Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


 Чорвачилик тизимининг эволюцияси



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

17.2. Чорвачилик тизимининг эволюцияси
Чорвачилик тизими дейилганда мамлакатдаги ишлаб чикариш 
кучларининг ривожланиш дараж асига мос келадиган чорва моллари 
сонини 
ўстириш 
ва 
сифат 
кўрсаткичларини 
яхшилаш, 
махсулдорлигини мунтазам ошириб бориш хамда махсулот бирли­
гига сарфланадиган мехнат ва маблағ харажатларини тежаш имко- 
ниятларини яратиб берадиган чорвачилик воситаларидан максимал 
фойдаланиш оркали уни энг самарали тармокка айлантиришни 
таъминлайдиган, иктисодий, таш килий, технологик ва техникавий 
тадбирий чоралар йигиндиси тушунилади.
Чорвачиликнинг у ёки бу тармогини мамлакатнинг айрим ту-
234


манлари ва ҳудудларида жойлаштириш тасодифий бўлмай, балки 
аник табиий иктисодий шарт-шароитлар, ахоли ва бозор эхтиёжлари 
хамда махсулот ишлаб чикариш самарадорлиги билан белгиланади.
М амлакатнинг турли туманлари ва ҳудудларидаги табиий- 
иктисодий хусусиятлар, ем-хашак етиштириш ва ундан фойдаланиш 
шароитлари хисобга олинган холда чорвачиликни юритишнинг 
турли ҳудудий ва аник махаллий тизимлари юзага келади. Чорвачи­
ликни юритиш тизимлари подани такрор ишлаб чикариш, чорва 
молларини киш ва ёз пайтларида асраш ва бокиш усуллари, ем-ха­
шак етиштириш манбалари, тармоқни жадаллашганлиги, 1 бош 
чорва моли ва 1 гектар ем-хашак майдонига килинадиган мехнат ва 
маблаг харажатлари даражаси, ҳамда 1 гектар ер майдони хисобига 
етиштирилган махсулот миқдори билан фаркланади.
Чорва молларини асраш ва бокиш, ем-хашак етиштириш ва ун­
дан самарали фойдаланиш хусусиятларига кўра чорвачиликни юри­
тиш тизими яйлов, яйлов-ўтлоқ, яйлов-огил, оғил-яйлов, огил-лагер 
турларига бўлинади.
Соф асраш хусусиятларига кўра чорвачиликни юритиш тизими 
боғлаб боқиш ва боғламай боқиш тизимларига, чорва моллари бош 
сонига килинадиган харажатлар ва улардан олинадиган махсулот 
миқдорига кўра экстенсив ва интенсив тизимларига бўлинади. Би- 
нобарин, объектив сабабларга кўра табиий-иктисодий шароити тур­
лича бўлган хўжаликлар учун шунингдек, айрим чорвачилик тар- 
моқлари учун ягона тизим бўлиши мумкин эмас.
Яйлов тизими энг қадимий чорвачилик тизимидир. Бу тизим- 
нинг асосини табиий яйловлар таш кил килиб, улардан йилнинг 
турли фаслларида фойдаланилади. Бу тизимда инсон чорвачилик- 
даги ишлаб чикариш жараёнлари (молларни бокиш, ем-хашак тай­
ёрлаш, чорва бош сонини такрор ишлаб чикариш)га кам аралашади.
Яйлов-ўтлоқ тизим ида чорва моллари йил фаслларига кўра 
мавсумий яйловларда сақланади. Ноқулай об-хаво ва бошка табиий 
шароитлар хисобга олиниб, кишилар учун уй-жой бинолари, чорва 
моллари учун эхтиёт озика захиралари, усти ёпиқ қўтонлар Қуриш, 
яйловларга сув чикариш, қудуқлар қазилиб, улардан сув чикариш 
механизациялаштирилади, ветеринария назорати ва бошқалар йўлга 
қўйилади.
Човачилик тизимининг анча такомиллашган шакли маданий 
яйлов тизими бўлиб, у ишлаб чикариш жараёнига одамнинг фаол 
аралашувини тақозо этади. Бундай яйловларга изень, саксовул ва 
бошқа кўп йиллик чўл буталарининг уруги экилади, ёмғир сувла-
235


рини тўплаш , қудуқлардан сув олиш йўли билан сугориладиган 
экинзорлар таш кил килинади ва у ерларда ем-хашак етиштирилади, 
чўл ва ўтлоқларда кичик сув хоналар - сахобалар таш кил килинади. 
Чорва моллари қўш имча озиқлантирилиб, уларнинг яхши ўсиш ва 
ривож ланиш и таъминланади.
У збекистонда яйлов-ўтлоқ тизими қоракўлчиликда, гўш т ва 
дағал жунли қўйчиликида, йилқичиликда ва кисман гўшт қорамол- 
чилигида қўлланади.
Огил-яйлов ёки яйлов-оғил тизими яйлов-ўтлоқ тизимининг анча 
такомиллашган ва жадаллашган кўринишидир. Огил тизими чорва 
молларини яйловда ўтлатиш даври, яйловларда ўтлар ўсиш муддати 
билан белгиланади. Бу тизим яйлов майдони унчалик катта бўлмаган, 
далачиликдан ем-хашак олиш имкони бўлган хўжаликларда кенг 
қўлланилади, чорва моллари яйловларда ўтлар униб чикишидан куз- 
гача ўтлатилади, қишда эса уларни асраш кишилар зиммасига ту­
шади. Чорва моллари кишда яхши жиҳозланган огилхоналарда пар­
вариш килинади, ем-хашак таёрлаш, тележкаларга ортиш, сугориш, 
гўнг тозалаш ишлари механизацияланади, озика омборлари, ишлаб 
чикариш иншоотлари бунёд этилади. Кўп хўжаликларда яйлов ва 
ўтлоқлар хосилдорлигини ошириш билан боглик. тадбирлар амалга 
оширилиб, маданий ўтлоқлар вужудга келтириладики, бу нарса ер 
бирлигига тўғри келадиган чорва моллари бош сонининг анча юкори 
бўлишини таъминлайди. Бунда ем-хашак майдони, чорва мол бош 
сони бирлигига мехнат ва маблаг сарфлари кўп бўлсада, лекин хара­
жатлар молларнинг анча юкори махсулдорлиги билан қопланиб ке­
тади. Огил-яйлов ўтлоқ тизими хозирги даврда мамлакатимизнинг 
турли худуд ва туманларида корамолчиликнинг гўшт, сут-гўшт ва сут 
йўналишида майин жунли ва ярим майин жунли қўйчиликда, iynrr- 
мой кўйчилигида кенг қўлланилмоқда.
О гилхонада бокиш тизими чорвачиликнинг энг жадаллашган 
тизими бўлиб, кишлок хўжалигига яроқли ерларнинг ж уда юкори 
дараж ада хайдалиш ига эришилган туманларда кенг қўлланилади, 
ем-хашак асосан далачиликдан олинади.
Агар яйлов, огил-яйлов тизимларида озика топиб ейиш кисман 
моллар зиммасига тушса, огилхона тизимида озика етиштириш ва 
уни чорва молларига бериш бутунлай кишилар зиммасига тушади. 
Ш унга кўра моллар қатъий меъёрлар асосида бокилиб, урчитиш ва 
болалатиш муддатлари тартибга солинади, йил давомида бир 
меъёрда ва юкори даражада махсулот етиштириш таъминланади. Бу


тизимда моллар йил давомида бино ичида сакланиб сайр учунгина 
таш қарига чиқарилади.
Кўп хўжаликларда огил-лагерь тизими хам қўлланилади. Бу ти­
зимда моллар қиш да огилхонада бокилиб, ёз ойларида лагерларга 
олиб чикилади. Одатда лагерлар фермадан узок, бўлмаган маданий 
ўтлоқларда таш кил килинади.
Чорвачиликни бу тарзда ташкил 
килиш чорва моллари 
соғлигини саклаш, уларнинг махсулдорлигини ошириш ва махсулот 
бирлигига сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини бе­
ради. М аданий яйловлар бўлмаган хўжаликларда ферма олди сайр 
майдончалари 
ташкил 
килинади, 
хамда 
моллар 
хосили 
йиғиштирилган майдонларда ўтлатилади ва сайр килдирилади. Йил 
давомида огилхонада бокиш тизими асосан молларни семирти- 
ришда, репродуктор чўчқачилигида, огил-лагер тизими эса жадал­
лашган сут қорамолчилигида кенг қўлланилади.
Чорвачиликнинг у ёки бу тизимига иктисодий бахо беришда 
куйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
- хар 100 га ем-хашак майдонига тўғри келадиган чорва мол­
лари сони ва чорва молларининг махсулдорлиги;
- 1 бош молга тўгри келадиган харажатлар;
- ем-хашак бирлигига етиштирилган махсулот микдори;
- мехнат унимдорлиги ва махсулот таннархи, сарф-харажатлар 
самарадорлиги.
Хозирги вактда ху ж а ли к ю рит иш т изим и дейилганда кор­
хона фаолиятини максадга мувофиқ тарзда ташкил килиш, энг 
юкори ишлаб чикариш натижаларига эришиш учун амалга ошири- 
ладиган таш килий-иктисодий, техникавий ва технологик хамда со- 
циал тадбирлар йигиндиси тушунилади.
Бу тизим хар бир ҳудуд, туман ва корхонанинг табиий шаро- 
итларига мос 
келадиган ихтисослаштириш 
ва тармокларни 
уйғунлаштириш тадбирларини ўз ичига олади.
Чорвачилик тармоқларини барқарор ривожлантириш ва сама­
рали ташкил этиш учун, биринчи навбатда корхоналарнинг 
ҳудудий жойлашишидаги табиий-иктисодий шароитларини ўрга- 
ниш ва унга мос келадиган чорвачилик тизимини шакллантириш 
максадга мувофиқ бўлади.
Чорвачилик тизимининг ташкилий иктисодий тадбирларига: 
чорвачилик тармоқларини чукур ихтисослаштириш ва жадаллаш- 
ганлик даражасини ошириш: фермаларни самарали хажмини белги-


лаш: бизнес режалаштириш; мехнатни меъёрлаштириш, таш кил 
этиш ва унга ҳақ тўлаш; ички хужалик хисобини таш кил этиш ва 
бошкариш тадбирлари киради.
Технологик (зоомуҳандислик ва ветеринария) тадбирлари тар- 
кибига: подани такрорий ишлаб чикариш, наслчилик ишлари, мол- 
ларни асраш, озиклантириш ва саклаш, касалликларни олдини олиш 
ва даволаш тадбирлари киритилади.
Техникавий тадбирлар қаторига, тармокларга керакли курилма- 
лар, узатгичлар ва воситалар, озика таёрлашни механизациялаш ва 
автоматлаштириш, 
компьютерлаштириш, 
машиналар 
тизими, 
озиқаларни таш иш ва тарқатиш воситалари, сув билан таъминлаш, 
хаво тозалаш, сут согиш ва уни кайта ишлаш, гўнг ташиш, жун 
кирқиш, тухум йигиштириш ва бошқа жараёнларни механизация- 
лаштириш киради.
13-жадвал

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish