Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 19 июндаги 208-сонли карори билан тасдикланган «Аҳолини зилзилалар окибатида юзага келган фавкулодда вазиятларда ( табиий ва техноген тусдаги) харакат килишга тайёрлаш комплекс дастури» ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2016 йил 6 май куни тачсдикланган «Зилзила билан боглик фавкулодда
вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек улар содир булганда харакатланишга тайёрлаш буйича тадбирлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари комплекс дастури» хамда вилоят хокимининг 2017 йил 9 январдаги 1-сонли буйруги ижросини тулаконли бажариш максадида, Ўзбекистон Республикаси
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўртамахсус, таълим вазирлигининг Ўрта-махсус, касб- хунар таълими марказининг 2013 йил 1 май кунидаги карори билан тасдикланган «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клубини тузиш ва фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги Низом талаблари хамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2017 йил 28 январдаги 2/5-121-сонли шунингдек вилоят халк таълими бошкармасининг 2017 йил 6 февралдаги 01-407-сонли хатига асосан умумий урта таълим мактабларида ташкил этилган «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ўртасида 2019 йилнинг 4 март куни туман мусобақаларини ўтказиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2017 йил 28 январдаги 2/5-121-сонли ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 6 февралдаги 01-407-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.
2. Умумтаълим мактабларида тузилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуб жамоалари ўртасида “Ёш қутқарувчи” лар мусобақасини ўтказиш бўйича туман ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, мусобақа шартлари ва баҳолаш мезонлари 2-илова ҳамда туман босқичини ўтказиш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ташкилий қўмитасига:
-“Ёш қутқарувчи” кунгиллилар клублари уртасида мусобақани ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан юқори савияда ўтказиш;
- хакамлар ҳайъати таркибини тузиш ва тасдиқлаш;
- “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг шаҳар босқичи мусобақа
шартлари ва мезонлари асосида холисона баҳолашни йўлга қўйиш;
-“Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичини 33-мактаб спорт майдонида 2019 йил 4 март кунида ўтказишга зарур шарт-шароитларни яратиш;
- мусобака жараёнида хавфсизлик чораларини кўришни ташкиллаштириш ва
назоратга олиш;
- мусобақа ўтадиган жойни керакли жихозлар билан жихозлаш ишлари ташкил этиш;
- мусобақанинг туман босқичини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш;
- хамкор ташкилотлар билан мусобақа ғолибларини диплом ва эсдалик совгалари билан тақдирлаш;
- “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ғолиблари хакида маълумотларни 2019 йил 4 март кунига қадар тегишли тартибда вилоят ташкилий қўмитасига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
5. Барча мактаб директорларига:
-“Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичини ўтишига тайёргарлик
ишларини олиб бориш;
- мусобака иштирокчиларига куча харакати ва техника хавфсизлиги коидалари хакида тушунчалар бери шва риоя килишга ургатиш;
- мусобака иштирокчиларининг соглигига эътибор каратиш ва талабнома
асосида иштирокини таъминлаш;
- умумий урта таълим мактабларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кунгиллилар клублари жамоаларини туман боскичи голибларини Термез спорт майдонида 2019 йил 10-11 март куни рахбар ходим назорати остида иштирокини таъминлаш вазифалари топширилсин.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Қумқўрғон туман ХТБ мудири: Б. Ҳакимов.
Ижрочи: Б.Ташбоев
Тел: 998932369779
1-илова