5.6. WiMAX тармоқларида ахборот хавфсизлиги масалалари
IEEE 802.16 стандартига асосланган WiMAX симсиз кенг полосали уланиш тармоқлари бугунги кунда истқболли, тез ривожланаётган алоқа технологияси ҳисобланади. Уларда Wi-Fi (IEEE 802.11 стандарт) тармоқларидаги каби симли тармоқ лардагига қараганда нисбатан осон ҳужум қилиниши сабабли ахборот хавфсизлиги масаласи ўткир бўлиб турибди. Шунинг учун WiMAX тизимларида хавфсизлик масалалари ва уларни мумкин ечимларини аниқлаш олдиндан биринчи даражада турди. Wi-Fi тармоқларини ишлатишдан тажрибаларидан олинган сабоқлар IEEE 802.16 стандартида ҳисобга олинди ва стандартнинг таълуқли спецификацияларида ёритиб ўтилди [55].
Ахборот хавфсизлиги деганда ахборот муносабатлари субъектларига, шу жумладан, ахборотлар эгаларига ва фойдаланувчиларга, қўллаб-қувватловчи инфратузилмага тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин бўлган табий ёки сунъий характердаги ўйланган ва тасодифий таъсирлардан ахборотларнинг ва қувватловчи инфратузилма ҳимояланганлиги тушунилади.
Қандай тармоқда бўлса ҳам ахборот хавфсизлиги тизимини режали ташкил этиш учун хавфсизлик мезонларини аниқлаш зарур. Бу мезонлар рисклар ва таҳдидлар асосида, шунингдек ҳам тармоқ операторлари, ҳам фойдаланувчиларининг хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиб аниқланади. Ахборот тизимларидан фойдаланишга боғлиқ субъектлар манфаатлари спектрини умумий кўринишда қуйидаги тоифаларга бўлиш мумкин: фойдалана олишликни (доступность) таъминлаш, ахборот ресурсларининг ва қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг бутунлиги ва конфиденциаллиги.
Фойдалана олишлик бу маъқул вақтда талаб қилинадиган ахборот хизматини олиш имконияти.
Бутунлик деганда ахборотнинг актуаллиги ва зидма-зид эмаслиги, бузилишдан ва санкцияланмаган ўзгартиришдан ҳимояланганлиги тушунилади.
Конфиденциаллик бу ахборотга санкцияланмаган уланишдан ҳимоя.
Хусусий ҳолда тармоқ оператори шунга амин бўлишни истайдики, унинг тармоғига уланган фойдаланувчилар ва ускуналар, ҳақиқатан ҳам, уларми (тўғри ҳужумларни ёки фойдаланувчиларнинг алмаштирилишини олдини олиш учун); абонентлар рухсат этилган ўша сервисларга уланиш олишяпти; улар ишлатган хизматга ўрнатилган ҳақни тўлаяптими ва ҳоказо. Ўз навбатида, фойдаланувчи эса шунга амин бўлишни истайдики, унинг хусусий ахбороти ҳимояланган; у қабул қилаётган ва узатаётган маълумотларнинг бутунлиги бузилмаган; у ёзилган сервисларга доимо уланишни олиши мумкин ва ҳоказо.
Шунигдек, тармоқнинг хавфсизлиги учун рисклар ва таҳдидлар тузилмасини тушуниш, хавфсизлик тизимини адекват шакллантириш ва янги рисклар ва таҳдидлардан бу тизимни назорат қилиш ва коррекциялаш бўйича таdBирларни режалаштириш учун тармоқнинг заифлигини ўз вақтида топиш жуда муҳим. Хавфсизлик дастури ва сиёсатини ишлаб чиқиш рискларни таҳлил қилишдан бошланади, ўз навбатида, унинг биринчи босқичи энг кўп тарқалган ҳужумлар ва таҳдидлар билан танишиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |