ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

1. Мотивация 
 
- Оператив жарроҳлик ва топографик анатомия вазифаларини, унинг 
ривожланиш тарихини, умумий жарроҳлик техника асосларини, жарроҳлик 
асбоблар турларини, операция турларини, қоидалари ва босқичларини, 
оғриқсизлантириш усулларини ўргатиш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, 
касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш. 
-. Талабага жавобгарлик хиссини, , амалий кўникмаларни эгаллашда зарурий 
билимлар хажмини кенгайтириш.
- Бўлажак шифокорни шакллантиришда олинган теоретик билимлар ва 
амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради. 
Умумий жаррохлик,ички касалликлар . 
3.Машғулотнинг таркиби 
3.1. Назарий қисм 
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар 


48 
Топографик анатомия амалий фан бўлиб, орган ва тўқималарнинг одам 
танаси (организми) нинг турли сохаларида ўзарожойлашишини, уларнинг 
бир-бирига 
нисбатан 
ўзаромуносабатини 
ўрганади. 
Топографик 
анатомиянинг ушбу хусусиятидан шифокор диагноз қўйишда ёки жаррохлик 
операциясининг режасини тузишда фойдаланади. Топографик анатомиянинг 
асосчиси буюк жаррох Н.И. Пироговдир (1810-1881 йй.). У топографик 
анатомиянинг жаррохлик операцияларини асослаш учун Амалий фан бўлиб 
хисобланишини таъкидлади, бу фанни жаррохлик анатомияси деб атади. Н.И. 
Пирогов биринчи бўлиб, хажми жихатидан буюк бўлгананатомик 
эксперимент ўтказди - одам организмининг барча сохаларида тўқималар ва 
органларнинг топографиясини ўрганиш максадида мурдаларни музлатиб
кейин кесиб ўрганишни киритди (“музли анатомия”), чунки мурда дархол 
музлатилганида ундаги орган ва тўқималар ўзларининг хаёт давридаги 
холатини деярли ўзгармаган холда саклаб коладилар. Ундан ташқари, 
топографик анатомияда каватма-кават препаровка килиш, қон томирларига 
рангли моддалар киритиш, рентген тасвирини олиш, коррозион препаратлар 
тайёрлаш каби методлар хам қўлланилади. Топографик анатомияни 
ўрганишда олинган билим хайвонларда ўтказиладиган тажрибалар 
хамкорлигида 
янада 
мустахкамланади. 
Масалан, 
айрим 
органлар 
зарарланганида қўлланиладиган жаррохлик юмушларининг имқоният 
чегарасини аниклашда, жарохатланган орган ёки системани кайта тиклаш 
операцияларида организмнинг ўз анатомик ресурсларидан фойдаланишнинг 
йўлларини ва имқониятини белгилашда. Топографик анатомия фанини 
ўрганиш факатгина жаррохлар учун эмас, балки терапевт, педиатр ва 
невропатолог каби бошка мутахассислар учун хам зарурдир. Бундан 40-50 
йил мукаддам диагноз қўйиш да касаллик локализациясини аник билиш 
максадида факат аусқўльтация, перкуссия ва рентгеноскопия усуллари 
қўлланилиб келган булса, хозирги даврда диагноз қўйиш учун юрак 
бушликларига зонд киритиш, аортография, мия ён коринчаларини пункция 
килиш (игна билан тешиб кириш) перитонеоскопия, спленопортография, 
коронарография каби кўпгина мураккаб методлардан фойдаланилади. 
Топографик анатомияни ўрганиш жараёнида бу фаннинг жаррохлик сохаси 
билан ўзаромуносабатларига кўпрок эътибор берилади. 
Жаррохлик операциялари нима? Жаррохлик операцияси, бу касаллик 
ёки шикастланиш туфайли функцияси бузилган айрим органлар ёки 
системаларни ўзгартиришга йуналтирилган, диагноз қўйиш ёки даволаш 
максадида бемор тўқималарига механик таъсир этиш демакдир.
Хар кандай жаррохлик операцияси узидан кейин маълум даражадаги 
ўзгаришларни ва дефектлар (нуксонлар)ни колдиради: масалан, резекция ва 
ампутациядан кейин органнинг ёки оёк-қўлнинг бир кисми бўлмайди. Шу 
туфайли операция айрим системалар ёки хаттоки бутун организм 
функциясининг ўзгаришига олиб келади, масалан, сунъий кизилунгач хосил 
килиш натижасида, ички секреция (эндокрин) безларини олиб ташлаганда 


49 
(калқонсимон без, гипофиз, буйрак усти безлари) бутун организм фаолиятида 
катта ўзгаришлар юзага келади.
Хар бир операцияда “оператив очиб кириш йўли” ва” оператив усул”
фарқланади. 
Топографик 
анатомия 
органлар 
ва 
тўқималарнинг 
ўзаромуносабатлари, қон томирлари ва асосий нерв стволларининг 
(пояларининг) йуналишларини хисобга олган холда рационал оператив очиб 
кириш йўлини танлашда асосий роль уйнайди. 
Хар кандай операция уни инсонда қўллашдан аввал мурдада ва 
хайвонлар устида олиб бориладиган экспериментларда килиниб, оператив 
очиб кириш йўли ва операция усулининг техник жихатидан бажарилиши 
хамда шу операциядан кейин физиология нуктаи назаридан келиб чикадиган 
асоратлар асослаб берилади. 
Оператив усул - операциянинг асосий кисмидир. Оператив очиб 
кириш йўли бир хил бўлгани холда, оператив усул турлича бўлиши мумкин. 
Масалан, буйракни бир хил кесим билан очиб, унда турли хил операциялар 
(нефрэктомия, буйрак резекцияси, пиелотомия ва бошкалар) ни бажариш 
мумкин. Ёки, корин бўшлиғини юкори ўрта лапаротомия кесими (оператив 
очиб кириш йўли) билан очиб, ошкозон, 12-бармок ичак ёки кундаланг 
чамбар ичак операциялари пайтида жаррох ана шу хусусиятларини 
имқонияти борича тула-тукис хисобга олиши лозим. Ўсаётган организмда, 
айникса, тараккий этаётган системаларни жуда аяш керак. Мисол учун
болалар оёк-кўл бўғимларида радикал операциялар қилиб бўлмайди, чунки 
найсимон суяклар эпифизларини олиб ташлаш уларнинг усишини 
секинлаштиради. Болалар ошкозон-ичак системаси операцияларида хам 
органларга камрок чоклар қўйиш талаб этилади, чунки иплар кейинчалик 
анастомоз сохасида ошкозон ёки ичакнинг усишини сусайтириши мумкин. 
Шу туфайли болалар жаррохлигида бир каватли чокдан фойдаланилади, 
чувалчангсимон ўсимтани олиб ташлашда эса ўсимта чўлтоғини халтачали 
чок ичига олиб, уни ичак бўшлиғига ботириш урнига ўсимтанинг кесилган 
жойига лигатура қўйиш билан чекланилади. 
Операциялар классификацияларига кўра радикал ва паллиатив 
операциялар фарқланади. 
Радикал операциялар натижасида бемор деярли бутунлайига 
касалликдан кутилади (ошкозон резекциялари, холецистэктомия, бачадон 
ампутациялари ва хоказолар). 
Паллиатив операциялар, кўпинча онкология амалиётида кўлланилади, 
бу операция касалликни даволамайди, аммо вактинчалик бемор ахволининг 
яхшиланишига олиб келади (кизилунгачда иноперабел ўсмалар пайдо 
бўлганида бажариладиган гастростомия операциялари). 
Операциялар бир, икки ва кўп лахзали хам бўлиши мумкин. 
Операциянинг бундай турлари, асосан, травматология, ортопедия ва 
косметик тиббиёт сохаларида кенг кўлланилади. 


50 
Бажарилиш вактига кўра, тез ва зудлик билан килиниши керак бўлган 
(шошилинч) хамда режалаштирилган операциялар фарқ килинади. 
Тез бажарилиши лозим бўлган операцияларни атиги бир неча соатгача 
тўхтатиб туриш мумкин, бу вакт, асосан, анализлар олиш ва диагнозни 
аниклашга кетади (аппендицит). 
Зудлик билан бажарилиши керак бўлган (шошилинч) операцияларни 
бир зум хам кечиктириб бўлмайди, масалан, қон кетишини тўхтатиш, 
кекирдакни кесиб очиш (трахеотомия), ошкозон ёки ичак перфорациясида 
лапаротомия утказиш ва хоказолар. 
Режалаштирилган 
(режали) 
жаррохлик 
операциялари 
бемор 
системали равишда обдон текширилиб курилганидан ва операцияга 
тегишлича тайёрланганидан сунг бажарилади (ёмон сифатли булмаган 
ўсмаларни олиб ташлаш, ошкозон яралари, тугма ёки хаёт даврида 
орттирилган айрим нуксонларни тузатиш ва бошкалар). 
Максадларига кўра хам операциялар икки гурухга бўлинадилар: 
1) Даволаш
2) Диагноз қўйиш максадларида бажариладиган операциялар. 
Даволаш учун бажариладиган барча операциялар касаллик учогини 
йукотишга ва органларнинг бузилган функциясини тиклашга каратилган.
Диагноз кўйиш максадида килинадиган операциялар диагнозни аник 
қўйиш га йуналтирилган: биопсия, плевра бўшлиғини ва бўғимларни 
пункция килиш, йирик қон томирларни тешиш ва қонтраст моддаларни 
киритиш -вазография, диагноз қўйиш учун бажариладиган лапаротомия, 
торакотомия, корин бўшлиғи пункцияси. 
Шунингдек, операциялар бажарилиш техникаси жихатдан икки турга 
бўлинадилар: 
1) аподактил;
2) абластик. 
Аподактил операциялар деганда операциянинг, асосан, жаррохлик 
асбоблари билан бажарилиши тушунилади, яъни бунда жаррох қўли билан 
бемор тўқимасига деярли тегмасдан, асбоблар ёрдамида манипуляцияларни 
бажаради. Ушбу усул кўпинча косметик тиббиётда, офтальмологияда, 
нейрожаррохликда ва бошкаларда кўлланилади.
Абластик операцияларнинг мохияти: бу операциялар, асосан онкология 
амалиётида кўлланилиб, ўсма билан зарарланган орган имқонияти борича 
олиб ташлаш мумкин бўлган яқин метастазлар билан олиб ташланади. 
Табиийки, абластик операцияни бажариш хар томонлама анча мураккаб ва 
оғирдир.

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish