-ми юкламаси пайт эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапнинг •кесими таркибида келиб, бир ҳаракатдан иккинчи бир ҳаракатга кўчишдаги одатдагидан кўра ортиқроқ тезликни билдиради: Узоқ- -дан цора кўриндими, чопиб ёнига борар эди (А. Қаҳҳор).
Сабаб эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапнинг кесимига қўшилиб келиб, тахминий сабаб мазмунини ифодаловчи эргаш тапни бош гапга боғлайди. Бундай қўшма гапларда бош гапдаги ^аракат, воқеанинг юзага келиш сабаби сўзловчи учун ноаниқ бў- лади. Сўзловчи ўзи учун ноаниқ бўлган шу сабабни алоҳида аҳа- мият бермай, иккинчи даражали фактдай қилиб, кириш конструкция шаклида ифода қилади: Омадимиз келган эканми, ё цурт бо- цишни соғиниб црлган эканмизми — бирам бўлиб берди, қани энди териб тамом цилолсак (А. Қ а ҳ ҳ о р). Полвон ҳам айтган жойидан ■кесадиган одам эмасми, кўкрагига уриб қасам ичиб юборипти (Саид Аҳмад). Кеча кечкурунги йиғининг зўриданми, ёки йиғлаб чарчаб, узок ухлаганиданми, унинг қовоқлари шишиб кўз- лари қип-қизариб кетган эди (Т. Каипбергенов).
Шарт эргаш гапли қўшма гапларда -ми ёрдамчисининг қўши- лиши билан эргаш гап сўроқ мазмунини ифодаламай, ундаги шарт ■мазмуни кучайтириб берилади: Чой дамладингми, ҳиди гуркираб •турсин; ош пиширдингми, масаллиғи жойида бўлсин (Ҳ. Ғулом).
-чи юкламаси тўлдирувчи ва шарт эргаш гапли қўшма гаплар таркибида ишлатилади. Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гапларда ' буйруқ майли формасидаги бош гапнинг кесими таркибида келиб, эргаш гапни бош гапга боғлайди. Одатда бундай қўшма гапларда эргаш гап сўроқ гап шаклида тузилган бўлиб, бош гап орқали шу еўроққа жавоб берилишига ундайди, тингловчидан эргаш гап ор- қали ифодаланган сўроққа жавоб кутади: Инсоф билан айтинг-чи, цачонгача кутиб туриш мумкин (Ш. Рашидов). Қизим гапир-чи, муаллиминг ким? (А. Мухтор). Айтинг-чи, звенонгизда етилган пахтани қаерга топширасиз? (Саид Аҳмад).
-чи юкламаси шарт эргаш гапли қўшма гапларда шарт майли формасида келган эргаш гапнинг кесимига қўшилиб келади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапдаги шарт мазмунини кучайтириб эътиборни шунга қаратиш, шунга жалб қилиш ифодаланади: Бор- ди-ю иш кўнгилдагидай бўлиб чицмаса-чи, артель очиш цийин бу- лади (А. М у х т о р). Агар келиб қолса-чи, шу шаҳарларни иккинчи кўролмайман-а? (Ҳ а м з а).
Баъзан -чи элемента иштирок этган шарт эргаш гапларда ил- тамос, ўкиниш, қисташ, буюриш оттенкалари ҳам англашилади: Хўп дея қолса-чи, биз кетар эдик.
-да юкламаси тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапнинг кесими таркибида келиб, мазмунан бир-бирига зид бўлган компонентларни боглаш учун ишлатилади: Ҳаво булут бўлса-да, ёмғир ёғмади. Уларнинг болалари шовқин-сурон қилсалар-да, ҳеч ким индамас эди.
Ҳам сўзи эргашган қўшма гапларда эргаш гапни бош гапга бириктирувчи ёрдамчилардан кейин қўлланиб, юклама вазифасида келади. Кўпинча бу ёрдамчи тўсиқсиз эргаш гапни бош гапга бог- -лайди:
Феълнинг шарт формаси -са билан бирга қўлланади: Олимжон узокда бўлса ҳам, фикри-зикри Ойқизда, Олтинсойда бўларди (Ш. Рашидов).Отаси насиҳат цилса ҳам, қиз кўнмади.
Ган + да, -ган вақтда, -гандан сўнг каби ёрдамчилардан кейин келиб пайтга нисбатан зидликни билдиради: Одамлар тарқалган- дан кейин ҳам, Ефим Данилович ҳеч қаерда кўринмади (А. Мухтор).Булар Мирзачўлга кўчиб келишганда ҳам, Каландаров колхозда бригадир экан.
-(и)б ёрдамчисига қўшилиб келади: Меҳмонлар келиб ҳам,
.кўнгли очилмади.
Утган замон аниқ феълидан кейин қўлланади. Бундай конструк- дияларда ҳам сўзига ки ёрдамчиси қўшилиб келади: Бир неча ой- ..лар ўтди ҳамки, опамдан дарак йўқ.
Худди ёрдамчиси ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапларда кесими -ган+дай (-дек) ёрдамчисини олган эргаш гап олдида, ўхша- тиш маъносини аниқроқ қилиб, таъкидлаб кўрсатиш мақсадида ишлатилади: Латофат худди орқасидан биров югуриб келаётган- ■дай, ўз хонасига тез кириб кетди. У худди от югургандек, елиб хетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |