2,5GGs диапазони
Бу диапазонда КСУ тармоқларини қуриш учун АҚШ алоҳида қизиқиш билдирилмоқда ва бир неча нимдиапазонлар ажратилмоқда.
WCS нимдиапазони – бу WCS (ингл. Wireless Communications Service) симсиз алоқа хизматлари учун ажратилган 15MGs кенгликдаги 2305MGs – 2320MGs ва 2345MGs – 2360MGs диапазонлардаги частоталар полосалари жуфтлигидир.
Бу полосалар орасидаги 25MGs интервал КСУ тармоқлари учун потенциал интерференция муаммоси бўлган рақамли радиоэшиттиришга (англ. Digital Audio Radio Service, DARS) ажратилган. Бу диапазонда оширилган спектрал самарадорликли технологиялар маваффақиятли бўлиши мумкин. Улар OFDM-мультиплекслаш ҳамда адаптив модуляция ва кодлаш асосидаги технологиялар ҳисобланади. АҚШда бу диапазондаги асосий лицензия эгалари Verizon, BellSouth, AT&T ва Metricom компаниялари ҳисобланади.
ISM нимдиапазони - ISM (ингл. Industrial, Scientific and Medical services) саноат, илмий ва медицина иловалари учун полоса, АҚШда ажратилган ва лицензияланмайдиган ҳисобланади. Нимдиапазон КСУ тармоқларини қуриш учун 2400…2480MGs полосада тахминан 80MGs кенгликка эга. Бу полосада WLAN синфидаги тармоқлар учун яхши “яроқлиликни” намоён қилган Wi-Fi тармоқлари ишлайди. Wi-Fi ва WiMAX тармоқларининг ўзаро таъсирлашиш имкониятларини аниқлайдиган бўлажак WiMAX профиллари бу икки технологияни бирлаштира олиши мумкин ва бунинг ҳисобига КСУ хизматларининг қоплаш зонасини кенгайтириши мумкин.
MMDS нимдиапазони 2500MGs дан 2690MGs гача диапазондаги (IMT кенгайтириш диапазони) 6MGs дан кенгликдаги 31 та канални ўз ичига олади ва шунингдек, ўз таркибида қайд этилаган интерактив телевидение (ингл. Instructional Television Fixed Service, ITFS) хизматларига эга бўлади. Дастлаб бу спектр етарлича ўзлаштирилмаган эди, чунки телевизион йўналишга эга бўлган ва АҚШ да КСУ тармоқларини ривожлантириш учун ҳам ажратилган. Бу диапвзонда асосий частота фойдаланувчилари Sprint ва Nextel компаниялари ҳисобланади. Яқин бир неча йилларда таҳлилчилар бу диапазонда КСУ бозорининг ўсишини айтишмоқда.
WiMAX Форуми ўз қизиқишларини лицензияланадиган 3,5GGs полосаларга ва лицензияланмайдиган U-NII 5GGs юқори полосаларига йўналтирмоқда. Бу ерда интерференция сатҳи паст, сигналнинг рухсат этиладиган қувватлари юқори ва утказиш қобилияти кенг бўлади. Бу бутун дунёда WiMAX стандартининг юқори ўсиш суъратларини таъминлайди, шунинг учун бу полосалар потенциалроқ бозорлар бўлади ва ишлаб чиқаришнинг оширилиши ҳисобига иқтисод қилишни таъминлашга қодир бўлади.
WiMAX учун қўшимча частоталар полосалари
WiMAX тармоқларини ва бошқа КСУ тизимларини қуриш учун дунёнинг турли регионларида ҳозирги вақтда қўшимча частоталар полосалари кўриб чиқилмоқда. Масалан, Японияда 4,9GGs – 5,0GGs полоса 2007 йилдан рухсат этилган, 5,47GGs – 5,725GGs полоса эса келажак учун заҳира сифатида кўриб чиқилмоқда. Бунда биринчи полосада ТС ни қуриш учун лицензиялаш талаб қилинади ва 5MGs, 10MGs ва 20MGs кенгликлардаги полосалар қўллаб-қувватланади, шу билан бир вақтда иккинчи полосада лицензиялаш талаб қилинмаслиги мумкин ва 20MGs кенгликдаги полоса қўллаб-қувватланади. Шимолий Америка бозори дастлаб жамот хавфсизлиги хизматлари учун полоса ҳисобланган 4,9GGs диапазонида WiMAX ттармоқларини қуришга қизиқиш билдирмоқда. Ҳатто WiMAX тармоқлари ва шунга ўхшаш хизматлар учун пастроқ 800MGs лицензияланадиган диапазон ва 915MGs лицензияланмайдиган каби частоталар полосаларидан фойдаланишга қандайдир қизиқиш бор. WiMAX стандарти товушларни ва катта ҳажмлардаги маълумотларни узатиш хизматларидаги, мобилликда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қониқтиришга қодир узоқ кутилган спектрал самарадорликка ва юқори ўтказиш қобилиятига олиб келишга “ваъда” бермоқда.Бу тўғри кўриниш бўлмаганида ишлашга қодирлиги туфайли кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилишга, қуришга кам ҳаражатларга катта алоқа масофасига (узоқлигига) ва стандартлаштириш ҳамда ўзаро таъсирлашиш ҳисобига арзон абонент ускуналари бозорига оммавий кириб боришга имкон беради. Кўриниб турибдики, бу кенг полосали мобилликка ва 4G тизимларни шакллантиришга йўл ҳисобланади.
Европада WiMAX тизимлари учун частоталарнинг ажратилиши (1-район)
2008 йилнинг майида ЕИ комиссияси Евроиттифоқ аъзолари давлатларида 3400 - 3800MGs диапазондаги радиочастота спектридан фойдаланишни гармонлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Қабул қилинган қарор европа WiMAX-операторларига позитив таъсирга эга бўлди, улардан кўпчилиги спектрнинг айнан бу полосасидаги частотани ишлатади. Бу қарорга мувофиқ, Евроиттифоққа кирадиган давлатлар 2012 йилнинг январигача “қайд этилган, кўчма ва мобил радиоалоқа тармоқларини” яратиш учун бу полосадаги частоталарни ишлатишга рухсат бериши керак [53].
Таъкидлаймизки, ҳозирги вақтда Европада 3,5GGs диапазон учун деярли барча лицензиялар мобиллик бўйича чекланишга эга ва фақт қайд этилган симсиз уланиш ёки чекланган мобилликли (“портатив”) тармоқларни яратишга ҳуқуқ беради. Бу частоталар полосаларида мобил КСУ хизматларини тақдим этиш имконияти ҳозирча чекланган давлатларда мавжуд, қатор давлатлар эса энди мос уланишни берилишини режалаштирмоқда. ЕИ комиссияси технологияларни ва хизматларни танлашга нисбатан бетарафлик принципини ишлатади ва радиоспектрдан фойдаланишнинг ихчам имкониятларини тақдим этилишига хайриҳоҳ, демак, операторлар кўп ҳолларда мобил режимли уланиш тармоқларини яратади.
Ўзбекистонда WiMAX тизимлари учун частоталарнинг ажратилиши
Ўзбекистонда замонавий симсиз кенг полосали тармоқларни жорий этиш жараёни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА) томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда ва улар учун частоталарни ажратиш имконияти деярли барча учта 2,5GGs, 3,5GGs ва 5GGs диапазонларда кўзда тутилган. 5.15-жадвалда Ўзбекистонда 2010 йилнинг охирлари ҳолатигача частоталарга рухсат этилиши даражаси келтирилган.
5.15-жадвал
Ўзбекистонда WiMAX тизимлари учун частоталрга рухсат этилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |