Мобилликни бошқариш модули – ММЕ
ММЕ модули E-UTRAN тармоғида асосий бошқарув тугуни ҳисобланади. У кутиш режимида турган АУ ни кузатиш, уни жойлашувини аниқлаш ва АУ ни фаол режимга ўтказувчи қисқа хабарларни юбориш, шунингдек, трафикни қайта жўнатиш жараёнига жавобгар ҳисобланади. Шу билан бирга, ММЕ модули бир томонлама йўналтирилган канални активация/деактивация жараёни ва АУ учун биринчи S-GW шлюзини танлаш учун ҳам жавобгардир. LTE тармоғи ичидаги “хэндовер”да эса, ушбу модуль таянч тармоқ тугунлари орасидаги трафикни қайта манзиллаш (яъни бошқа манзилга йўналтириш) жараёнида иштирок этади.
ММЕ модули НSS сервери билан АУ ни ўзаро уланишида АУ ни аутентификациясини амалга оширади. NAS (ингл. Non Access Stratum) - уланишга боғлиқ бўлмаган сатҳ сигналлари ММЕ модулида тугаши туфайли унда АУларга вақтинчалик идантификатор - ID ҳосил қилинади ва белгиланади. Шундай қилиб, ММЕ модули АУ авторизациясини текшириш, провайдер тармоғида мавжуд умумий фойдаланишдаги мобил хизматларга ва «роуминг» га уланишни чеклашга жавоб беради.
Шунингдек, ММЕ модули тармоқдаги сатхлар чегараси (ингл. termination point) ҳисобланади ва NAS сатхидаги сигналлар бутунлигини ҳимоя қилиш ва шифрлашни таъминлаб беради ва химоя калитлари билан бошқарувни амалга оширади. Сигналларни қонуний ушлаб олиш (Тезкор қидирув таdBирлар тизими (рус. СОРМ) га таълуқли) ҳам ушбу модулда амалга оширилади. ММЕ модули SGSN (GPRS тармоғидаги қўллаб қувватловчи тугун) орқали LTE ва 2G/3G тармоқлари орасида бошқарув сатхидаги мобиллик функцияларига хам жавоб беради (2.4.3.1-бўлимга қаранг). Ва нихоят, ММЕ HSS сервери билан ўзаро ҳамкорликда АУ «роуминг» ини қўллаб қувватлайди.
Тармоқ қурилмасини соддалаштириш, мустақил технологияга ўтиш ва тармоқ ўтказувчанлик қобилиятини ўзгартиришни ўта қулай қилиш мақсадида ММЕ модули функционал жиҳатда шлюзлардан ажратилган.
Баъзан, айрим манбаларда ММЕ модули икки мантиқий элементларга ажратилади: бевосита ММЕ модули ҳамда абонентни бошқариш модули - UPE (ингл. User Plane Entity) (MME/UPE). Ўз навбатда UPE абонент даражасидаги функциялар: IP-протокол сарлавҳаларини сиқиш, мобилликни таъминлаган ҳолда пакетларни маршрутлаш ҳамда қайта жўнатиш, АУ нинг жорий статусини сақлаб қолиш, “пастга” йўналишдаги уланишларни амалга ошириш ва маълумотларни шифрлаш; бевосита ММЕ модули бошқарув сатҳидаги функциялари: eNB тугунларига чақирув хабарларини жўнатиш (ингл. paging), АУ ларга ID белгилаш, тармоқ хавфсизлигини таъминлаш, абонентлар хабарлари ҳақиқийлигини текшириш ва «роуминг» ни бошқариш кабилардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |