Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet144/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

-гач аффиксини олган равишдош пайт эргаш гапини бош гапга боғлайди. Бундай эргаш гаплардаги ҳаракат, воқеа бош гапдаги ҳаракат, воқеадан олдин юзага келган бўлади. Шунингдек, пайт билан бирга сабаб оттенкаси бор эканлигини билдиради: Биз ипак ишида толалар чизгач, чин-мочин рассоми аро йўлда лол (Ғ. Ғ у- лом).Комсомол қиз бадбинликни унутгач, яшаш, меҳнат кураш- лари куч олди (Ҳ. О л и м ж о н).
Кесими -гач аффиксли равишдош орқали ифодаланган айрим эргаш гапларни сабаб эргаш гап ҳисоблаш ҳам мумкин. Бундай қўшма гапларда равишдошнинг -гач аффиксли формаси ўрнида турли сабаб боғловчилари ёки ёрдамчиларини қўллаш ҳам мумкин: Анвар ҳеч тинчимагач, дадам рози бўлдилар. Анвар ҳеч тинчима- гани учун, дадам рози бўлдилар. Анвар ҳеч тинчимади, шунинг учун дадам рози бўлдилар...
Эргаш гапнинг кесими бўлишсиз феъл орқали ифодаланган бўлса, эргаш гап кўпроқ бош гапдаги воқеа-ҳодисанинг юзага ке- лиш сабабини билдиради: Отаси ўша куни ҳам келмагач, уларни ваҳима босди (А. Қаҳҳор).

  1. Равишдошнинг -май аффиксини олган бўлишсиз формаси содда ва қўшма гаплар таркибида қўлланади. Равишдошнинг бу формаси айрим эргаш гапларнинг кесими бўлиб келиб, эргаш гапни бош гапга бириктирувчи грамматик восита сифатида қўлланади.

  1. Равиш эргаш гапли қўшма гап таркибида қўлланиб, эргаш гаплар орқали ифодаланган белги бўлмагани ҳолда, бош гапдаги ҳаракат содир бўлиши ифодаланади: Томоғингдан ўтмай бир қул- тум ҳам сув... Балки саҳарларда нола қиларсан(Уйғун). Шах- зода иссиқ цумда йўл юролмай, Жазирамадан баданларида нам қол- май, ...фалакдан шикоят қилиб бир суз деди (Эргаш Ж у м а н- б у л б у л).

  2. Сабаб эргаш гапли қўшма гаплар таркибида келиб, бош гапдаги ҳаракат, воқеанинг бажарилмай қолиш сабабини кўрса- тади: Кўпинча сув ташийдиган одам топилмай, сувсиз ўтирамиз (Ойбек). Утапнинг битай деган иши битмай, Тозагул оиласи кў- чиб кетди (Ҳ. Рулом).

  3. Пайт эргаш гапли қўшма гапларда қўлланиб, бош гапдаги ҳаракатнинг эргаш гапдагидан олдин бажарилишини ёки тугал- ланмай туриб бош гапдаги воқеа бошланишини билдиради: Орадан кўп вацт ўтмай, кимдир шоирнинг келганидан хабар берди (О й- б е к). ...хаял ўтмай, ўзи келиб эшикни очди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Баъзан равишдошнинг бу формасидан сўнг туриб сўзи қўшиб ишлатилиши мумкин: Қиз хатни тугатмай туриб, кампир ҳўнграб юборди (А. Қаҳҳор). Йўлчи гапини ҳали тамомламай туриб, уйдан Ун- син саломлашиб чиқиб қолди (Ойбек).

  4. Чоғиштириш эргаш гапли қўшма гапларда ишлатилиб, бир воқеадан иккинчи бир воқеанинг афзаллигини билдиради. Бу хил- даги конструкциялар кўпинча жонли тилда ишлатилади: Онанг- ўлсин, сени бу ерга ёлғиз юбормай (А. М у х т о р).

  5. Шарт эргаш гапли қўшма гаплар таркибида кёлиб, бош гап- даги воқеа-ҳодисанинг юзага келиш шартини билдиради: Филҳа- қиқат шабнам кўрмай, Гул япроқлашаолурми?(Ҳамза).Ер кў- кармай, мол тўймас. Жафо чекмай, жонона цайда?


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish