тароналари” туркум шеърларини худди ўзим ёзгандай узбек тилига
угирдим” , деб айтади. “ Форс тароналари”, ҳақикатан хам, худди бошданок
узбек тилида ёзилган каби ўқилади. Унинг таржима эканлиги билинмайди.
Бунда Есенин индивидуаллиги билан узбек шоирининг ўзига хослиги
уйғунлашиб кетганлигини кўрамиз. Интерпретация
- том маънодаги
индивидуал
ижодий
ҳодиса.
Бир
асар
ёки
китобнинг
юзлаб
интерпретациялари - талкинлари бўлиши мумкин. Бу жуда табиий. Бир шахс
-
бир
интерпретация.
Ю злаб
шахслар
-
юзлаб
интерпретациялар.
Бадиийликнинг чексиз, туганмас кўринишлари - версиялари мана шу нарса -
интерпретация кудрати, салохляти, ранг-баранглигидан тугилади.
Ҳофиз Шерозийнинг машхур байти:
Агар он турки Шерози ба даст орад дили моро
Ба холи ҳиндуяш бахшам Самарканду Бухороро...
Ш оир Хуршиднинг ўзбекча талкини:
Агар кўнглимни шод этса ўшал Шероз жонони
Қаро холига бахш этгум Самарканду Бухорони...
Хуршиднинг версияси худди Ҳофиз сўзлари каби жуда гўзал, оҳангдор
жаранглайди. Хуршид домла вазн ва кофия -
улардан тугиладиган ритмик
оҳангдорликни ёркин ва тўла истифода этади. Асл кандай ўқилса, таржима
хам шундай табиий ўкилади.
Лекин, келинг, яхшилаб иккала матнга эътибор берайлик. Ҳамма нарса
жойидами? Таржима аслга тўла мувофиқми? Эквивалентлик талаби
сақланганми?
Ҳофиз ғазалининг магзида кандай образ, қандай сиймо туради? У аник-
таниқ килиб шерозлик турк гўзали ҳакида ran юритяпти. Туркий гўзаплар
Шаркда
ўзларининг
шўхликлари,
ўктамликлари,
ростгўйликлари,
соддаликлари, мардликлари, тантиликлари ва қилиқларининг ниҳоятда
ёкимли бўлиши билан ажралиб турганлар. Уларнинг кимсага кўнгил
беришлари осон бўлмаган. Туркий гўзаллар мағрур, баланд ҳамиятли
гўзаллар каби шухрат қозонганлар.
Ш унинг учун хам, Ҳофиз бундай гўзалга
Бухорою Самарканд каби дунёнинг улуг шаҳарларини тортик килишни
муносиб кўряпти. Туркий гўзалликнинг хирожи тўлови ш унчалар буюк.
Ҳофиз байтида кўп гўзал муболагалар адо топган.
Келинг, энди таржимани яна бир кайта ўқийлик.
Агар кўнглимни шод этса ўш ал Шероз жонони...
Таржимада “Ш ероз турки” деган образ йўқолди. У умуман кандайдир
“Шероз жононига” айланди. Лекин Шероз жонони бу умумий тушунча. Биз
Шероз жононини кандай бўлишини билмаймиз ва тасаввур килмаймиз.
Таржимада конкретлик йўқолиб, ўрнига аллакандай умумлашма бир ибора
пайдо бўлди. Таржима назариясида бундай йўкотиш, тушиб колиш, конкрет
нарса ўрнига умумлашма бериш хисобга олинади ва катта хато ёки
оригинални
бузиш
деб
каралмайди.
Назария
бундай
холатларни
генерализация деган тушунча билан изохлайди ва кўриб чикади.
Конкрет
турк жонони ҳакидаги ran Шероз жонони хакидаги умумий гапга айланди.
Ҳофизнинг ниятига, унинг образига, нима учун шу гапларни айтаётганига
албатта путур етади. Ҳофиз умуман Шероз жононига Самарканд билан
Бухорони хадя килмасди. У айни турк гўзали бўлгани ва шунга айни муносиб
бўлгани учун бу улуг шаҳарларни тортик килишни лойиқ кўряпти. Ш еърнинг
бундан кейинги мухокамалари хам айни турк гўзали образи билан чамбарчас
богланган.
Бу, албатта, шоир-таржимон Ҳуршиднинг талкини.
Лекин хар канча
талкин бўлганда, барибир “турки Ш ерози”дан асло кочиб, ундан кутулиб
бўлмайди. Чунки у Ҳофизнинг шу газалидаги асосий образ. Барча шоирона
сифатлар шу образнинг табиати билан боглик. Уни эътиборсиз колдирилса,
шеърнинг бадиияти,
муаллифнинг максадида маъно, мантик колмайди.
Бадиий мантикка путур етади.
Бу интерпретацияда эътиборсизлик намунаси, албатта.