кун ёйилган эди,
Пўлатжон ГЭС га келганда •
монтёрлар цишлоц кўчаларига тарцалиб кетишган эди.
Кесими равишдош билан ифодаланган бундай компонентлардаи феълнинг равишдош формасини шахс-замон аффиксларини олган феъл билан юқоридаги мисоллардагидай алмаштириб қўллаш мумкин бўлганлиги учун ҳам, баъзан у компонентлар орасида бирикти- рувчи боғловчилари ишлатилади — равишдошнинг-(«)б аффиксини олган формаси тенг ҳуқуқли компонентлар орасида тенг боғловчи- ларга синоним бўлади: Кенг ва гўзал водийни зулматга буркаб, Бў- рон ҳайқираркан, гуллар цалтираб, ниҳолларда титроқ пайдо бў- ларди (III. Рашидов)...гуллар цалтирар ва нщолларда титроц, пайдо бўларди. Қараса, чўл — бўстонлар обод бўлиб, тоғ тепасида мустаҳкам қўрғонлар пайдо бўлибди («Узбек халқ эртаклари») — ...чўл бўстонлар обод бўлибди ва тоғ тепасида мустаҳкам қўрғон- лар пайдо бўлибди.
Равишдош формасининг ишлатилишига кўра мураккаб қўшма: гаплар қуйидаги кўринишларга эга:
а) бир компонентнинг кесими равишдош формасида қўлланган бўлади: Йўлчининг ранги ўчди, кўзлари олайиб, титроц овоз билан қичциришдан ўзини тиёлмади (О й б е к).
Бундай компонентлар орасида баъзан тенг боғловчилар ҳам ишлатилади: Бу гапни Онахон тушунмади, лекин Ефимнинг юзида. бирдан қувонч балқиб, кўзлари чақнаб кетди (А. Мух тор);
б) икки компонентнинг кесими равишдош формасида келади: Ёзнинг анча кучи кетиб, ҳаво бир оз салқинлаб, дарахтлар баргини тўка бошлаган эди(Ойбек);
в) уч компонентнинг кесими равишдош формасида келади: Бирдан нимадир цаттиқ гумбурлаб, еру осмон титраб, меҳмонхона зилзиладагидай силкиниб, дераза ойнаси цалтираб зирциради (А. М у х т о р);
г) тўрт ёки ундан ортиқ компонентларнинг кесими равишдош: формасида қўлланади:Раис кейинги йилларда ғайрати совиб, фикри эскириб, мақсади чегараланиб, нафси кўчайиб, ўзига бино қўйиб, фақат шуҳрат орцасидан цувадиган бўлиб қолди (Ш. Р а ш и д о в).
Уч ёки ундан ортиқ тенг компонентли мураккаб қўшма гапларда. кесими равишдош билан ифодаланган гапларнинг боғланиши боғ- ланган қўшма гаплардай бўлганлигидан, айрим вақтда умумлаш- тирувчи сўзлар ишлатилади. Одатда бу умумлаштирувчи сўз биринчи компонентда қаратқич саналса ҳам, энг охирги гапнинг эгаси? бўлиб келади: Унинг аъзойи бадани цалтираб, кўзлари цизариб,.
боши айланиб, худди безгак касалига учрагандай бир ҳолга тушди, (С. А й н и й).
аъзойи бадани цалтираб, (/) кузлари цизариб, (2)
V боши айланиб, (3)
Унинг у худди безгак касалига учрагандай бир ҳолга тушди. (4)
Айрим вақтда уч-тўрт ёки ундан ортиқ тенг компонентлар равишдош орқали жуфтланиб, бир-бирига богланиши мумкин: Унинг кўзлари хиралашиб, лаблари пир-пирар; ранглари ўчиб, цўллари титрарди (Ш. Рашидов).
Равишдошнинг -гунча аффиксли формаси содда гапда пайг ва чогиштириш ҳоллари вазифасида қўлланса, эргашган қўшма гапда айрим эргаш гапларнинг кесими бўлиб келиб, компонентлар- нинг богланишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |