Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Давлатга тўловлар тўлаш:

ижара хаки ва бошқа тўловларни корхона
тўлайди
+
-

мустақил мулк эгаси
-
+


Давлат ва хар хил шаклдаги кишлок хужалик корхоналари тасар- 
руфида 
булган 
корамолчилик 
фермер 
хўжаликларида 
ишлаб 
чикаришни ташкил этишда ички хужалик хисоби шартларига тўлиқ 
амал килишлари максадга мувофикдир. Хусусий корамолчилик фер­
малари эса тўлиқ хужалик хисобида фаолият кўрсатадилар.
Турли хил мулкчилик тасарруфида булган корамолчилик фер­
малари ва фермер хўжаликларида ишлаб чикариш муносабатларини 
ўрнатишда, уларни ихтисослаштириш ва ҳажмларини илмий асос­
ланган меъёрларда ташкил этиш керак.
Ихтисослаштиришнинг иктисодий асосини тармоқда етишти­
рилган товар махсулотларининг таркиби, технологик жихатдан эса 
махсулдор пода таркибидаги сигирлар салмоги ташкил этади. 
Хозирги вактда шу андозалардан келиб чиккан холда сут ва гўшт 
ишлаб чикариш нинг нисбатига кўра корамолчиликни ихтисослаш- 
тиришда куйидаги йўналишлар вужудга келган:
- сут етиштириш учун ихтисослашган корхона ва хусусий 
фермалар, улар асосан йирик шахарлар ва саноат марказлари атро­
фида жойлашган бўлиб, товар махсулотларининг 95-98 фоизи сут ва 
сут махсулотларидан иборат бўлиб, пода таркибида сигирлар сал­
моги 75-80 фоизни ташкил этади;
- сут-гўшт етиштириш йўналишдаги хўжалик ва хусусий 
фермалар, уларда сут ва гўшт ишлаб чикариш нисбатлари 80:20, 
70:30, 60:40 (биринчи кўрсаткич сут, иккинчиси гўшт салмоги, % да) 
нисбатда бўлиб, пода таркибида 65-70 фоиз атрофида сигирлар мав­
жуд бўлади;
- гўшт-сут етиштириш йўналишдаги хўжалик ва хусусий 
фермалар, булар аралаш махсулот етиштиришда бозор талабларидан 
келиб чиккан холда, 80:20; 70:30 ва 60:40 (биринчиси гўшт, иккинчи 
кўрсаткич сут, фоиз хисобида) нисбатда гўшт ва сут махсулотлари 
етиштирилиб, пода таркибида 40-45 фоизгача сигир сақлайдилар;
- гўшт ишлаб чикариш йўналишидаги хўжалик ва хусусий фер­
малар мавжуд, уларда товар махсулотларининг 90-95 фоизини гўшт 
етиштириш таш кил этади ва пода таркибида 30-35 фоиз сигирлар 
гўшт ишлаб чикариш учун бузоқларни ўстиришга хизмат киладилар. 
Чорвачиликда фермаларни ихтисослаштириш кутилган самарани 
бериши учун, уларнинг хажмини ички ресурслардан тўлиқ фойдала­
ниш имконини берадиган даражада ўрнатиш керак.
Д а вл а т тасаруф ида булган хиссадорлик жамиятларида ихти­
сослашган ёки аралаш фермалар таш кил этиш мумкин. Бундай 
хўжаликларда фермаларнинг максадга мувофиқ хажми махсулот


ишлаб чиқариб хар бир шартли бош молдан максимал фойда олиш 
учун қулай бўлиши лозим.
Республикамизнинг пахтачиликка ихтисослашган хўжаликларида 
пахта-беда алмашлаб экиш тизими амалга оширилиши муносабати 
билан уларда ем-хашак базаси яратилади, шу туфайли улардаги 
корамолчилик ёки сутчилик фермасида 600 бошгача сигир, гўшт-сут 
йўналишида бўлса 1000 бош гача қорамол, шундан 400-450 бош си­
гир бўлиши, уларнинг фермер хўжаликларида 100 бошгача қорамол, 
шундан 50-60 бош сигир бўлиши тавсия этилади. Сутчилик 
йўналишдаги фермаларда 400-600-800 бошгача сигир, гунажин ва 6 
ойликкача бузоқлар бўлиши керак.
Ш оликорлик хўжаликларида ҳам пахтачилик хўжаликлари 
каби максадга мувофиқ хажм тавсия этилади. Ш ахар атрофидаги 
сабзавот-сут йўналишдаги хўжаликлар, агар уларнинг ҳайдаладиган 
ери 800-1200 гектар бўлса, сут фермасида 600 бош, фермер 
хўжаликларида эса 60 бошгача сигир, агар хайдаладиган ери 1500- 
1600 
гектар 
бўлса, 
сут 
фермасида 
600-800 
бош, 
фермер 
хўжаликларида 90 бош гача сигир бўлиши тавсия этилади.
Таъкидлаш лозимки, хар бир кишлок хўжалик корхонасида 
фермалар хажмини белгилаш да ер майдонларининг жойлашуви, ем- 
хашак базасининг аҳволини, маҳсулотларни кайта ишлаш имкони- 
ятларини ва бош ка омилларни чукур тахлил килиб хулоса чикариш 
лозим.
Қорамолчиликнинг барча йўналишларида уларнинг самарадор­
лигини таъминлаш омилларидан бири, бу уларни корхона ҳудудида 
жойлаштиришдир. Қорамоллар ўз табиатига кўра кўп озиқланадиган 
хайвонлар қаторига кирадилар. Ш унинг учун уларни жойлашти- 
ришда ем-хашак майдонларига яқин бўлиши эътиборга олиниши 
шарт. Ш унингдек қорамолчиликдан олинадиган махсулотлар ай­
никса су I MdAuyjjuiJjupi; тез буз^лу^чг.:! ?? т ^ л я к;яйтя итплашни та­
лаб этадиган махсулотлар турига киради. Уларни ташиш, кайта иш ­
лаш, саклаш ва тайёр махсулотларни қадоқланган сут, каймок, 
сузма, сариёг, сир, пишлоқ, музкаймок ва хоказолар шаклига келти­
риш учун анчагина техника воситалари ва иш кучи талаб килиниши 
тармокни режалаш тириш да эътибордан четда қолмаслиги шарт.
Корамолчиликни 
хусусийлаштириш 
ва 
айникса 
фермер 
хўжаликларини таш кил этиш да 30 шартли бош мол ҳажмида ўта ки­
чик хўжаликларини ташкил этиш тармоқда бир катор кутилмаган 
салбий холатларга олиб келди, жумладан ўта кичик хўжаликларда 
ем-хашак базасини талаб дараж асида ташкил этилмаганлиги, омухта 
озиқаларнинг кўп кисмини хусусий сектордан сотиб олиниши нати- 
250


жасида, сигирлар тўла қийматли озиқланмаганлигини улардан соғиб 
олинадиган сут махсулоти камайиб, ўз навбатида сутнинг таннар- 
хини ошириб юборди. Бу бозорда сутнинг харид нархини ўсишига 
олиб келди ва ахолининг даромади паст катламини энг арзон ис­
теъмол махсулотларидан бири бўлган сут ва сут махсулотлари ис­
теъмол килишини меъёридан 1,5-2,0 мартага пасайтириб юборди.
Қорамолчиликка ихтисослаштирилган хўжаликларнинг ишлаб 
чикариш самарадорлигини оширишнинг яна бир омили тармокни 
жадал ривожлантиришдир. Корамолларни генетик имкониятларини 
ошириш, юкори сифатли ва тўйимли озикалар билан меъёрида 
бокиш, технологик жараёнларни механизациялаш, махсулот ишлаб 
чикариш ва мехнатни таш кил этишда оила (жамоа) пудратидан кенг 
фойдаланиш - тармокни жадал ривожлантиришга олиб келади. Сут 
корамолчилигини жадал ривожлантиришнинг энг мухим шарт-ша- 
роитларидан бири бу - сигирлар махсулдорлигини генетик омиллар 
асосида оширишдир. Бу шарт-шароитлар чорва молларини янада 
яхш ироқ асраш ва бокиш, меъёрда белгиланган сифатли тўйимли 
ем-хашак мавжуд бўлиши, сут согиш асбоб-ускуналарини тендер 
усулида танлаб олиш ва сут согиш технологиясига биноан согишни 
цех технологияси асосида ташкил этиш, ферма ходимлари учун 
қулай санитария-гигиена ва маиший хизмат шароитларини яратиш, 
мехнатни таш кил этиш ва махсулот етиштиришда илгор усулларини 
жорий этиш йўллари билан вужудга келтирилади.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish