Таржима концепцияси ва стратегияси
Буюк сўз санъаткори Алишер Навоий устози Абдурахмон Жомийнинг
авлиёлар хакида ёзган «Нафахот ул-унс мин ҳазаротул -куле» деган асарини
у ёзилгач, йигирма йил ўтгандан сўнг таржима қилди. Шуниси ажойибки, бу
асарни ёзиш гоясини Ж омийга Алишер Навоийнинг ўзи берган ва уни бунга
рагбатлантирган эди / “жамъу тартибининг боиси бўлдум”/.
Навоий Ж омий китобини нима учун шунча вақтдан сўнг таржима
килишга киришганлигини шундай баён килади:
«Хотирга кечмишким, агар саъй килсам, бу китобни турк тилига таржима
кила олгаймуман ва ул дакойику мушкулотни равш анрок алфоз ва очуқроқ
адо билан ўткара олғаймуман?» - деб мутааммил эрдим» /Алишер Навоий.
Йигирма томлик Асарлар, том 17, “Фан”, 2001 йил, 12 бет/.
Таржима назарияси дарсликларида таржима концепцияси ва стратегияси
тугрисида кўп яхши фикрлар баён этилади. Концепция ва стратегия
тугрисидаги назарий хулосалар курук ерда пайдо булмаган. Улар узок
замонлар таржима амалиётини урганиш натижасида тугилган универсал
ахамиятга молик фикрлар. Таржимон концепциясига доир асарни тушуниш,
англаш, унга таржима йўлини топиш билан боглик фикрлар мана шу
Навоийнинг сўзларида канчалар мухим ахамиятга эгалигини кўрсатиб
туради.
Аввало Навоийдек дахо адиб ва мутафаккирнинг ўзи ғоясини ўз устозига
берган, асарни таржима кила олармикинман, деб ўйланиб тургани диққатга
сазовор. Шундай кишилар бор: истаган нарсани истаганча таржима килиб
ташлашга ўзларини қурбли ва ҳакли деб биладилар. Таржимага “оёкнинг учи
билан” килиб ташласа бўладиган жуда осон иш, деб менсимай карайдилар ва
киладиган таржималари хам шу менсимаслик ва ўта хурматсизликни тўла акс
эттириб туради. Навоий эса араб ва форс, кўхна турк, уйгур, туркман
тилларини мукаммал даражада билган ва ёзган адиб - Жомийнинг асарини
таржима кила олармикинман, деб йигирма йил ўйланиб, ўзини бу катта
ижодий ишга чоглайди, бугунги тилимиз билан айтганда, ўзини тайёрлайди.
Таржимага ж уда катта масъулиятли иш деб карайди. Навоийнинг бу
маданияти нихоятда ноёбдир. Навоий ўз тараддудининг боисини баён
килади: Жомийнинг китоби жуда нозик фикрларга тўла, уларни ўз она
туркий тилида тушунарли, таъсирчан айтиб бериш осон эмас. Бунинг учун
равшан сўзлар ва очик услуб. яъни “адо” лозим деб чамалайди. Бу Навоий-
таржимоннинг асл концепцияси. У концепция нималигини яхши ифодалайди.
Алишер Навоий бу ерда равшан алфоз /сўзлар/ ва очик адо /услуб/ деган
тушунчаларни кўллаб бадиий таржиманинг мухимдан мухим жихатларини
тилга олади. Таржима учун равшан сўз ва очик, яъни ўкиган одам
тушунадиган услуб канчалар зарур! Навоий шу сўзларда ўзининг таржимага
бўлгаь талабларини хам ифодалаб ўтгандай бўлади. Таржима учун ўз бадиий
эстетик принципини белгилаб олади. Кейинчалик таржима принциплари
мана шундай улуг намуналар оркали аёнлашди.
Равшан
сўз
ва очик услуб
хакидаги
тушунча бугун
таржима
назариясининг бутун магзини ташкил этади. Барча коидалар ва меъёрлар
шунга келиб тугашади.
Навоий бу асарнинг таржимасини айтилганидек. йигирма йил кўксига
тугиб юрган, йигирма йил бунинг учун керакли материаллар тўплаган - катта
тайёргарлик кўрган. Ш арк ислом мутасаввифлари /сўфий дониш манд.n p ва
файласуфлар/ ҳаётлари. фаолиятлари. ижодларини ўрганиб чиккан, зарра -
зарралаб факт-маълумотлар йиккан.
У ўзи ният килган ишнинг канчалар азимлиги ва душворлигини яхши
тасаввур килган. Таржима концепцияси устида узок бош қотирган. Ҳар
томонлама изланишлар олиб борган.
Навоий тараддудларининг, албатта, ўз аниқ сабаблари мавжуд. Асар
ёзилиши ва мазмунига кўра мушкул эди. Ш унинг учун Навоий бу тарихий,
адабий-бадиий агиографии асарга том маънода ижодий ёндошишга карор
берган. Ўз танлаган ижодий принципига кўра тугал иш кўрган.
“Бу улуғ ишга илик урдум ва бу азим амрга калам сурдум”, дейди Навоий
ўз журъати ва ижодий жасорати хакида.
Навоийнинг таржимага ижодий ёндошуви нималарда кўринади? Бу хакда
у китоб мукаддимасида маълумот бериб ў гад и. Навоийнинг ижодий
муносабатига эътибор беринг. У аввало Жомий китобини унга кирмай колган
бошка улуг сўфий донишмандлар хакидаги маълумотлар билан тўлдириш
зарур, деган фикрга келади. Бу биринчи ижодий_ёндошув. Китобга Ҳинд ва
Турк диёрларида яшаган ва халк орасида машхур булган мутафаккирлар
хакидаги нодир маълумотларни йигиб уларнинг зикрлари, холатлари ва
айтган машхур сўзларини баён
килади. Асарга хазрат Абдурахдюн
Жомийнинг ўзи хакидаги, унинг сафдошлари, замондошлари, издошлари
хакидаги маълумотларни топиб киритади. Шундай килиб, Жомий асарида
618 та донишманд тугрисида маълумот келтирилган бўлса, Навоий ўз
асарида улар сонини 770 тага еткизади. Бу Навоийнинг иккинчи ижодий
муносабати. Ж омий китобида зикр этилган улуг сўфийларнинг замонга тўгри
келмай колган, нотўгри тушунилиши эҳтимол тутилган сузлари, фикрлари,
ишлари ҳақидаги маълумотларни кискартиради /“аларни бу таржимадин
ўксуттум”/.
Навоий шу тарика бадиий таржима орқали ўз ижодий матнини яратади.
Мутасаввифларнинг хаёти хакидаги Навоийнинг хикоялари бамисоли куёш
парчасидай алангаланиб туради ва уларни ўқиётганда, худди тирик уриб
турган қалб билан гаплашаётгандай бўласиз.
Навоий, аввало, бу асарга уни туркий халклар ўқисин, билсин, ўз сўзлари
билан айтганда “ шуур хосил килсун” деб қўл урди. Шуур - онг, акл дегани.
Навоийнинг “ шуур хосил килиш” максади билан асар яратгани таржимадан
канчалар катта максадларни кўзлаганини билдиради. Бу концепциядан
кузатилган асос натижадир.
Таржимага шундай катта ижодий ният ва концептуаллик билан
киришмокликни биз олдинги адибларда, хусусан, Қутб Хоразмийда хам
кўрамиз. У Низомий Ганжавийнинг «Хисрав ва Ширин» достонини
ўзбекчалаштираркан, аввало бу маънавий нафис гўзалликлардан ўз халкини
бахраманд этишликни кўзлади. Низомий канчалар улкан дахо бўлмасин,
Қутб унинг асарига ижодий муносабатда бўлди. Ўз даврининг ўкувчилари
тушунчалари, тасаввурлари, акидаларини хисобга олди. Асарнинг бир канча
бобларини
қисқартирди,
ихчамлади.
Бу
муаллиф
асарига
нисбатан
ўзбошимчалик бўлмай, балки ўкувчига тушунарли бўлиши назарда тутилган
ижодий муносабат эди.
Мумтоз адабиётлар таржималарида Қутб, Ҳайдар Хоразмий, Сайфи
Саройи, Навоий таржимада мухим бир
Do'stlaringiz bilan baham: |