Турғун WiMAX
|
Эволюцион WiMAX
|
Мобил WiMAX
|
Стандарт
|
IEEE 802.16-2004
|
IEEE 802.16e-2005
|
IEEE 802.16e-2005
|
Мултиплекслаш
|
OFDM
|
OFDM
|
OFDMA
|
Нимэлтувчиларнинг номинал сони
|
256
|
256
|
512, 1024
|
Дуплекс режими
|
TDD, FDD, HFDD
|
TDD, FDD, HFDD
|
TDD
|
Модуляция
|
BPSK, QPSK,
16-QAM, 64-QAM
|
BPSK, QPSK,
16-QAM, 64-QAM
(опционал)
|
QPSK, 16-QAM,
64-QAM
(“юқорига” каналида-опционал)
|
Қувват синфлари, dBm
|
0 – 14
|
0 – 14
|
16-QAM
|
QPSK
|
14 – 17
|
14 – 17
|
18 – 21
|
20 – 23
|
17 – 20
|
17 – 20
|
21 – 25
|
23 – 27
|
20 – 23
|
20 – 23
|
25 – 30
|
27 – 30
|
23 дан юқори
|
23 дан юқори
|
30 дан юқори
|
30 дан юқори
|
5.11-жадвал WiMAX стандартининг сертификацияланган профиллари
WiMAX тизимлари
|
Сертификацияли профиллар
|
Номи
|
Частота диапазони, GGs
|
Дуплекс
|
Канал кенглиги, MGs
|
Турғун WiMAX
(IEEE 802.16-2004, OFDM)
|
Air1
|
3,4 – 3,6
|
TDD
|
3,5
|
3,4 – 3,6
|
TDD
|
7
|
Air2
|
3,4 – 3,6
|
FDD
|
3,5
|
3,4 – 3,6
|
FDD
|
7
|
5,725 – 5,850
|
TDD
|
10
|
Эволюцион WiMAX
(IEEE 802.16e-2005, OFDM)
|
ETG8
|
4,935 – 4,990
|
TDD
|
5
|
Мобил WiMAX
(IEEE 802.16e-2005, OFDMA)
|
1B
|
2,3 – 2,4
|
TDD
|
5 ва 10
|
1A
|
2,3 – 2,4
|
TDD
|
8,75
|
3A
|
2,496 – 2,690
|
TDD
|
5 ва 10
|
5AL
|
3,4 – 3,6
|
TDD
|
5
|
5BL
|
3,4 – 3,6
|
TDD
|
7
| 5.4.2. WiMAX тармоғининг ишлаш режимлари
Аввал айтиб ўтилганидек, ҳозирги кунда кенг тарқалган ва асосий стандарт ҳисобланувчи WiMAX стандартининг иккита версияси мавжуд: IEEE 802.16d ва IEEE 802.16e IEEE 802.16d стандарти фиксацияланган (рус. фиксированный) алоқали симсиз уланишни тавсифлайди ва узоқлаштирилган стационар абонентлар уланиши учун мўлжалланган. Ўз техник характеристикасига кўра (ўтказиш полосаси 20MGs частота полосасида 75Mbit/sek гача етади, алоқа масофаси 50km гача), бу стандарт турли вариантдаги симли кенг полосали абонент уланиш усулларининг алтернатив варианти ҳисобланади.
IEEE 802.16e стандарти ҳаракатдаги фойдаланувчилар учун кенг полосали “мобил” хизматларни кўрсатиш учун мўлжалланган. Ушбу стандартда максимал маълумот узатиш тезлиги 5MGs частота полосасида 20Mbit/sekни ташкил этади, алоқа масофаси – 5-10km га тенг. IEEE 802.16е стандарти ТС ва АУ орасида боғланишда мобиллик (ҳаракатчанлик) жиҳатдан айниқса такомиллашган ҳисобланиб, шунингдек аввалги барча стандартларнинг имкониятларини ҳам ўз ичига олади ва қуйидаги режимларда ишлайди.:
Фиксацияланган алоқали (бир жойдан қўзғалмай ёки стационар ҳолатда) уланиш (ингл. Fixed WiMAX);
Сеансли уланиш (ингл. Nomadic WiMAX);
Кўчма ёки силжиш режимидаги уланиш (ингл. Portable WiMAX);
Мобил уланиш (ингл. Mobile WiMAX).
WiMAX тармоғи ишлаш режимларини батафсил кўриб чиқамиз.
5.4.2.1. Фиксацияланган уланиш
Фиксацияланган уланиш ўз тузилишига кўра кенг полосали симли технологияларга (xDSL, T1/Е1, оптик толали технологиялар) ўхшаш бўлади. Дастлаб IEEE 802.16 стандарти 10-66GGs частота диапазонида ишлаш учун мўлжалланган. Ушбу частота диапазони радиоалоқанинг асосий муаммоларидан бири бўлган – радиотўлқинларнинг кўп нурли (кўп ташкил этувчили) тарқалишидан сақланиш имконини беради. Ушбу частота диапазонида бу алоқа канали кенглиги билан 120Mbit/sek дан ортиқроқ тезликларда маълумот узатишга эришиш мумкин. Фиксацияланган уланиш режими IEEE 802.16d-2004 стандарти билан тавсифланган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Фиксацияланган уланиш режимида хизмат кўрсатувчи кўпчилик операторлар тўлиқ мобил режимга ўтишни ёки иккала стандартни ҳам бир вақтда қўллашни лойиҳалаштирмоқдалар.
5.4.2.2. Сеансли уланиш
Сеансли уланиш мавжуд фиксацияланган уланиш режимли WiMAX га сеанс тушунчасини қўшди. Сеанснинг мавжуд бўлиши турли таянч станциялари орқали уланишни ўрнатиш ва маълум бир давр орасида АУни эркин кўчишига имкон беради. Ушбу режим асосан портатив ускуналар(, масалан, ноутбук, чўнтак компьютерлари) учун ишлаб чиқилган ва портатив ускуналар учун жуда муҳим бўлган АУ энергия истеъмолини камайтириш имконини беради.
5.4.2.3. Кўчма уланиш
Бу режимда уланиш учун бирор WiMAX таянч станциясидан бошқа таянч станциясига алоқани йўқотмаган ҳолда абонентни автоматик улашни амалга ошириш имконияти қўшилган («роуминг»). Лекин ушбу режим учун АУ ҳаракатланиш тезлиги 40km/soat дан ошмаслиги керак. Шундай бўлса ҳам, ушбу режимдан АУ автомобилда, велосипедда ва яёв ҳолатда чегараланган тезлик билан ҳаракатланганда фойдаланиши мумкин. Ушбу режимга кириш смартфон, коммуникатор ва чўнтак компьютерлари лар учун WiMAX технологиясидан фойдаланишга мос равишда амалга оширилган. Бундай кўчма уланишли WiMAX режимида ишловчи ускуналарнинг чиқиши 2006 йилдан бошланди.
5.4.2.4. Мобил уланиш
Маълумки, ушбу режим IEEE 802.16е стандартида ишлаб чиқилган ва АУ си 120km/soat тезликкача ҳаракатланганда барқарор алоқани таъминлаш имконини берди. Мобил WiMAX нинг асосий устунликлари ва камчиликларига қуйидагилар киради:
Сигналнинг кўп нурли тарқалишига ва шахсий халакитларга бардошлилиги.
Канал ўтказиш қобилиятининг кенгаювчанлиги.
Асимметрик оқимни ташкиллаштирувчи ва антенна тизимларини самарали бошқаришда фойдаланувчи вақт бўйича сигнал тарқатиш дуплекс (TDD).
Хизмат кўрсатиш сифати QoS да HARQ технологиясидан фойдаланилиб, АУ ҳаракат чоғида ўз йўналишини ўзгартирганда алоқани ишончли сақлаб туриш имконини беради.
Кутиш режимларида АУ энергия таъминотини тежайди, батареянинг ишлаш муддатини чўзади.
АУ қайта уланишини оптималлаштирилган технологияси – HHO каналлар орасида уланиш вақтини 50мс гача қисқартириш имконини беради.
MBS гуруҳли ва кенг полосали хизмат кўрсатиш хизматларини таъминлайди:
Битта частотада кўплаб фойдаланувчиларга сигнал узатишни таъминлаш орқали тармоқнинг юқори самарадорлигига эришиш;
Тармоқнинг радиочастота ресурсларидан самарали фойдаланиш;
Абонент ускунасининг электр сарфини камайтириш;
Каналлар орасида тезкор уланишларни амалга ошириш.
Частотани такрорлаш усуллари минимал йўқотишлар билан частотадан фойдаланиш учун каналларни устма-уст қўйиш/кесиштиришни бошқариш имконини беради.
MAC-кадр ўлчами 5ms да кичик пакетлардан фойдаланиб маълумот узатиш ишончлилиги ва пакетлар сонини қўпайтириш харажатлари орасида ўзаро келишувни таъминлайди.
WiMAX тармоқларига мобил холатда уланиш турли даражадаги мобилликни таъминловчи ҳар хил абонент ускуналари билан таъминланади. Уларга қуйидагилар киради:
бинолар ичида қўлланилиш учун ускуналар, шунингдек улар клиент ускуналари (ингл. Customer Premises Equipment, CPE) деб номланади;
Бинолар ташқарисида қўллаш учун ускуналар, масалан, ташқи WiMAX антенналари;
Портатив компьютерларга ўрнатиладиган PC-карталар;
Портатив компьютерлар ичига жойлаштирилган WiMAX модуллари;
WiMAX интерфейсига эга чўнтак компьютерлар ва коммуникаторлар
WiMAX тармоғининг ҳар хил ишлаш режимлари асосий характеристикалари 5.12-жадвалда келтирилган.
5.12-жадвал
WiMAX тармоқларининг ишлаш режимлари
Do'stlaringiz bilan baham: |