Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet147/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Ки юкламаси нима олмошига қўшилиб кёлганда, юклама билан ўзак орасида и товудш орттириб, нимаики шаклида қўлланади. Эргаш гапнинг эгаси вазифасида келган бу сўз бир предметни кўр- сатувчи олмош сифатида, бирлик маъносида қўлланмай кўпликии„, жамликин — «ҳамма нарса» деган маънони билдиради. Шунинг учун ҳам бош гапдаги ҳаммаси, бари, барчаси каби кўпликни анг- латувчи белгилаш олмошларининг маъносини очиб беради: Бу ҳов- лида нимаики бор бўлса, ҳаммаси Муротали учун цадрли эди (Ш. Раш и д о в). Одамлар нимаики деган бўлсалар, хаммаси рост (А. Қаҳҳор).Нимаики цўлига тушса, бари уни қизиқтирарди (П. Турсу н).
Баъзи вақтда нимаики сўзининг таркибида айрим келишик қў~ шимчалари ишлатилиб, у гапнинг бошқа бўлаги бўлиб келади.. Шундай бўлишига қарамай, бош гапда эга бўлиб олдинги гап томо- нидан изоҳланиб келган ҳамма сўзи олдинги гапнинг эга эргаш гап эканлигини кўрсатади: Нимаики кўрсам, неки эшитсам, севгимни. ёдимга солар ҳаммаси (эшитган ва кўрган нарсаларим ҳаммаси севгимни ёдимга солар).
Бундай қўшма гапларда эргаш гап бош гапдаги эгани изоҳлашк билан бирга, бош гапдаги воқеанинг қандай шарт билан юзага ке- лишини ҳам кўрсатади. Шарт мазмунидан келиб чиқадиган нати- жани таъкидлаб кўрсатиш мақсадида баъзан бош гап қисмида албатта сўзи қўлланиши мумкин: Кимки ватанпарварлик ишци би­лан ёнса, мақсадига, албатта, эришади(Ойбек). Кимки кундалик ишимизда хўжаликни сиёсатдан ажратиб қараса, у, албатта боши. берк кўчага киради (Ш. Рашидов).

  1. Тўлдирувчи эргаш гапни бош гапга боглайди. Бундай қўшма гапларнинг бош гап қисмида кўрсатиш ёки жамлик олмошлари ор- қали ифодаланган нисбий сўзлар иштирок этган бўлиб, эргаш гап ўша бўлакни изоҳлайди: Крнун нимани тақоза қилса, шуни қилиш керак(Макаренко). Алишер ўз дўстлари орасида не сўзласа, барчасини менга етказурсан (Ойбек).

Бош гапдаги кўмакчили кўрсатиш олмошлари изоҳланади: Одамнинг турмуши нима билан боғланган бўлса, уйида ҳам кўпрок ўша ҳақдаги музикани тинглагиси келади (А. М у х т о р).
Бундай қўшма гапларнинг эргаш гап қисмларидаги ким, нима сўроқ олмошлари ёки шу олмошларга маъно томондан яқин бўлгав цайси киши, қайси нарса каби сўзлар бош гапдаги нисбий сўзлар билан келишик формаларига кўра мос бўлиши ёки мос бўлмаслиги мумкин: Онаси нимани ўргатса, бола ҳам шуни цилади (П. Т у р- сун).Сиз нима билан хурсанд бўлсангиз, мен ўшани бажаришга тайёрман (О. ё қ у б о в).
Бундай қўшма гапларда компонентларнинг кесимлари баъзан бир хил бўлиши мумкин: Пахтакор деҳқон нимага интилса, Ойқиз ҳам шунга интилади (Ш. Рашидов).Улар нимани лозим то- пишса, биз ҳам шуни лозим топамиз (А. М у х т о р).

  1. Аниқловчи эргаш гапни бош гапга боғлайди. Бундай эргаш гаплар бош гапдаги олмош орқали ифодаланган қаратқичли аниқ- ловчининг маъносини конкретлаштиради. Шунингдек, қаратқичл® аниқловчиси бўлмаган бош гап учун аниқловчилик вазифасини ба- жаради: Кимнинг кўнгли тўғри бўлса, унинг йўли ҳам тўғри бўлади (Навоий).

Бундай эргаш гаплар бош гапдаги аниқловчи бўлиб келган қайси сўзиии изоҳлаб келиши ҳам мумкин: Қайси одам ишга яхши ният билан ёндашса, биз ўша кишини ҳурматлаймиз.

  1. Улчов-даража эргаш гапларни бош гапга боғлайди. Бунда эргаш гап бош гапда миқдорни билдирувчи нисбий сўзлар ишти- рок этади. Агар шу нисбий сўзлар қўлланмаса, у шарт, тўсиқсиз, пайт эргаш гапли қўшма гапга айланади: Меҳнат цанчалик қийич бўлса, самараси шунчалик ширин бўлади (Р а ҳ м а т Ф а й- з и й).—Меҳнат қийин бўлса, самараси ширин бўлади. Бўрон цанча заптига олса, Крдиров шунча хурсанд бўларди (Ш. Рашидов)Бўрон заптига олса, Қодиров хурсанд бўларди.


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish