Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


LTE тизимларда хизмат кўрсатиш сифати



Download 9,38 Mb.
bet83/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

3.6.2. LTE тизимларда хизмат кўрсатиш сифати



Юқорида таъкидланганидек, 3GPP лойиҳаси кўп сонли уланиш технологияларини бир қаторини ўрганиб чиқиб, LTE тизимлари учун “пастга” каналда OFDM, «юқорига» каналда эса SC-FDMA технологияларини танлади. Бу танлов нафақат спектрнинг мослашувчанлигини, балки каналларни ўтказиш қобилиятига, спектрал самарадорликка, шунингдек, QoS сифатига қўйилган қатъий талабларни қониқтиради.
GSM ва W-CDMA тизимларида ишлатиладиган QoS концепсияси мураккаблиги сабабли LTE тизимининг ишлаб чиқувчилари тескари мослашувчанликни қўллаб-қувватлаган ҳолда оддий ва ихчам уланишни ўзига бирлаштира оладиган QoS концепциясини тадбиқ этишга харакат бўлди. LTE тизимида синфларга асосланган хизмат кўрсатиш сифати концепцияси ишлатилди. У операторларга турли пакетли хизматларни дифференциялаш учун осон ва самарадор ечимни тақдим этади.
3GPP ишланмаларида катта эътибор ҳизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш, тармоқни танлаш ва индентификацион маълумотлардан фойдаланишга қаратилган. Масалан, Wi-Fi ва сотали тармоқларда ишлашга мўлжалланган қўп режимли терминалларнинг пайдо бўлиши турли радиоуланиш технологияларида абонентларга ҳизмат кўрсатиш имконини яратади. Шу муносабат билан LTE тизимида абонентга зарур бўлган ҳизматларни тақдим этиш учун қулайроқ инфратузилмани тиклаш механизми кўзда тутилган. Манзиллаштириш, мобилликни таъминлаш, боғланишларнинг узлуксизлигини таъминлаш, маълумотларни ҳимоялаш ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган абонент ва тармоқ ускуналари учун идентификаторлар танлашда спецификация муаллифлари катта ёндашувчанликни намоён этдилар. Шундай қилиб янги тармоқларда ҳам GSM ва UMTS тармоқларида қўлланиладиган идентификаторлардан, ҳам E-UTRAN тармоқларида янги функцияларни пайдо бўлишини акс эттирган идентификаторлардан фойдаланиш рухсат этилган. Бундан ташқари, 3GPP нинг 8 чи релизида янги авлод мобил алоқа тармоқларида ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга йўналтирилган қатор имкониятлар хам пайдо бўлди.
LTE тизими ишлаб чиқувчилари таъкидлашларича, улар тақдим этган архитектуравий ўзгаришлар VoIP ёки интерактив онлайн ўйинлар каби иловалар учун мухим бўлган маълумот узатиш ушланишларини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради. Масалан, LTE тармоғида қисқа IP-пакетлар узатишда ва унча катта бўлмаган тармоқ юкламаси ҳолатида 5MGs ўтказиш полосасида пакетни умумий ушланиши 5мс ни, ундан кичикроқ полосаларда эса 10мс дан ортиқроқни ташкил этиши керак. Бу қийматлар эса бугунги 3G тармоқларининг энг илғорларини кўрсаткичлариданҳам камида 50 фоизга юқорироқдир.
Уланиш ўрнатишдаги ушланишларни қисқартиришга қаратилган талаблар операторларга QoS ни назорат қилиш учун содда ва самарадор механизмларини тақдим этадиган 3GРР хизматлар сифатининг бугунги концепциясини ривожланишини таъминлайди. LTE тармоқларда мантиқий уланиш ўрнатилган QoS даражасига боғлиқ (бундай уланишни «туннел» дейиш мумкин) бўлади. Абонент турли QoS даражалари асосида кўплаб туннелларга эга бўлиши мумкин (замонавий 3G тармоқларида бундай туннел PDP-контекст ва радиоуланиш каналидан (ингл. Radio Access Bearer, RAB) ташкил топган). Уланиш ўрнатилишида ушланишларни қисқартириш мумкин, агарда туннеллар олдиндан ўрнатилган бўлса (яъни, ушбу туннеллга боғланган алоқа сессияси бошлангунича). Туннелни олдиндан ўрнатиш туфайли алоқа сессиясини ўрнатиш учун кам тизим сигналларини талаб қилади ва шу туфайли ушланиш вақтини қисқартиради. Бинобарин, туннелларни АУ ёқилиши билан ўрнатиш имкони мавжуд. Бундай ёндашувни VoIP хизматлари каби GB (ингл. Guaranteed Bandwidth) маълумот узатишни кафолатланган тезлигини талаб қиладиган ҳизматларга боғлиқ туннеллар учун ҳам ишлатиш мумкин. Олдиндан ўрнатилган туннеллар амалий ва самарали бўлиши учун қуйидаги процедураларни бажариш талаб қилинади:

  • Уланишлар бошқаруви (ингл. Admission control) ва туннел ўрнатиш функцияларини иккита алоҳида процедураларга ажратиш, чунки акс ҳолда туннеллар олдиндан ўрнатилиб, ресурслар заруратсиз заҳираланган бўлиб қолади;

  • Олдиндан ўрнатиладиган туннелларга тайинланган ҳизматлар сифати даражаларини операторлар томонидан яхшироқ назорат имконини таъминлаш. Буни туннелларни ўрнатиш учун тармоқ томонидан бошқариладиган махсус процедуралар туфайли амалга ошириш мумкин;

  • Олдиндан ўрнатиладиган туннелларда иловаларни зичлаштирилган оқимлари устидан операторлар томонидан яхшироқ назорат имконини таъминлаш. Буни фақатгина юкламани турли туннелларга тақсимловчи (ингл. mapping) пакетлар фильтрлари устидан назорат рухсати тармоққа берилган ҳолда амалга ошириш мумкин.

Ҳизматлар сифатининг бундай архитектураси операторларга ҳар бир алоҳида туннелга боғлиқ бўлган QoS даражалари устидан, алоҳида туннеллар ўрнатиш вақтларини аниқлаш устидан ва алоҳида туннелларга боғланадиган иловалар оқимлари устидан тўлиқ назорат қилишни таъминлайди. Шундай қилиб, LTE тизимида ҳизматлар сифатини назорат қилишнинг самарали механизмини яратиш мумкин.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish