидаги 2500 дан ортиқ илмий марказларни боғловчи халқаро компьютер тармоғи хизмат қилиши мумкин.
Бу соҳада чет элларда жуда кўп ибратли ишлар қилинган. Шуларни тарихий жиҳатдан қисқача кўриб ўтамиз.
Францияда Videotex деб номланган миллий тармоқ яратилган. Бу тармоқдан фойдаланиш учун ҳар бир телефон аппарати бор бўлган хонадан ўз хонадонига терминални ўрнатиши мумкин. Бу терминал ёрдамида телефон
тармоғи орқали керакли ташкилот номерини териб, у ердаги компьютердан фойдаланиб турли хил хизматларни, шу жумладан банк хизматларини ҳам олиш мумкин.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish