Узбекистон Республикаси Хал3 таълими вазирлиги Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти Дене тарбиясы теориясы ва амалияти кафедраси


Туризм турларининг классификасияси



Download 257,5 Kb.
bet4/24
Sana24.02.2022
Hajmi257,5 Kb.
#200501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 5438600968188989423

4.Туризм турларининг классификасияси.

Туризм асосан пиёда юриш, чангида юриш, тог туризми, шунингдек сувда (кайик, елкан, моторли кайиклар), мотоциклда, велосипедда, поездда, самалётда саёхат килиш турларидан иборат.


Уз йуналиши, характери ва фаолият хусусиятларига кура туризм сайр килиш (экскурсия, саёхат килиш) ва поход (пиёда) юриш формаларига ажралади. Бу турлар узларининг мазмуни, коида ва нормалари хамда вазифалари билан бир–бирларидан катта фарк килади.
Сайр килиш – кенг оммага кулай булган пиёда юриш, чангида, вилосопед, кайик ва бошка воситалар ёрдамида согликни яхшилаш, организмнинг чиниктириш максадида уюштирилган киска муддатли оммабоп туризм формасидир.
Экскурсия – коллектив равишда бирон объектга (музей, стадион, урмон ва хоказо) илмий кидирув ёки укув максадида, умумий маданий ривожланиш учун утказиладиган тадбирлар. Бундай тадбирлар ахоли яшаб турган жойларга ёки бошка шахарларга бориш учун уюштирилади.
Туризмнинг бу формаси асосан катта ёшдаги богча болалари, мактаб укувчилари, урта махсус ва олий укув юртларнинг талабалари орасида кенг таркалган маданий, таълим–тарбиявий ахамиятга йуналтирилган тадбирлардир.
Походлар – ташкилий равишда группа–группа булиб, пиёда, чанги, вилосопед, кайик ва бошка воситалар ёрдамида жисмоний чиникиш, улкани урганиш, ижтимоий–фойдали мехнат килиш максадида уюштирилади.
Тайёргарлик походлари организмни катта ва узок муддатли походларга, хакикий туристик походларга тайёрлаш, уларга иштирок этишга хозирлаш учун утказилади. Бу боскичнинг асосий мазмунида туристик коидалар, юриш турмуш шароити, юриш техникаси, махсус туристик фаолиятлар, йулни аввалдан урганиш, разведка килиш, дам олиш ва тухтатишни уюштириш, гулхан ёкиш ва шу каби сохаларни ургатишни уз ичига олади. Шу билан бирга жисмоний сифатлар: чидамлилик, кучлилик, тезлик ва бошка жисмоний сифатларни мураккаб юришларда иштирок этиш учун тайёрлайди.
Хакикий туристик юришлар туризмнинг куп кун (бир неча кундан то икки ойгача) давом этиб, машрут ва харакат усулларини хилма-хиллиги билан бошклардан тубдан фарк килади. Бундай юришлар физкультура ва спорт комитетлари ёки махсус туристик муассалардан руйхатдан утказилади ва мураккаб туристик походларни уюштириш учун юкорида курсатилган ташкилотлардан рухсат олинади. Бундай юришларни тажрибали ва махсусу тайёргарликка эга булган туристлар бошкаради ва рахбарлик килади.
Спорт походлари – бу асосан спортга тааллуклидир; бундай холларда мураккаб юришларнинг кийинчилик даражалари, масофанинг узунлиги, табиий тусикларнинг кийинчилик нормалари, ахоли яшайдиган пунктларга етиб бориш тартиблари, походлар сони ва бошка шартлар курсатилган булади.
Ташвикот-таргибот юришлар йирик ижтимоий–сиёсий ёки спорт анжуманларга багишланган булиб, унинг асосий максади жамоатчиликни ва оммани туризмга жалб этишдан иборатдир.
Бунда концертлар, спорт турлари буйича уртоклик учрашувлари, туристик техника ва бошка воситаларни билиш юзасидан мусобакалар уюштириш таргибот ишларини жонли утказишни таъминлашга каратилганлигидир.
Экпедиция – туристик саёхат булиб, у бирон объектни (географик, геологик, улкашунослик, тарихий ва бошкаларни) урганиш максадида уюштирилади.
Бундай саёхат жараёнида пиёда юриш ва хар-хил техника воситаларидан фойдаланиб белгиланган масофаларни босиб утилади. Бундай экпедициялар махсус ишланган маршрутлар оркали уюштирилади. Бундай холатлар туристлар махсус жихозлар, озик–овкатлар ва керакли асбоб-анжомлар билан таъминланади.
Хаваскорлик саёхатлари физкультура жамоаларида, спорт клублар, маданият клублари, ташкилотларда, туристик базаларда, ёзги дам олиш лагерларида, урта ва олий укув юртлари хамда мактабларда саёхатчи йурикчилар ва махсус тайёргарлик курган кишилар томонидан утказилади. Хаваскор саёхатчилар мустакил равишда уз машрутларини тузадилар, саёхат жараёнида уз–узларига хизмат киладилар. Керакли туристик жихозлар, озик–овкат ва бошка воситаларни узлари харид килишлари ёки ижарага олишлари мумкин. Бундай саёхатлар бир неча соатга ёки бир кунлик ва бир неча кунга мулжалланган булади. Хаваскорлик саёхатлар шахар атрофидаги (Шохимардон, Водил, Кукон, хатто Тошкент, Самарканд, Бухоро, Навоий) ва бошка бир катор шахарларга, тогли зоналарга, дам олиш уйларига йил давомида хордик чикариб саёхат уюштириш кенг оммалашган.
Бундай саёхатлар пиёда юриш ва хар-хил воситалардан фойдаланган холда утказилади. Бу сохадаги маълумотлар батафсил навбатдаги маърузалар мавзуларида кенг ёритилади.

Download 257,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish