№1 маъруза “Фанга кириш, фаннинг мақсад-вазифалар”
Reja
1.Хореография – санъат сохаси сифатида.
2.Халқ сахна рақси.
“Хореография — ўзи нима? Бу сўз замирида нима ётибди? Кўпчилик, хореографияни рақс деб тушунади. Лекин хореография сўзи кенг маънони ўз ичига олади. У грекча сўздан олинган бўлиб, “ Рақсни ёзаман” деган маънони билдиради. Кейинчалик рақс санъатидаги ҳамма нарса шу сўз билан атала бошланди. Хореография 3 бўлимдан иборат: халқ рақслари, профессионал рақс санъати (бунинг ичига классик балет ҳам киради) ҳамда замонавий рақс
санъатини ўз ичига олади .
Рақс — бу санъат. Ҳар бир санъат соҳаси эса ҳаётимизни бадиий образ
орқали ифода этиши керак. Рақс санъати — ижод руҳияти, ҳис-туйғулари, фикрини сўзсиз, фақат ҳаракатлар ва юз ифодаси билан халққа етказишга асосланган санъат туридир.
Рақс — Ўзингни куйга, оҳангга бахшида этиб, сеҳрлар дунёсига шўнғиб кетмоқ. Кўнгилдаги бор-йўғингни кўзларга, ҳаракатларга жойлаб томошабинларга ҳайрат ато этмоқ. Истакларингни бир даста гул шаклида томошабин ҳаяжонлари устидан сочмоқ, уларнинг олқишига муяссар бўлмоқ.
Бундай буюк туйғу ва мукаммал рақс қобилияти ҳар бир раққосанинг юрагида бўлиши керак.
Рақс — инсоният пайдо бўлган илк даврлардаёқтуғилган. Жамиятнинг меҳнат жараёнларини, ҳайвонларнинг ҳаракатларини, афсонавий характердаги, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги рақсларни ижро этиб юришган. Бунда табиат кучига таянганлар. Улар ўз фикрларини баён эта олмай ялиниш, зарар етказиш, қарғаш, омадли ов бўлишини сўраб, ёмғир, қуёш, фарзанд ато этишини илтижо этганлар. Ҳозирги давргача дунёнинг баъзи бир жойларида, масалан, Африкада шундай рақслар сақланиб қолган.
Саёҳатчилар, фольклоршунослар ёзиб қолдирганлари ўша даврдаги халқнинг яшаш тарзи, урф-одатлари, ақидалари ҳақида сўзлайди. Ижтимоий ҳаётимиз тараққий этгани сари бошқа санъат соҳалари каби рақс санъати ҳам кундан-кунга бойиб, унинг характери, мавзулари ўзгариб борди. Меҳнат рақслари эса янгича талқинда, янги ҳаётий эҳтиёж сифатида, инсонларга руҳий мадад берувчи, қувонч ва роҳат бахш этувчи рақслар ижро этила бошланди. Масалан: ўзбекларда “Пахта”, “Пилла”, русларда “Ип йигирувчи”, украинларда “Ҳосил байрами”, молдованларда “Узум йиғими”, корейсларда “Балиқчилар” ва ҳакозо рақслар шулар жумласидандир.
Рақс санъатининг мумтоз, лирик, қахрамонлик, ҳазил-мутойиба, фольклор, меҳнат ва жуда кўп турдаги рақслари мавжудки, унда замонамизнинг яшаш тарзини аниқ ҳамда равшан ифодалаб беради.
Ўзбек саҳна рақс санъатининг пайдо бўлишида, унинг равнақ топишида, гуллаб-яшнаб, бутун дунёга кўз-кўз қилишига ўз ҳиссасини қўшган, рақс санъатимизнинг буюк даҳолари бўлмиш Тамарахоним, Уста Олим Комилов, Мукаррама Турғунбоева, Юсуфжон Қизиқ Шакаржонов, Исохор Оқилов, Розия Каримова ва уларнинг шогирдларини эслаб ўтиш жоиздир. Улар ўзбек халқ рақс санъатининг хақиқий жонкуярлари ва фидойилари бўлганлар. Уларнинг қилган машаққатли меҳнатлари ўзбек рақс санъатининг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Ушбу бойликни асраб-авайлаб, келажак авлодга етказиш иши балетмейстерларнинг ихтиёридадир.
Ўзбек рақс санъатининг мерос рақслари мажмуасига кирган “Муножот”, “ Роҳат”, “Тановар ”, “Пилла”, “Пахта”, “Катта ўйин” ва бошқа рақсларни бирон-бир жойини ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ушбу рақсларни бузмасдан, ортиқча элементлар қўшмасдан бутунлигича ўргатиш керак. Акс ҳолда услублар аралашиб, ўзбек миллий рақс санъатининг кўп қиррали бойлигига катта путур етказади.
Мазкур фанда асосан ўзбек халқ - саҳна рақси қаторида бошқа турли халқ саҳна рақслари, уларнинг мазмуни, ўзига хос қирралари ҳисобга олинди. Шунингдек ушбу фан фидоий ўқитувчиларнинг маҳоратлари, дарс бериш услубларига таянилган.
Халқ саҳна рақси - балет спектаклининг ажралмас бўлагидир. Унинг лексикаси замонавий хореография ютуқлари умумий оқимида ривожланади ва бойийди. Зарурият туғилганда халқ - саҳна рақси дастури материаллари қайта кўриб чиқилади ва такомиллаштирилади. Янги элементлар қайд этилади ва илгариги танлаб олинганлари (ишлаётган) билан бир қаторда дастурнинг таркибий кисмига киритилади.
Машғулот жараёнида халқ ва халқ - саҳна рақслари ҳаракатлари, хамда театр репертуарларидан саҳна рақслари ўрганилади. Ушбу дастур ўқувчиларни келажакда ҳаракат координасиялари ва актёрлик маҳоратини намоён қилишга, техника ва ижро тарзини эгаллашга ёрдам берувчи халқ ва халқ-саҳна рақсидан зарур булган турли материалларни ўзида акс эттиради. Саҳна рақси бўлимига кўп йиллардан буён сақланиб келаётган театр спектаклларида, янада ривожланаётган, қайта ишлаётган (кейинчалик) классик (мумтоз) рақс таъсирида кўриниши ўзгараётган рақслар киритилган. Халқ рақсларини ўрганаёттан ўқувчилар, халқлар турмуш тарзи, характери ва санъати билан танишадилар. Бу уларда ватанпарварлик, байналминаллик, халқ ижодига муҳаббатни тарбиялайди. Су асосда, биринчи дарс, биринчи ҳаракатларданок ўқитувчи ўқувчиларга турли халқ рақсларидаги ҳаракатларнинг ўзига хослиги ва образлилигини очиб бериши, костюм (либос)лар ва мусиқа ҳаракатларининг хилма-хиллигини ҳикоя қилиб бериши лозим.
Материал танлаб олишда ўқувчиларда касбий маҳоратни тарбиялашга мўлжалланган машқ элементларида бадиий йуналишлар бўлиши ва халқ, халқ-cаҳнa рақслари бўйича аниқ материалда эса таълим-тарбия элементлари сақланиши лозим.
Халқ саҳна рақси дастури коллежда 3 ўқув йилига мўлжалланган. Биринчи ўқув йилида жуфтлик рақс киритилади. Дастурда кўрсатилган материал асосида, су йилдан бослаб ўқувчилар ижро маҳоратини осирис учун халқ рақси ансамбллари ва театр репертуарлари рақсининг мукаммал этюдлари ва рақслардан парчалар ўрганилади.
2 ва 3 ўқув йилларида халқ - саҳна рақсида миллий характерни намоён этисга ва хореографик образлар яратисга, ўқувчиларни индивидуал қобилиятини ривожлантирисга эътиборни каратис лозим.
Дастурни янги бўлимини ўрганисда ўқитувчи ўқувчиларни халқ рақс санъати саклланисига таъсир эттирувчи, халқларнинг келиб чиқиси, ҳаётининг тарихий ва жўғрофий сарт - сароитлари билан танистириси лозим.
Кўп эътиборни дарслар(масғулот)да мусиқий жўрликка қаратис керак. Ўқитувчи ёки жўрнавоз танлаб олган мусиқа асари ўз характери ва услуби билан рақс материалига мувофиқ бўлиси ва ўқувчиларда бадиий образ яратисга ёрдам бериси муҳим. Дастурда 5 очиқ позисия (вазият), беста эркин, беста тўғри ва иккита ёпиқ оёқлар вазияти, етги тайёргарлик вазият ва икки асосий қўл ҳолати қамраб олинган. Қўл ҳолатларининг алоҳида, ўзига хос, муайян халқ рақсига тааллуқлиги ҳар бир ҳолатда алоҳида кўрилади. 3 йил давомида жами 548 соат ўқитилади.
Халқ-саҳна рақси фани билан бирламчи танисис, турли халқлар ва халқ - саҳна рақсларида, оёқ, гавда, қўл, бос ҳолатлари йўсини, услуб ва характери. Ўқувчиларда координасия ва ифодавийликни ўстирувчи дастгоҳ ёнида ва зал ўртасида соддароқ элемент ва ҳаракатларни ўрганис.
Ўтган икки - уч ҳаракатлардан 8-16 тактли, мураккаб бўлмаган рақс комбинасияларини тузис. Иккинчи ярим йилликда қуйидаги рақслар ўрганилади: Белорус халқ рақслари, Польса халқ ва саҳна рақслари, Венгер саҳна рақслари, Италия саҳна рақслари, Испания саҳна рақслари.
Қўсимча материал сифатида «Латис-Ачкунс», «Литва - Қалдиргоч» ва «Хўроз», «Эстон-Тульяк» халқ рақслар ҳаракатлари ўрганис тавсия этилади.
“Миллий рақс” фанининг асосий мақсади – ўқувчи-талабаларга миллий рақс санъатининг сир-асрорларини ўргатис, бўлажак мутахассислар, рақс жамоаси раҳбарларини, яъни балетмейстрларнинг маҳоратини осирис, уларни чуқур билимли, юксак маданиятли, касбий маҳоратли, ўз замонасининг илғор кисиси сифатида намоён қила оладиган тарбиячи ва педагог қилиб етистирисдан иборатдир.
“Миллий рақс” фанининг асосий вазифаси – мутахассисларни рақс санъати тарихини, унинг асосчилари ва яратувчилари ҳаёти ва ижоди, миллий рақслар, миллий рақс либослари, рақсни саҳналастириснинг услубларини ўргатисдир. Рақс санъатидаги энг илғор ис услубларидан хабардор бўлис ва ўз ис фаолиятларида ундан унумли фойдаланис, хореографик атамалар, саҳна ёки алоҳида рақсларнинг матнини яратис услубларидан хабардор бўлис. Талабаларни ҳар томонлама етук мутахассис, ўз исининг моҳир устаси қилиб тайёрлас бу фаннинг вазифасидир:
1. Миллий рақс санъатининг келиб чиқис тарихини ўрганиш.
2. Миллий рақс ўргатиснинг усул ва услубларини ўрганищ.
3. Мустақиллик даврида ўзбек рақснинг ривожланисини ўрганищ.
4. Масҳур рақс санъати намояндалари ҳаёти ва ижодини ўрганищ.
5. Халқ куйларига рақс саҳналастирис услубларини ўрганиш.
Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар:
1.Рақс қандай санъат?
2. Рақс санъати хақида қандай тушунчага егасиз?
3.Рақс санъати турларини санаб беринг.
4.Рақс санъати хусусиятларини айтиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |