Узбекистон республикаси kишлок ba сув хужалиги вазирлиги


МАВЗУ: ТУПРОКНИНГ ХАВО РЕЖИМИ ВА УНИ БОШКАРИШ ЙУЛЛАРИ



Download 0,66 Mb.
bet4/13
Sana18.07.2022
Hajmi0,66 Mb.
#819055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
26966 К.х. асослари маъруза матни

4.МАВЗУ: ТУПРОКНИНГ ХАВО РЕЖИМИ ВА УНИ БОШКАРИШ ЙУЛЛАРИ.
Режа:

  1. Атмасфера ва тупрок хавосининг таркиби.

2. Тупрок хавосидаги кислород усимликлар ва микроорганизмлар хаетидаги ахамияти.
3. Тупрок ва атмосфера хавоси орасида газ алмашиниб факторлари ва yнинг ахамияти.

  1. Тупрок хаво режимини яхшилаш йуллари.

Адабиетлар: 2;4;5:


Маълум вакт ичида тупрокка хаво кириши ва унинг микдори хамда таркибининг узтриши хаво режими дейилади. Тупрок хавоси унинг мухим таркибий кисми хисобланади. Хар кандай тупрокда хам маълум микдорда хаво булади. У тупрокнинг намликдан холи булган говак ва буш жойларни эгаллайди. Тупрокда атмосферадан кирган хаво ва тупрокдаги хар хил биохимиявий процесслар натижасида хосил булган газлар учрайди.


Хар кандай тупокда хамма вакт маълум микдорда хаво булиб, ундаги бушликларни тулдириб туради. Маълум вакт ичида тупрокка хаво кириши ва унинг микдори хамда таркибини узгариши хиво режими дейилади. Тупрокда атмосферадан кирган хаво ва тупрокдаги хар хил биокимевий процесслар натижасида хосил булган газлар учрайди. Атмосфера хавосининг таркиби тупрок хавосининг таркибидан анчагина фарк килади. Атмосфера хавосида N (азот) 78,8 %. 02 (кислород) 20,95%, СО (карбонат ангидриди) 0,03% тупрок хавосида эса N 78-80 %, 02 19-21%, С02 0,1-15,0% булади. Тупрок хавоси унда яшайдиган айрим микроорганизмлар учун зарур, чунки тупрокда хаво етишмаса, аэроб микроорганизмлар xaeт кечира олмайди. Натижада органик колдиклар яхши чиримасдан, усимликдар узлаштира оладиган озик моддалар хосил булиши учун шароит булмайди. Тупрок хавоси таркибидаги кислород тупрокдан хар хил минерал ва органик моддаларни оксидлайди. Натижада оксидланган баъзи элементлар эрувчан холатга утса, айримлари аксинча, хаво етарли булмаган тупрокда усимликлар хаети учун зарарли булган хар хил кимевий бирикмалар хосил килади. Усимликларнинг усиши ва ривожланиши учун зарур хисоблаган азот анаэроб шароитда газ холдаги бирикмаларга утиб, тупрокдан атмосферага эркин холда чикиб кетади. Демак тупрокнинг унумлорлиги учун хавонинг ахамияти хам мухим хисобланади. Усимликлар хаетида хаво бишка омиллар билан тенг ахамиятга эга. Чунки усимликлар карбонат ангидридни узлаштирганда нафас олиш процесси содир булиб, бунда кислородни хам сингдиради ва маълум микдорда иссиклик ажралиб чикади. Усимликлар илдизи нафас олганда ажралиб чикадиган С02 бир канча минерал моддаларнинг эрувчанлигини оширади. Бу усимликларнинг яхши озикланишига ердам беради. Усимликларда нафас олишга караганда фотосинтез жараени бир неча бор фаолрок утади. Шунинг учун хам усимликларда органик моддалар тупланади. Фотосинтез жараенида усимликлар атмосферада 1 т углерод узлашгирса, айни вактда 2 т эркин кислород ажралиб чикади. Тупрок хавосининг таркиби вакт-вакти билан узгариб туради. Тупрок хавоси таркибидаги С02 микдорининг ортиши билан 02 микдори камаяди. Кислород тупрок типига караб, 2-3% гача камаяди, С02 микдори эса 10% гача ортади. Тупрок хавосининг таркиби ва микдори экинлар турига, температурага, намликка ва унинг аэрациясига боглик. Атмосфера ва тупрок хавосининг алмашиниши тезлигига экинларни парвариш килиш агротехникаси таъсир этади. Ерларни уз вактида хайдаш, сугориш, экин катор ораларини ишлаш тупрокда хаво алмашинишини тезлаштиради. Усимлик илдизининг нафас олишида ва аэроб микроорганизмлар фаолиятида тупрок хавосидаги кислород нихоятда зарур. Изланишлар шуни курсатадики, тупрок умумий говаклигини 25-40% ни хаво ва 75-60% ни сув билан банд булганда, маданий усимликлар яхши усади. Усимликларнинг нормал усиши ва ривожланишига тупрок хавосининг таркиби хам таъсир этади. Масалан, тупрок хавосида кислород етишмай, карбонат ангидрид микдори ортикрок булса, усимликларнинг усиши ва ривожланиши сустлашади, айрим вактда эса курийди. Тажриба маълумотларига караганда, тупрокка кислород бемалол кириб тургандагина нитрофикация жараени актив кечади ва азотобактерияларнинг тупрокда азот туплаши учун шароит вужудга келади. Кислород микроорганизмлар учун жуда зарур. Тупрокнинг хаво утказувчанлиги унинг механик таркибига, донадорлигига ва тузилишига боглик. Донадор говаксимон ва юмшок тузилишга эга булган тупроклар хавони яхши утказади. Структурасиз, зич тупроклар хавони емон утказади. Тупрокнинг узига маълум микдорда хаво ушлабтуриш кобилияти унинг хаво сигими дейилади. У асосан тупрокнинг говаклигига ва намланиш даражасига боглик булади. Тупрок ва атмосфера (ер усти) хавоси орасида доимий газлар алмашиниб туради. Бу алмашиниш бир канча факторларга жумладан, газлар диффузиясига, атмосфера босими, темпратурасига, шамолга, тупрок намлигига ва бошкаларга боглик. Газлар алмашиниши натижасида тупрок хавосида карбонат ангидрид микдори камаяди кислород эса купаяди. Маълумки усимликлар ва микроорганизмлар хаетида факат тупрокда хаво микдори эмас, балки унинг атмосфера хавоси билан алмашиниши хам катта ахамиятга эга. Тупрок ва атмосфера хавоси канчалик тез ва тула алмашилса тупрокда усимликлар хаети хамда унда кечадиган биохимиявий процесслар учун шунчалнк кулан шароит вужудга келади. Усимликлар органик массасиненг анча кисмини хаводаги карбанат ангидирид газини ассимиляциялаш хисобига хосил килади. Аммо усимликлар интенсив ривожланиши учун хавода СО2 микдори етарли булмайди. Атмосфера хавосида карбанат ангидирид гази концентрациясининг ортиши усимликлар хосилдорлигини таъминлайди. Газлар алмашинишига босим ва егин сочин экинларнинг сугориш хамда шур ювишдаги сувлар катта таъсир этади. Атмосфера босимининг ошиши билан тупрокка ташкаридан хавонинг кириши кучаяди. Аммо босимнинг пасайиши билан эса хаво тупрокдан атмосферага чика бошлайди. Егин сочинда ерлар сугорилганда тупрок хавоси бевосита сикиб чикарилади. Сув ернинг куйи катламига сингиб тупрок ораликлари бушагандан сунг яна бушликларни атмосфера хавоси эгаллайди. Экинлардан юкори хосил олищда тупрокда кулай хаво режимини яратиш энг зарур тадбирлардан бири хисобланади. Бунинг учун ерни чукур ва сифатли шудгорлаш, чизеллаш, бороналаш ва культивациялаш каби агротехник тадбирлардан кенг фойдаланиш, тупрокдаги намликни меъеридан ошик булиб кетишига йук куймаслик зарур.
Хаво сигами тупрокнинг умумий говаклига билан намлиги орасидаги фаркни тупрокнинг хажмига нисбатан ифодалаш билан аникланади.
Механик таркиби енгил кумок тупрокларнинг хаво сигими огир тупрокларникига нисбатан юкори булади. Тупрокнинг хаво режимига механик ишловлар катта таъсир этади. Хайдалма катламга механик таъсир хаво эгаллайдиган тупрокнинг умумий говаклигини ва ундаги ораликларнинг хажмини купайтиради.
Ишланган ерда усимликлар вегетацияси давомида тупрокнинг умумий говаклига экин катор ораларини ишлаш вактида энг куп булиб, вегетация даврининг охирида эса камайиб боради. Чунки умумий говакликка тупрокнинг "утириши", яъни зичлашиши, эрта кукламдан то хосилни йигиб олишгача булган даврда усимликларни парвариш килиш билан боглик булган агротехника тадбирларини утказиш салбий таъсир этади. Маълумки, хаво сигимининг узгариши салбий говаклик ва намга боглик. Шунинг учун у кукламда ва кузда кам булади, чунки кукламда тупрок сернам, кузда эса зичлашган булади.
Тупрокнинг хаво режимига хайдалма катлам тузилиши хам анча таъсир этади. Структурали тупрокларнинг хаво режими энг яхши, бундай тупрокларда хаво вa сувнинг кулай нисбати узок вакт туради, Тупрок агрегатлари ичида сув, агрегатлар орасида тупрокнинг хаво угказувчанлиги хам ошади. Тупрок агрегатларининг диаметри 2 мм ва ундан катта бутганда, хаво утказувчанлик яхши булиши аникланган.
Тупрок ва атмосфера (ер усти) хавоси орасида доимо газлар алмашиниб туради. Бу алмашиниш бир канча факторларга, жумладан газлap диффузиясига, атмосфера босимига, температурага, шамолга, тупрок, намлигига ва бошкаларга боглик. Газлар алмашиниши натижасида тупрок хавосида карбонат ангидрид микдори камаяди, кислород эса купаяди.
Маълумкн, ycимликлар ва микроорганизмлар хаётида факат тупрокда хаво микдори эмас, бадки унинг атмосфера хавоси билан алмашиниши хам катта ахамиятга эга, Тупрок, ва атмосфера хавоси канчалик тез ва тула алмашинса, тупрокда усимликлар хаети хамда унда кечадиган биохимиявий процесслар учун шунчалик кулай шароит вужудги келади.
Усимликлар органик массасининг анча кисмини хаводаги карбонат ангидрид газини ассимиллияциялаш хисобига хосил килади. Аммо усимликлар интенсив ривожланиши учун хавода СО2 микдори купинча егарли булмайди. Атмосфера хавосида карбонат ангидрид гази коницентрациясининг ортиши усимликлар хосилдорлигини таъминлайди.

САВОЛЛАР:


1.. Атмосфера хавоси тупрок хавосидан кандай фарк килади?
2. Усимликлар хаетида тупрок хавосининг кандай ахамияти бор?
3. Тупрок хаво режими тартибга солишда нималарга ахамият бериш керак?
5-Мавзу; ТУПРОКНИНГ ИССИКЛИК РЕЖИМИ ХАМДА УНИ БОШКАРИШ
Режа:
1. Иссикликнинг ва тупрок иссиклик режимининг усимликлар ва микроорганизмлар хаетидаги ахамияти.
2. Усимликларнинг иссикликка булган талаби.
3. Тупрокнинг хаво, иссиклик режимини ва сув режимларига богликлиги.
4. Тупрокнинг иссиклик режимини яхшилаш йуллари.

Адабиетлар: 2;3;4;5.


Усимликларнинг уругдан униб чикиши нормал усиб ривожланиши ва тупрокдаги турли микроорганизмларнинг хаети бевосита тупрокдаги иссикдикка боглик. Экилган уругларга уларнинг униб чикиши ва кейинги усиши учун тупрокда маълум харорат шароити булиши керак. Уруглар муайян xapopaтда униб чикади. Агар харорат уругнинг униб чикиши учун етарли булса, минимал, усимликларнинг усиши ва ривожланиши учун кулай булса, оптимал, агар ундан юкори булса, максимал температура дейилади. Максимал темпратура усимликларнинг усиши вa ривожланишига салбий таъсир этади. Усимлик уругининг униб чикиши учун зарур харорат, яъни минимал температура билан уртача суткалик температура орасидаги фарк фойдали яъни эффектив температура дейилади. Усимликлар турига караб, температура шароитига турлича муносабатда булади. Масалан, yлардан баъзилари юкори температурада (гуза, сули, маккажухори ва бошкалар) нормал усиб ривожланса, бошкалари (дон экинлари) нисбатан пастрок температурани талаб этади. Кузги дон экинлари кишни енгил утказади, бахоргилари эса кишки паст температурада нобуд булади. Гуза учуп оптимал температура 25-300, максимал температура аса 35-700, кузги галла экинлари кузги жавдар, кузги бугдой ва бахорги экинлар: арпа, сули, бахори бугдой учун оптимал температура 20-25°, максимал температура эса 30-35° хнсоблинади. Маккажухори учун оптимал температура 25-300 ва максимал температура 35-40° хисобланади. Температура кутарилганда иссикликнинг усимликлар хает фаолиятига таъсири тубдан узгарадиган даражаси температура нукталари дейилади. Усимликлар иссикка булган талабига кура икки гурухга булинади. 1. Муьтадил иклим поясида усадиган усимликлар.

  1. Жанубий кенгликларда усадиган усимдиклар.

Биринчи гурухга мансуб усимликлар, арпа, сули, бугдой, жавдар, кук нухат, беда ва бошкалар. Уларнинг уруги уртача температура 1-5° булганда униб чикади, 10-12° да гуллайди ва етилади. Бу усимликларнинг майсаси 5-10° да хам хает фаолиятини давом эттираверади. Шунинг учун бу усимликнинг уруги эрта бахорда февралнинг охири ва мартнинг бошларида экилади. Айрим экинлар совукка анча чидамли булади. Масалан, беда кор тагида-40°, кор булмаганда эса-30° совукка чидайди. Иккинчи rypуxra иссиксевар усимликлар гуза маккажухори, окжухори, шоли, ковун, тарвуз ва бошкалар киради. Уларнинг уруги 10-12° да чикади ва 15-20° да гуллайди. Шунга кура, уларнинг уруги кеч яъни мартнинг охири ва апрелнинг бошларида экилади. Бу усимликлар орасида гуза ута иссиксеварлиги билан ажралиб туради, чигит тупрок температураси 10-12° булганда унса хам, майсаси 160° да ер бетига чикади. Унинг нормал усиши ва ривожланиши учун температура 25-30° дан паст булмаслиги шарт акс холда гузанинг ривожланиши сусаяди. Чигит униб чикшпи учун 84°, гуза шоналаши учун 400°, гуллаши учун 415°, кусаклар очилиши учун 660°, жами 1560° фойдали температура зарур. Кеч пишар гуза навларининг вегетация даври 150-160 кун, чигит униб чикиши учун 84°, гуза шоналаши учун 415°, гуллаш учун 700°, кусаклар очилиши учун 720-800°, жами 1770-2000°, фойдали температура керак. Тупрокнинг иссиклик сигами иссиклик утказувчанглиги иссиклик сингдириши , таркалиши ва нурларнинг нурланиши унинг иссиклик хоссалари дейилади. Куеш радиацияси тупрокдаги иссикликнинг асосий манбаи хисобланади. Тушаетган ва таркалаетган куеш нури знергияси об-хаво шароити географик зона жойнинг рельефи ва хакозоларга караб турлича булиши мумкин. Куеш нури энергиясининг бир кисми атмосферага таркалади. Ер юзасига етиб келган ва тупрокка синган нур энергиясини тупрокда иссиклик манбаига айланади. Куеш нури энергиясининг тупрок киска тулкин (0.001м.м кичик) сифатида сингдради. Куеш энергиясида тушаетган иссиклик урта хисобда минутига 1.946 кал/см2 ташкил этади. Аммо бевосита тупрок юзасига тушган куеш нури энергияси бу микдордан 2-4 марта кам булади. Чунки унинг маълум кисми атмосферага таркалиб кетган. Тупрокнинг иссик катламлардан совук катламларга иссик, утказиш кобилияти унинг иссиклик утказувчанлиги дейилади. Тупрокнинг иссиклик утказувчанлиги 1 секундда 1 см калинликдаги 1см2 сатхдан утган каллория иссиклик микдори билан аникданади.
Ернинг чукур катламларига иссиклик бориши тупрокнинг иссиклик утказувчанлигига боглик. Тупрокнинг иссикдик утказувчанлиги унинг минералогик, механик таркибига, намлигига, органик моддалар микдорига, донодорлигига ва ернинг каттик ёки юмшоклигига боглик. Тупрокда говаклар сони ошса, иссиклик утказувчанлик камаяди. Нам тупрок курук тупрокка нисбатан иссиклик яхши утказади, аммо тез сарфлайди. Хаво иссикликни ёмон, сув ва минерал жинслар яхши утказади. Серчиринди тупрок кам чириндили тупрокка нисбатан иссикликни суст утказади, аммо узок сарфлайди. Каттик, структурасиз тупрок, юмшок, структурали тупрокка нисбатан иссикликни яхши утказади, лекин тез совийди. Серчиринди кора тупрокдар оч тусли, кам чириндили тупрокка нисбатан иссикликни яхши сингдиради. Шимолга нисбатан жанубий ёнбагирликдага тупроклар бахорда ва езда купрок кизийди. Куеш радиуси езда энг куп куешда эса энг кам булади. Шунингдек унинг микдори шимолдан жанубга ва гарбдан шаркка борган сари купайиб боради. Куеш нури энергиясининг бир кисми ер сатхидан кайтади чунончи ер сатхига тушаетган куеш нури энергиясининг ундан кайтган нур энергияси йигиндисига нисбатан альбедо дейилади ва у процент билан ифодаланади. Иссиклик режимини бошкариш тупрок унумдорлигини оширишда ва экинлардан мул хосил етиштиришда мухим тадбирлардан хисобланади. Экинларнинг турига караб уругини униб чикиши, усиши ва ривожланиши учун хар хил микдорда иссиклик талаб этилади. Ерга солинган чиримаган гунг органик угитлар тупрокнинг иссиклик режимини яхшилайди, чунки 1 т гунг чириганда 4-5 млн ккал иссиклик ажралиб чикади. Ерга баркарор совук тушмасдан олдин чукур ва сифатли шудгорлаш тупрокнинг иссиклик режимини яхшилашда самарали тадбир хисобланади. Эгат ва пушталардаги кулай температура режими тупрокнинг физикавий хоссалари билан холда чигитнинг барвакт ва кийгос униб чикишига имкон беради. Бундай ерларда чигит текис ердагига нисбатан 5-6 кун олдин униб чикади. Тупрок хароратини оширишни ва режимини тартибга солишнинг яна бир асосий омили чигит еки бошка экинлар уруги экилгандан кейин ерларни мульчалашдир. Мульча сифатида чириган гунг, кумир кукуни, кора когоз ва пленка каби материаллардан фойдаланиш мумкин.
Саволлар.
1. Усимлик учун иссикликнинг кандай ахамияти бор?
2. Усимликларни иссикликка булган талаби кандай?

  1. Тупрокда иссиклик режими кандай тартибга солинади.



6. МАВЗУ: ТУПРОКНИНГ ОЗИК РЕЖИМИ ВА УНИ УЗГАРТИРИШ ЙУЛЛАРИ.

Режа:


  1. Download 0,66 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish