Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet86/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Мажбурий “хэндовер”
Бу ҳужум актив характерга эга ва сезиларли оқибатларга олиб келиши мумкин. Мажбурий “хэндовер” ҳужуми ҳам аралашмаган LTE тармоқлари ичида, ҳам бошқа 3GPP технологиялари билан аралашган тармоқларда амалга оширилиши мумкин. LTE тармоғи ичида бундай ҳужумни амалга ошириш учун дастлабки тайёргарлик зарур, хусусан, ҳужум қилувчи eNB нинг бир ёки бир нечта тугунларининг очилиши ҳисобига RRC даражасидаги калитларни билиши керак. У ҳолда “очилган” eNB орқали “хэндовер” процедурасини ўтказиш ва маълум бир абонентни ёки ҳатто абонентлар гуруҳини ўзига улаб, кейинчалик уларни алоқасини узиш ҳам мумкин. Аралаш тармоқларда ҳужум қилувчи юқори даражада ҳимояланган тармоқдан (LTE) пастроқ даражада ҳимояланган тармоқ (масалан, GSM) томонига “хэндовер” ни амалга оширади ва “кучсиз” тармоқнинг ТС ни “бузиб” (“очиб”) АУ га турли ҳужумлар қилиши мумкин. Мажбурий “хэндовер” таҳдидларига қарши туриш учун NAS даражасида сигнализацияни шифрлаш, шунингдек умумий калитлардан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, кенг миқёсда ва кўп сонли узатиш хабарларини алмаштириш билан боғлиқ таҳдидлар мавжуд, лекин бу ерда улар ҳақида атрофлича тўхталмаган.


3.7.1.2. Таянч станциялар ва “сўнги миля” транспорт каналларига таҳдидлар


Бу таҳдидлар шунга боғлиқки, мобил алоқа тармоқларининг ривожланиши сари миниатюризация (кичиклаштириш) ва арзонроқ инфратузилма воситаларидан фойдаланиш анъаналари кучлироқ кузатилмоқда, ва бу ТС ларнинг сезиларли заифлашувига ва транспорт каналларининг камроқ ишончлилигига олиб келмоқда. ТС га нисбатан ҳам худди АУ дагидек абонент ва бошқарув сатҳидаги ҳужумлар ажратилади.


Абонент сатҳида пакетларни жорий этиш асосидаги ҳужум
Ҳужумнинг маъноси бепул хизмат олиш учун турли пакетлар кетма-кетлигига қўшимча маълумот пакетларини жорий этишдан иборат. Бундай пакетларнинг жорий этилиши ТС (eNB) даражасида, “охирги миля” каналлари даражасида, ҳамкорлик тармоқлари орқали ёки абонент ускунасини алмаштириш ҳисобига амалга оширилади. Бу таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун АУ ва eNB, шунингдек eNB ва S-GW ораларидаги абонент сатҳидаги трафикни шифрлашни қўллаш мумкин.

Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish