Узб еқистон сср фанлар академияси


Феълнинг шахсли формаси орцали бирикиш



Download 1,22 Mb.
bet146/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Феълнинг шахсли формаси орцали бирикиш
Феълнинг ҳар уч майл формаси эргаш гапларнинг кесими бўлиб келиб маълум даражада компонентларни бириктириш учун хизмат цилади. Шахсли феъллар эргаш гапнинг эгаси билан шахс-сонда мос бўлган тусловчиларни (шахе қўшимчаларини) олиб қўлланади.
Шарт майли формаси ёрдамида бирикиш
Феълнинг бу формаси содда гапда гапнинг кесими ёки ҳол вази- «фасини бажарса, қўшма гапда, эргаш гапларнинг кесими бўлиб ке­либ эргаш гапни бош гапга боглаш учун хизмат қилади ва турли маънони ифодалайди: Огоҳлантириш, эҳтиёткорлик, танбиҳ бериш каби маъноларни билдиради: Қараб тур, мен сени шу ердан кетка- зиб юбормасам. Агар ана шу ўтиб кетган гаплар ҳақида яна гайир- сангиз, мен устингиздан арз қиламан (Р. Ф а й з и й). Агар бир ца- ■дам нари боссанг, қувиб чицараман! (П. Т у р с у н).
Бош гапнинг феъл кесими буйруқ-истак майли формасида кел­ганда, онт ичиш, қасам ичиш маъноларини билдиради: Шу рост эса ўтга тушсин жон, Ёмғирдайин бошга тушсин ғам (Ҳ. О л и м- жон). Номард кетай, шу оташ юрак, Сендан бошқа ўзгани деса (Ҳ. О л им жон). Ё товба, ишонмайди-я, нон урсин ёлғон бўлса (Саид Аҳмад).
Онт ичишни кучлироқ ифодалашда кўпинча бош гап эргаш гап­дан олдинга келтирилади. Бундай қўлланиш кўпинча жонли тилда учрайди. Эргаш гап ва бош гапларнинг бу хилда ўрни ўзгариши натижасида бош гапдан кейин ки элемента келтирилиши мумкин: Сенинг изинг сурмасидан айрилган бу кўзларимга лаҳад тупроқ- лари тўлсинки, бир одим сендан йироқ цолсам (Ҳ а м з а).
Сабаб маъносини кўрсатади: Эл яшармас, ер кўкармас; Бўлмаса кўк томчиси. Қайдин олеин шеърни шоир, Бўлмаса илҳомчиси (А.Т ў қ а й). Ҳеч нарсам бўлмаса, сизга на дейин (Э. Жуман-б у л б у л).
Бош гапнинг кесими буйруқ майли формасидаги феъллар орқа- ли ифодаланиб, шарт эргаш гапли қўшма гапдан истак, илтимос баъзан қарғиш оттенкалари англашилади: Оға, соғ борсангиз ав- вал, Дадамларга салом айтинг (Ҳ а м з а). Ҳавасинг келса, сен ҳам шунақа нарсалар ол(Саид Аҳмад).Севгиларинг агар бўлса рост, Сўзла бир оз ўз севгингга хос (Ҳ. О л и м ж о н). Эшон почча.и ўзлари, ниҳон айтган сўзлари, Тонар бўлса сўзидан, қаро бўлсин юзлари (Ҳ а м з а).
Таажжуб маъносини билдиради: Бизга бошлиқ бўлиб турган одам шунаца деб ўтирса, бошқалардан нима деб ўпкалаймиз? (А. Қаҳҳор).
Баъзан эргаш гапнинг кесими бўлишсиз формада келиб, эргаш гап «шуни ҳисобга олмаганда» деган маънони ифодалайди: Онда- сонда том ва тепаларнинг кунга тескари томонларидагина қор ода­рив кўринмаса, деярли ҳамма ер яланғоч эди (Т. К а и п б е р- генов).
Эргаш гап ўхшатиш билан қисман боғлиқ бўлган фараз ва илти­мос маъноларини билдиради: У хаёлга шундай чўмган ва берилган эдики, гўё унинг бу машғулотига ҳеч ким ҳалал бермаса, ҳеч кии унинг йўлини тўсмаса, ҳатто унга шу чоқда ҳеч ким кўринмаса (П. Тур су н).
Кесими шарт феъли формасида келган содда гапдагина илти- мос маъноси ифодаланмай, эргашган қўшма гапда ҳам кесими шарт феъли формасида келган эргаш гап илтимос маъносини ифода­лайди: Сиз бир марта тартибга чақириб қўймасангиз, бизнинг гапи- миз ўтмаяпти./1 и д А ҳ м а д).
Эргаш гапдаги шарт бажарилиши билан бош гапдаги ҳаракат воқеа аниқ юзага чиқишлиги кўрсатилади. Бундай қўшма гапларда бош гапдаги феъл кесим ҳозирги-келаси замон формасида қўлла- нади: Янги каналдан щш ичи шу томонга ариқ очсак, ишимиз яна яхши бўлади(СаидАҳмад).
Шарт феъли формаси эргаш гап кесими таркибида керак сўзв билан бирга қўлланиб бош гапдаги воқеа-ҳодисанинг бажарили- шидаги тахминий сабабни кўрсатади: Езаётган нарсаси жуда қизиц. бўлса керак, дамбадам илжайиб қўярди (А. Қаҳҳор).Сайфулла дарча тагида ўтирган бўлса керак, унга кўринмаганидан Холмурод ҳам шошилмай цараб турарди (П. Т у р с у н).
Тенг ҳуқуқли қўшма гап компонентларининг кесимлари ҳам феълнинг шарт майли формасида келиб, шарт, илтимос, таажжуб каби маънолар англашилиши мумкин. Бу хилдаги конструкциялар қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
а) Компонентлар мазмунан бир-бирига зид қўйилади. Олдинги гапдаги зидликка қарамай, кейинги гапдаги воқеа-ҳодиса юзага келган бўлади. Одатда бундай компонентлар орасида зидлов боғ- ловчисига функциядош бўлган -у(ю) юкламалари ишлатилади ва таажжубланиш маъноси англашилади.
Мисоллар: Енгинамизда шундай семиз ерлар экилмай ёт- са-ю, биз қўлимизни цовуштириб ўтирсак! (Ш. Рашидов).Қан- ча-қанча булоқлар беҳуда ётса-ю, биз сув йўқ деб нолисак (Ш. Р а- ш и д о в). У оталик қилиб аҳволимиздан хабар олгани келса-ю, биз цовоқ солиб ўтирсак (А. М у х т о р).
Бундай гаплар таркибида (кейинги гап олдида) таажжуб маъ­носини ифодаловчи ахир, наҳотки каби ёрдамчилар қўшилиб ке­лиши ҳам мумкин:
Ахир йигит хотиним деб, бола-чақам деб оловлар ичидан кел­са-ю, бу тантиц, ундан юз ўгирса(СаидАҳмад). Москвадек жойдан атайин мени газетага ёзгани мухбир келса-ю, наҳотки уйимга олиб киргани номус килиб агрономнинг уйида суратга туш- сам-а! (СаидАҳмад).
б)Компонентларда воқеа-ҳодисаларнинг кетма-кет бажарилиши ифодаланади ва уларнинг ораларида қўлланган -у(ю) юкламаси бириктирув боғловчиларига функциядош бўлиб келади: Бир мўъ- жиза бўлса-ю, саҳрода пахта экилса (III. Рашидов) (Бир мўъжиза бўлса ва саҳрода пахта экилса). Кўзим тезроц, очилса-ю, боғларни, майсаларни, одамларни кўрсам (Саид Аҳмад) (Кўзим тезроқ очилса ва боғларни, майсаларни, одамларни кўр- сам).
в) Мазмунан зид қўйилган юқоридагича қўшма гап компо­нентларининг сони уч ёки ундан ортиқ бўлганда ҳам бир-бирига зид қўйилаётган икки қисм мавжуд бўлади (олдинги қисм икки ёки. ундан ортиқ бўлиб яхлитланиб қўлланади ва кецинги компонент бир гапдан ташкил топган бўлади). Олдинги компонентларнинг охирги қисмида юклама ишлатилади: Ҳамма ишласа ва фабрика- лар цурилса, душманларга қарши курашса-ю, бу нуқул ашула айтса (А. Мухтор). Полвон отамнинг ўзи орден олган қария бўлса, ўғли қаҳрамон бўлса-ю, наҳотки шундай иш келиб чиқса (СаидАҳмад).
г) Воқеа-ҳодисаларнинг кетма-кет юзага келиши ифодаланган тенг ҳуқуқли компонентларнинг сони иккидан ортиқ бўлиши мум­кин. Бундай қўшма гапларда истак маъноси ифодаланади: Дуо цилиб, ота, Чамбилда турсанг, Бу дунёда ота, ишимни кўрсанг, шоҳ қизини ўзим бориб опкелсам (Ф. И ў л д о ш ў г л и).
д) Боғланган қўшма гаплардай — тенг ҳуқуқли компонентлар- дан тузилиб, кесимлари феълнинг шарт майли формасида келган компонентлар юкламаларсиз ҳам богланади. Бундай қўшма гап­ларда ҳам истак маъноси ифодаланади.
М а с а л а н: Мажлис қисқароц, камрок бўлса, маслаҳатлар иш жойига бориб қилинса (Ш. Рашидов). Ғирот от бўлса минганим, Нигорхон бўлса севганим (И слом шоир).
е) Кесимлари феълнинг шарт майли формаси орқали ифода­ланган компонентлар орасида — биринчи гапнинг кесими составида экан тўлиқсиз феъли ишлатилади. Бундай қўшма гапларда воқеа- ҳодисаларнинг бажарилишига ишончсизлик билдирилади: Отам бўлса экан, мен элда юрсам(Фозилйўлдош ўғли).Узи су- раса экан, мен айтсам. Китобни ўциса экан, олиб берсам.
ж) Кесимлари феълнинг шарт майли формаси орқали ифода­ланган гапларнинг сони тўртта бўлганда, улар ўзаро жуфтлашиб бирикади: Айтсанг, тилинг куйса; айтмасанг, дилинг куйса (Мақол). Озорланиб ўтирсанг, ишдан қолсанг; ўтирмасанг, хафа бўлса.
Бундай қўшма гапларда икки йирикланган қисмнинг бири тас- диқни, иккинчиси инкорни билдиради ва олдинги кисмдаги айрим сўзлар кейинги қисмда такрорлаииб келади. Баъзан энг охирги компонент ўрнида бўлмаса («бўлмайди» маъносида) ёки йўц сўзи ишлатилиши мумкин: Озорланиб ўтирсанг, ишдан қолсанг; ўтирма- санг, бўлмаса. Айтсанг, бораман; айтмасанг, йўқ.
Одатда бундай қўшма гап компонентлари жуда қисқа тузйлгани учун кўпинча эгалар қўлланмайди.
Кесими феълнинг шарт майли формаси орқали ифодаланган эргаш гапларда шарт феъли аффиксидан сўнг -ки, -чи- гина ёрдам- чилари қўшиб ишлатилади ва гапга шарт ёки пайт билан богланган ҳолда турли оттенкалар қўшади: Шифоли сув бўлса-чи, сув ҳаи амал қилиб, бемор тузалаверар экан(Ойбек). Крш цорайганда уйига қайтса-ки, ҳаммаёқ остин-устин бўлиб кетибди (Ш. Раши­дов). У гапи ўтадиган бўлсагина, гапидан бировга фойда тегишига щли етсагина гапиради (Ш. Рашидов).
Шарт эргаш гап бош гапдаги кесимга нисбатан «эга» сифатида хизмат килиши мумкин. Бундай вақтда эргаш гапдан кейин бош
гапнинг олд томонидан эргаш гапнинг «изоҳланмишидай» функ- цияни бажарган гбу олмоши келтирилади. Эргаш гап бош гапдаги бу сўзининг маъносини конкретлаштириб келади: Агар Навфал
енгса, Лайлини асйр қилиб олса, б у биз учун ному с(Навоий)(Навфалнинг енгиши, Лайлини асир қилиб олиши биз учун номус).
«Шарт эргаш гап + бош гап» типида тузилган қўшма гаплар кў- пинча мақолларда қўлланиб шахси умумлашган гап сифатида иш- латилади. Шахси умумлашган гаплар тузилишига кўра содда ва қўшма бўлади. Қўшма шахси умумлашган гаплар эргаш ва бош гапдан тузилиб, эргаш гап бош гапдаги воқеанинг юзага келиш шартини билдиради: Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қи- лур? ёш келсаишга; қари келсаошга. Душманинг бир бўлса ҳам, кўп.
Феълнинг шарт майли формаси турли эргаш гапларни кесими бўлиб келиб, эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади. Узбек тилида кўпгина эргаш гаплар бош гапга шарт майли фор- маси орқали боғланади.
Компонентлари -са орқали бирикадиган қўшма гапларни иккйга бўлиш мумкин: 1) таркибида нисбий сўзлар қўлланмаган эргаш­ган қўшма гаплар; 2) таркибида нисбий сўзлар қўлланган эргаш- тан қўшма гаплар.
Биринчи турдаги қўшма гап конструкцияларида ўша эргаш гап- ларнинг мазмуни шарт билан боғлиқ бўлмайди (Шарт эргаш гап­лардан мустасно). Пайт, сабаб, тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гап­лар шу турга мансубдир.
Иккинчи турдаги қўшма гапларнинг мазмуни кисман шарт би­лан боғлиқ бўлади. Аниқловчи, эга, тўлдирувчи, ўлчов-даража, чо- ғиштириш, ўрин эргаш гаплари шу группага киради. Феълнинг шарт майли формаси қуйидаги эргаш гапларнинг кесими бўлиб ке­либ қисмларни бириктиради:

  1. Шарт эргаш гапли қўшма гап компонентларини бириктириб бош гапдаги воқеа, ҳодисанинг қандай шарт билан юзага келишини билдиради. Шарт эргаш гаплар бош гапдаги воқеанинг маълум шарт билан реал ҳолда юзага келишини ёки реал бўлмаган ҳолда юзага келишини билдиради: Шу чощача ораларингизда ҳеч гап бўлмаган бўлса, энди бўлиши керак (А. Қаҳҳор).Тезроц. кетай- лик, бўлмаса бизни хафа щлишади.

Феълнинг шарт майли формаси тўсиқсиз эргаш гапни ҳам бош гапга боғлаши мумкин. Бундай қўшма гапларда -са ёрдамчиси -са ҳам формасига синонимдай бўлиб келади. Бу хилда қўлланишда -са аффиксли форма мазмунан бир-бирига зид бўлган компонент- ларни боғлайди: Менинг юзимни щлмаса, уч боласининг юзи йўқми? (А. Қаҳҳор).—Менинг юзимни қилмаса ҳам, уч боласи­нинг юзи йўқми?

  1. Тўсиқсиз эргаш гапларнинг қисмларини боғлашда феълнинг шарт майли формаси хам ёрдамчиси ёки -да кжламаси билан бирга ишлатиладн.

Компонентлари -са ҳам орқали бирикадиган қўшма гапларда эргаш гапдаги феъл кесимдан англашилган ҳаракатнинг миқдорини кўрсатувчи қанча, қанчалик, нақадар каби сўзлар ишлатилади. Бундай эргаш гапларда шарт билан бирга миқдор оттенкаси ҳам -берилган бўлади. Бош гапдаги воқеа, ҳаракат эргаш гапдаги миқ- дор билан боғлиқ бўлган шартга қарама-қарши қўйилади: Йўлчи цанча такрорласа ҳам, Ермат буни пайцамас эди (О й б е к). Эшон ■болалари канчалик шовқин-сурон қилсалар ҳам, ҳеч ким индамас эди (П. Ту р с у н).
Тўсиқсиз эргаш гапнинг феъл кесими -са+да ёрдамчисини олиб бош гап билан бирикади. Бунда -да элемента функциясига кўра юклама вазифасида келган ҳам га тенгдир.

  1. Пайт эргаш гапни бош гапга боғлайди. Бундай қўшма гап­ларда эргаш гап ва бош гапдаги ҳаракат, воқеа бир вақтда ву- жудга келади: Утмишга царалса, Умрзоқ ота ҳаётдан кўп нарсалар олганлиги кўриниб турарди (Ш. Рашидов).

Бундай қўшма гапларда эргаш гап составида гапнинг мазмуни- дан пайт англашилгани учун щчон сўзи қўшиб ишлатилиши ҳам мумкин: Қачонки ор-номусга тегадиган гап бўлсақўлга цурол ■олинади (Ш. Рашидов). Қачон қарасанг, олаигақшақдай ша- қиллай беради (Саид Аҳмад).
Компонентлари феълнинг шарт формаси орқали бирикадиган қўшма гаплар баъзан жуфтланиб келиши мумкин. Бундай қўшма гапларда навбатма-навбат юзага келиб турадиган воқеалар бери­лади: Бир қарасанг-соппа соғ, бир царасанг етти йил ётган касал- ■дай ранглари сапсарик.

  1. Сабаб эргаш гапларнинг кесими феълнинг шарт майли фор­маси +керак сўзи шаклида келиб, бош гапдаги воқеанинг ноаниқ, ■тахминий сабаблар билан юзага келишини билдиради: Ёзаётган нарсаси жуда қизиқ бўлса керак, дамбадам илжайиб цўярди (А. Қ а ҳ ҳ о р) .Сайфулла дарча тагида ўтирган бўлса керак, Хол- мурод шошилмай цараб турди (П. Т у р с у н).

Айрим вақтда -гани учун ёрдамчисидан сўнг бўлса керак сўз- лари қўшилиб келиб тахминий сабаб маъноси англашилади: Ўр- монжон буни ҳеч цачон ҳисоблаб кўрмагани учун бўлса керак, Си- ■дикжон жавоб бермай илжайди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Сабаб эргаш гапли қўшма гап компонентларини бириктирувчи -са керак ёрдамчиси кўпинча шекилли ёрдамчисига синоним бўлиб ишлатилади.
Таркибида нисбий сўзлар иштирок этган қуйидаги эргаш гап- ларни феълнинг шарт формаси бош гапга боғлаш учун хизмат қи- лади:

  1. Эга эргаш гапни: Ким ор-номуснинг цадрига етса, у биздан ажралмайди (А. Қ а ҳ ҳ о р).

Эргаш гапнинг эгаси бўлиб келган ким, нима, ҳар ким олмош- ларига маънони кучайтириш ва диққат шу сўзга жалб қилинган- лигини таъкидлаб кўрсатиш мақсадида ки ёрдамчиси қўшиб ишла­тилади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish