Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Пода ҳаракат и: П ода харакати - бу хўжаликнинг истиқбол 
режасига асосан чорва молларининг бош сонини ёш ва жинс гу- 
руҳлари бўйича маълум давр (ой, даха, йил) мобайнида сонли ва си­
фатли ўзгаришидир. Пода харакати ширкат, фермер ва хусусий фер- 
маларнинг чорвачилик махсулотлари етиштиришини аниқлаб бе- 
рувчи дастурдир.
Пода харакати режаси турли тармоқларнинг хусусиятларига 
кўра, турли хўжалик муддатларига - календарь йил учун, чорвани 
асрашнинг яйлов ва огилхона даврига, даха ва ойлар бўйича ҳам ту­
зилиши мумкин. М асалан, корамолчиликда чорва молларининг ёши 
бўйича ҳаракатини тўла хисобга олиш ва акс этгириш учун пода 
ҳаракатини йиллик ва даҳалар бўйича тузиш кифоя килади. 
Чўчқачилик нисбатан тез етилувчан тармок. ва серпушт моллар 
бўлгани учун бу тармокдаги тез содир бўладиган ўзгаришларни акс 
этгириш учун пода харакати ойлар бўйича тузилади.
Пода харакати режасига муайян корхонанинг хар хил табиий ва 
таш килий-иктисодий шарт-шароитлари таъсир кўрсатади.
Табиий ш арт-шароитларга молларнинг муайян календарь давр 
ичида бир ёш гуруҳидан, бошқа ёш гуруҳига ўтиши, бўрдоқилаш 
даврининг давом этиши, молларнинг жинсий ва жисмоний етилиши, 
ўртача серпуштлиги, бир марта тугиш да канча бола бериши, ривож­
ланиш хусусиятлари ва хоказолар киради. Табиий шарт-шароитлар, 
зотли ёш молларнинг етилиш тезлигини ошириш, сермахсул мол­
ларни танлаш ва парвариш қилишнинг яхшиланиши таъсирида 
ўзгариши мумкин.
Пода харакатига таъсир этувчи ташкилий-иктисодий омилларга 
махсулот сотиш шартномаларининг даҳалар бўйича белгиланган
243


топширигини бажарилиши, чорва молларидан хўжаликда самарали 
фойдаланиш муддатлари, ёш молларни реализация килиш учун 
максадга мувофиқ вазнга етказиш, ўстириладиган ёш молларни пар­
вариш килишнинг иктисодий жихатдан қулай даврлари, асосий по­
дани тўлдириш учун қолдирилган ёш молларни биринчи марта 
қочиришнинг хўжалик учун энг кулай муддатлари, айрим гурухдаги 
молларни ўстириш ва семиртириш усуллари ва даврлари киради.
Пода харакати режаси чорвачилик тармокларини ташкил килиш 
ва юритишнинг йил бош ида булган чорва моллари сони, кирим- 
чиким ва йил охирида бўладиган моллар сонидан иборат бўлади. 
Подадаги моллар сонининг йил давомида ўзгаришини тўгри акс эт- 
тириш учун моллар жинси ва ёшига кўра гуруҳларга бўлинади.
Пода харакати режасини тузиш да хар бир чорвачилик тармоғи 
олдига қўйилган максад ва вазифага кўра энг самарали пода таркиби 
белгиланади, чорва молларнинг махсулдорлиги охирги ўн йиллик 
кўрсаткичнинг ўртача арифметик даражаси миқдорида режалашти­
рилади, асосий подани яхшилаш, молларни кочириш ва бола олиш 
режасига кўра ҳар 100 бош она мол хисобига олинадиган наел сони 
ҳисоблаб чикилади, поданинг хар бир ёш ва жинс гуруҳи бўйича 
таъмирлашдан ортиб колган моллар мивдори аникланади.
Қорамолчиликда йил давомида асосий подадан яроксизликка 
чиқарилган моллар (сигир ва букалар) вазни, яъни семизлик дара­
жаси етарли бўлса, тўгридан-тутри гўштга сотилиши ёки сўйилиши 
мумкин. Семизлик даражаси юқори бўлмаса, боқувдаги катта мол­
лар гуруҳига ўтказилиб, 2-3 ой семиртирилгандан кейин гўштга 
топширилади. Ғунажинлар йил давомида биринчи туккандан кейин, 
яроксизликка чиқарилган сигирларнинг ўрнини тўлдириш учун си- 
гирлар гуруҳига ўтказилади. Сигирлар гуруҳига ўтган ғунажинлар 
ўуп п 3;;р 
бўлг?." 
ҳигпбигя тўлирилали. Талаб
килинадиган гунажинлар сони сигирларни яроксизликка чикариш 
салмогига ва уларнинг бош сонини ўсиш суратига караб пода тарки­
бида белгиланади. М асалан, сигирларни яроксизликка чикариш 
меъёри 12 %, подани ўстириш сурати 3 % белгиланган бўлса, сигир­
лар сонига нисбатан гунажинларнинг салмоги 15 % ни ташкил 
килиши керак.
Пода харакати режасини тузиш, “пастдан-юкорига” тамойили 
асосида, яъни энг кичик гуруҳдан - “бузоқ олиш дан” бошланади ва 
юқоридаги катта гуруҳга кўчирилиши билан тугалланади. Пода 
ҳаракатини режасининг кирим кисмини “бузоқ олиш ” қаторига мол­
ларни кочириш ва бузоқ олиш режасига кўра режалаштириладиган
244


йилда, сигирлар, ғунажинлар ва бир ёшдан катта таналардан олина­
диган бузоқлар кўрсатилади. Бир ёшдан катта таналар хисобидан 
урчитишга қўйиладиган таналарнинг яроксизликка чиқариладиган- 
ларининг ўрни тўлдирилади. Чорва молларининг бошқа гуруҳларида 
подани янгилаш (таъмирлаш) учун колдириладиган моллардан ор- 
тиқчаси подадан чикарилади. Улар шартнома бўйича гўшт режасини 
бажариш учун сотилиши, хўжалик ички эхтиёжлари учун сўйилиши, 
бокувга қўйилиши ва кейин сотилиши, бошқа хўжаликларга 
ўстириш учун берилиш и мумкин. Пода харакати режасида моллар 
сонининг ўзгариши акс эттирилиб колмай, балки молларнинг ўртача 
йиллик сони, ёши ва бокувдаги катта молларнинг гуруҳлари бўйича 
ўртача суткалик тирик вазнининг ўсиши ва йиллик тирик вазннинг 
ўсиш хажми хам акс эттирилади.
Ёш ва бокувдаги катта моллар гуруҳлари бўйича бир йиллик ти­
рик вазнининг ўсиш ини аниклаш учун йил охирига колган моллар­
нинг вазнига чиким килинган моллар вазни қўшилади, ундан йил 
бош ида бўлган ва кирим килинган моллар вазнининг йигиндиси 
айириб таш ланади. Бу куйидаги формула билан аникланади:

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish