Алоқа ишончлилигини ошириш. MIMO дан фойдаланувчи ва фойдаланмайдиган ускуналарни таққосланганда «юқорига» линияда ишлаш сифатининг яхшиланиши кузатилади. Радиотўлқинларнинг кучли сочилиши холатларида маълумот узатишда анча ишончлилик ва барқарорликни таъминлайди.
Каналнинг ўтказиш қобилиятини ошириш. Юқори даражадаги модуляциялаш имкони мавжудлиги сабабли ва бир вақтда бир неча мустақил оқимларни узатиши сабабли MIMO тизимлари битта антеннали схемалар билан таққосланганда, қуйидагича ўтказиш қобилиятини оширишни таъминлайди: макросоталарда 30% гача ва микросоталарда 100% гача.
Шунингдек, MIMO технологиясининг устунлиги сифатида анъанавий антенна тизимларига қараганда ишчи характеристикаларининг барқарорлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Абонент 3km/soat дан 120km/soat гача тезликларда ҳаракатланганда алоқанинг ёмонлашиш характерлари кузатилмайди. MIMOли тизимларнинг жиддий камчилиги сигнални қайта акслантириш ҳолатларида сифат характеристикалари йўқолиши ҳисобланади.
AAS ва MIMО технологияларини солиштириш ТС хизмат кўрсатиш зонаси
MIMO учун икки қабул қилиб узатувчи антеннали элемент ва AAS учун 4 антеннали 4 та узатгичдан фойдаланиб,максимал хизмат кўрсатиш масофаси AAS ва MIMO технологияларини солиштириш қуйидаги натижаларни беради (5.13-жадвал).
5.13-жадвал
AAS ва MIMO технологияларидан фойдаланишда антенна тизимларининг кучайтириш коеффициенти қийматлари
|
CPE алохида блок кўринишида
|
CPE PCMCIA платаси кўринишида
|
|
MIMO
|
Йўналтириш диаграммалирини
шаклланиши
|
MIMO
|
Йўналтириш диаграммалирини
шаклланиши
|
Тизимнинг кучайтириш коеффициенти
|
157,7 dB
|
162,7 dB
|
153,3dB
|
157,9dB
|
Жадвал натижалари «пастга» ва «юқорига» алоқа линияларининг максимал ресурсларидан фойдаланганда, алоқа каналининг аниқ энергетик имконияти учун мос келади.жадвалдан кўринадики, AAS технологияси MIMO технологияси билан солиштирганда 5 dB га кучайтириш коеффициентини оширишни таъминлайди, бу назарий холатда хизмат кўрсатиш масофаси 100% гача ортишига олиб келади.
Тармоқнинг ўтказиш полосаси
AAS технологияси бу кўрсаткич бўйича MIMO га қараганда юқори натижалар беради. Бир типдаги тармоқлар учун хар бир секторда частота спектридан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари қуйида келтирилган (5.14-жадвал).
Натижалар кўрсатадики, AAS технологиясидан фойдаланиш билан тармоқнинг хизмат кўрсатиш алоқа сифатини 90% гача оширишни таъминлаш мумкин.
MIMO технологияси микросотали тизимларда жуда юқори ўтказиш қобилиятини таъминлайди, лекин бунга абонент ускуналарини қўшимча муракккаблаштириш ҳисобига эришилади. Яна, эслатиб ўтиш керакки, ТС ва АУ бевосита кўриниш ҳолатларида MIMOли схема ёмон ишлайди.
5.14-жадвал
AAS ва MIMO технологияларидан фойдаланишда тармоқ спектрал самарадорлик кўрсаткичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |