ЎҚув методика маркази



Download 4,59 Mb.
bet18/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг сўзлашув нутқи ривожланади.
Болаларда ўз фикрини нутқда мустақил ифодалаш
малакалари шаклланади.
Керакли жиҳозлар:
Расмлар: от тойчоғи билан, сигир бузоқчаси билан, эчки улоқчаси билан, қўй қўзичоғи билан.
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи болаларга кўринарли қилиб тўртта сурат илиб қўяди. Болаларга ҳар бир суратга ном беришни таклиф қилади.
- Болалар, эслаб кўринг-чи, ҳайвон болаларини қандай атаймиз? Отнинг битта боласи (тойчоқ), кўпи (тойчоқлар). Сигирнинг битта боласи (бузоқ), кўпи (бузоқлар), эчкининг боласи (улоқча), кўпи (улоқчалар). Қўйнинг боласи (қўзичоқ), кўпи (қўзичоқлар). Буларнинг ҳаммасини қандай ҳайвонлар деб аташимиз мумкин? (Уй ҳайвонлари). Яна қандай уй ҳайвонларини биласиз? (ит, мушук). Итнинг боласи нима деб аталади? (кучукча). Битта кучукча: кўпи (кучукчалар). Тарбиячи:
- Болалар, ҳозир мен ҳайвонларнинг болаларини кўрсатаман. Сизлар уларнинг номларини айтиб, уларни онаси қайси эканлигини айтасиз деб, кучуклар расмини кўрсатади. Болалар: “Булар кучукчалар, уларнинг онаси ит. Булар мушукчалар, уларнинг онаси мушук; Булар қўзичоқлар, уларнинг онаси қўй; Булар тойчоқлар, уларнинг онаси от” кабилар.
Тарбиячи болалар диққатини бузоққа қаратади. Бузоқнинг оёқлари узун бўлса, бир сўз билан нима деб аташ мумкин? (Узуноёқ).
Итнинг ранги ола-`була бўлса, нима деб аташ мумкин? (Олапар). Агар унинг кўзлари катта бўлса-чи? (олакўз, катта кўз), От билан тойчоқни солиштиринг. От қандай? Тойчоқ қандай? (от катта, тойчоқ кичкина; сигир шохли, бузоқ шохсиз).
Тетиклаштирувчи машқ
Ҳайвонлар” ўйини
Бу ўйин қуйидагича олиб борилади. Тарбиячи болаларни ярим доира шаклида туриб олишларини сўрайди. Болаларнинг қулоқларига беш хил уй ҳайвонларининг номини кетма- кет айтиб чиқади. Ҳайвонларнинг номлари ҳар учта болага бир хил айтилади. Болалар ўзларига мансуб бўлган турдаги шерикларини излайдилар. Бунда ҳамма ўзича овоз билан бир- бирини чорлаши керак.(м-н ба-а, ба-а, му-му ва ҳоказо) ва бир хил “ҳайвонлар” бир- бирини топиб оладилар.
Ўйиндан сўнг тарбиячи болаларга ҳоҳлаган бир сурат бўйича ҳикоя тузишни таклиф этади.
Аввал ҳайвонларнинг болалари билан қандай ҳодиса юз берганлиги, кейин нима билан тугалланганлиги ҳақида ҳикоя тузасизлар, деб тушунтиради. Болалар, ҳикоя қизиқарли, қисқа ва тугалланган бўлиш шарт. Бошқа болаларга ўртоқларининг ҳикоялари мазмунли ва тўғри тузилганлигини назорат қилиб бориш топширилади. (3-4 боладан сўралади).
Агар бирор бола ҳикояни тугаллашга қийналса, тарбиячи бошқа болалардан ҳикояни қизиқарли тугатишни таклиф қилади. Бунда ҳикояни бошлаш ёки тугаллаш намунасини бериш, йўналтирувчи саволлар бериш билан ёрдамлашиш мумкин.

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish