Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


Тармоқ томонидан eNB га қарши DoS ҳужуми



Download 9,38 Mb.
bet88/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Тармоқ томонидан eNB га қарши DoS ҳужуми
Бу ҳолда ҳужум қилувчи қўлга киритган тармоқ тугуни томонидан маълум командалар пакетларини юбориш ҳисобига бир ёки бир нечта eNB ларга мантиқий DoS ҳужумини амалга оширади. Агар бунда кўп сонли узатишлар ишлатилса, бундай ҳужумлардан кўриладиган зарар жуда катта бўлиши мумкин. Бундай ҳужумдан мақсад оддий eNB ни ишдан чиқариш ёки уни сохта eNB билан алмаштириш бўлиши мумкин. Бундай ҳужумларга қарши туриш учун eNB ларда аутентификация чораларини кўриш керак, яъни бир eNB мос аутентификациясиз бошқа eNB га боғланмаслиги керак.
АУ томонидан eNB га қарши DoS ҳужуми
Ҳужум қилувчи қўлга олинган АУ дан eNB га мос пакетларни юборади ва бошқа АУ лар учун eNB нинг ишини блоклаб (тўсиб) қўяди, ёки маълум бир eNB нинг сигналини сўндиради. Бундай ҳужумнинг мақсади ҳудди олдинги ҳужумникидек. Бу ҳужумларга қарши туриш учун аутентификация процедурасига қўшимча трафик бутунлигини ҳимоялашни қўллаш тавсия этилади. Шунингдек, АУ ва eNB ларни ўзаро аутентификация қилиш учун eNB да ўрнатадиган сессион (вақтинчалик) калитлар қўлланилиши мумкин. Радиосигналнинг сўндирилишига келсак, бундай ҳужумга қарши туриш осон эмас, лекин бундай ҳужумларни нисбатан тез топиш ва бартараф этиш мумкин.


3.7.1.3. ММЕ га таҳдидлар


Радиоуланиш тармоғи томонидан ММЕ га қарши DoS ҳужуми
Бунда ҳужум қилувчи радиоуланиш тармоғи томонидан бошқарув командаларидан фойдаланган ҳолда (масалан, тармоққа уланиш учун бирламчи аутентификация сўровини юбориб), ММЕ га қарши мантиқий DoS ҳужумини амалга оширади. Бундай ҳужумлардан мақсад тармоқда узилишларга эришиш ёки қандайдир eNB ларни алмаштириш ҳисобланади. Бундай ҳужумларга тармоқ тугунларини аутентификациялаш билан бирга бошқарув командалари бутунлигини ҳимоялашдан фойдаланиш ҳисобига қарши туриш мумкин. Шунингдек, АУ нинг гумонли ҳаракати сезилганда маълумот узатиш тезлигини камайтириш чораларидан фойдаланиш ҳам мумкин.
3.7.1.4. Мобилликни бошқарув тизимига таҳдидлар


Бу ҳужум ҳам мобилликни бошқарув протоколига, ҳам архитектурасига тегишли бўлиб, бунда авваламбор АУ ва тармоқлар орасидаги “хэндоверни” бошқаруви тушунилади. Бундай турдаги ҳужумлар ва таҳдидлар бир неча турларга бўлинади.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish