Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


HSS - Уй абонентлари сервери



Download 9,38 Mb.
bet49/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

HSS - Уй абонентлари сервери

HSS сервери абонентлар маълумотлари базаси бўлиб, абонентларга хизмат билан боғлиқ бўлган шахсий маълумотларига уланиш имконини беради. HSS серверида, шунингдек, MME модули сўровига жавоб бера оладиган, абонент ҳақидаги аниқ маълумотлардан ташкил топган маълумот базасидаги ҳолатини аниқлаб берадиган SLF (ингл. Subscription Locator Function) функцияси амалга оширилади. HSS сервери ўз ичига 2G тармоқлари архитектурасидан бизга маълум бўлган HLR ва AuC модуллари функцияларини қамраб олади. HSS сервери пакетли таянч тармоғига SS7 (УКС-7) асосида эмас, балки Diameter25 протоколи асосидаги интерфейс ёрдамида уланади. Бу эса IP-тармоғининг бошқарув сатҳи учун унификацияланган ва соддароқ ечимни яратиш имконини беради, чунки тармоқ сигнализацияси учун сиёсатлар бошқаруви ва тарификация қоидалари Diametr протоколига асосланган.




PCRF – тарификация қоидаларини ва сиёсатларни қўллаш сервери

LTE тизимида PCRF сервери абонентларга талаб қилинадиган QoS даражасига мос келадиган ва «биллинг» тизимидан олинган қоидаларга асосланган тарификация хизматларини тақдим этишни бошқарув функцияларини бажаради. Бундай функцияларга: абонентнинг маълумот пакетлари оқимини аниқлаш ва рўйхатга олиш (рўйхатга олишда маълумот пакетлари оқими абонентнинг IP-протоколи идентификатори асосида талаб қилинган хизмат кўрсатиш сифати ва қабул қилувчи ва узатувчининг портлари ва IP-манзиллари билан таққослаштирилади); маълумотлар пакетини узатиш ҳажми ва параметрларини ўлчаш (тезлик ва жавоб кечикиш вақти); маълумот узатиш сифатини бошқариш ва уни ҳисобга олган ҳолда, реал вақт давомида тарификация қоидаларининг қўлланилиши ва бошқалар киради. Батафсилроқ 3.3.6. параграфда берилган.




GPRS ни қўллаб-қувватловчи хизмат тугуни – SGSN

SGSN шлюзи S-GW шлюзи билан биргаликда LTE ҳамда GSM/GPRS ва UMTS тармоқлари орасида ўзаро ҳамкорликни таъминлайди. Бунда, SGSN абонентни идентификация қилиш ва мобилликни бошқариш, IP-тармоқ протоколларини GPRS ва UMTS тармоқларида қўлланиладиган протоколларга ўзгартириш, абонент тўлови ҳамда абонент трафиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш хамда бошқа ташқи тармоқларга уланганда маълумотларни маршрутлаш каби масалаларни ҳал қилади.





Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish