ЎҚув методика маркази



Download 4,59 Mb.
bet3/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

Кутилаётган натижалар:
Сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суратдаги тасвирдан олдинги воқеаларни мустақил ўйлашга ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
«Мустақиллик майдони- тинчлик рамзи» сурати
Машғулотнинг бориши. Сурат илиб қўйилади ва мазмуни бўйича суҳбат ўтказилади.
-Болалар, Ватанимизда ҳар йили 1-сентябр куни мустақиллик байрами бўлади. Байрам куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халқимизни байрам билан табриклайдилар. Сўнг майдонда томоша бўлади. Болалар, сиз ҳам байрамда сайлга чиқдингизми? Қаерга, ким билан бордингиз, қандай томошаларни кўрдингиз?
Ҳозир биз «Мустақиллик байрами» номли суратни кўриб, сурат бўйича ҳикоя тузишни ўрганамиз. Суратга диққат билан қаранг.
Суратда кимлар тасвирланган?
Болалар қиёфасида қандай ҳолат ифодаланган?
Болаларнинг қўлларида нималар бор? (байроқча, шар, гул)
Кимлар доира чаляптилар?
Кимлар рақсга тушяптилар? (катталар, болалар)
Байрам сайлида сиз ҳам иштирок этдингизми?
Байрамда нималарни кўрдингиз?
Миллий боғда қандай томошаларни кўрдингиз?
Жисмоний дақиқа
Эшитиш диққатини ривожлантириш мақсадида ҳаракатли ўйин ўргатиш

Тарбиячи сўзи

Оёғимиз тақ– тақ – тақ, Қўлимиз чапак – чапак.
Бошимиз сарак – сарак
Қўлимизни кўтардик,
Секингина туширдик.
Энди эҳтиёт бўлиб
Жойимизда айландик
Қўлни ёнга туширдик
Доира бўйлаб югурдик

Келинглар, энди сурат асосида ҳикоя тузамиз.(5-6та бола ҳикоялари тингланади)


Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
Тарбиячи: Болалар, биз бир-биримизга ўз фикримизни қандай билдирамиз?
Болалар, мен сизга савол бердим, сиз жавоб бердингиз.
Сизнинг саволларингиз ҳам, бизнинг жавобларимиз ҳам нутқ дейилади. Нутқимиз гаплардан тузилган. Биз гаплар орқали сўзлашамиз. Гаплар эса сўзлардан тузилган. Сурат ҳақидаги битта гапни айтинг-чи.
(Боғда чиройли гуллар очилган)
Бу гап нималардан тузилган?
(Тўғри, гап сўзлардан тузилган. Келинглар, гапни биргаликда яна қайтарамиз. Боғда чиройли гуллар очилган). Тарбиячи болалар билан гапни сўзларга бўлади. Гапнинг биринчи сўзини айтинг.(Боғда), иккинчи сўзини айтинг.(чиройли), учинчи сўзини айтинг.(гуллар), тўртинчи сўзини айтинг.(очилган)Демак, бу гап 4та сўздан тузилган экан.

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish