5.3.6. QoS - хизмат кўрсатиш сифати
IEEE 802.16 стандартида QoS параметрлари маълумотларни узатиш бўйича маълум хизмат кўрсатиш даражалари билан (ингл. Data Delivery Service, DDS) асосланади. DDS даражалари қуйидагиларга бўлинади:
Сервисни сўзсиз тақдим этиш (ингл. Unsolicited Grant Service, UGS) маълум даврийлик шакллантирилган қайд этилган ўлчамлардаги пакетлардан иборат маълумотлар пакетларини реал вақт режимида узатиш учун мўлжалланган (масалан Т1/Е1 товуш каналлари ёки “IP бўйича товушлар” (VoIP) каналлари);
Реал вақт кўламида сервисни тақдим этиш (ингл. Real Time Variable Rate, RT-VR) маълум даврийликда шакллантирилган ўзгарувчан ўлчамли пакетларнинг узатилишини кўзда тутади;
Шунингдек, “Реал вақт қўламида сервисларни кенгайтирилган тақдим этиш” (ингл. Extended Real-Time Variable-Rate, ERT - VR) қўшимча даражаси мавжуд. ERT – VR даражаси UGS ва RT-VR хизматларнинг комбинацияси ҳисобланади. Унинг вазифаси кафолатланган узатиш тезликлари ва кечикиш вақти қийматларини талаб қиладиган, лекин ўзгарувчан тезлик билан характерланадиган юқори илғор иловалар ҳисобланади (масалан, IP–телефония);
Реал бўлмаган вақт қўламида сервисни тақдим этиш (ингл. Non Real-Time Variable-Rate) минимал узатиш тезликларини талаб қиладиган ва ўзгарувчан ўлчамларни пакетларга эга бўлган, вақт кечиктиришларига критик бўлмаган маълумотларни узатиш учун фойдаланилади (масалан, FTP файллари);
“Имконият бўйича” сервис (ингл. Best Effort, BE) кафолатланган узатиш каналларини талаб қилмайдиган ва уларни бўш слотлар пайдо бўлиши бўйича узатиш мумкин бўлган маълумотлар оқимини узатиш учун мўлжалланган.
IEEE 802.16 стандарти “мобил” версиясининг пайдо бўлиши WiMAX тармоқларида ўз талабларини ва QoS хизмат кўрсатиш сифатига талабларни аниқлаштирди. Радиорухсат этиш тармоғи юқори ўтказиш қобилияти, ассиметрик «пастга»/«юқорига» трафик хизмат кўрсатиш имконияти, каналларни касрлаштирилган тузилмаси ва канал ресурсларини тақсимлашнинг ихчам механизми турли иловали ва сервисли мобил WiMAX нинг самарали ишлашини таъминлайди.
IEEE 802.16е стандартида QoS хизмат кўрсатиш сифати МАС даражадаги сервис оқимлари ҳисобига ҳам таъминланади. Бу 5.15-расмда келтирилган.
5.15-расм. IEEE стандартида QoS ни қўллаб қуватлаш
Мобиллик ва «роуминг» имкониятларининг пайдо бўлиши билан IEEE 802.16е стандартида “глобал сервис синфи” тушунчаси киритилди. Мавжуд сервис синфи тушунчасидан у шундай фарқланадики, глобал сервис синфи номи барча ТС лар учун ягона ва ўзгармас бўлиб қолди ва хеч қандай алоҳида ТС уни ўзгартира олмайди. Шундай қилиб, глобал сервис синфи бу глобал тармоқ доирасидаги.
QoSни бошқариш қуроли ёки бир неча тармоқларни бирлаштирилишда ҳисобланади. Глобал сервис синфи номи 32 бит узунликдаги саккизта параметрлар (яна битта заҳирада) тўплами ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |