Машқнинг мақсади: тилнинг кенг қисмини юқорига ҳаракат қилдиришга ўргатиш.
Машқнинг бажарилиши: оғизни бир оз енгил очиб, тилнинг олдинги кенг қирраси билан юқориги лабни ялаш.Тил билан лабни ялаш ҳаракати бир томондан иккинчи томонга қараб эмас, балки юқоридан(юқори лабнинг ўнг томонидан чап томонга айлана шаклида ҳаракат қилдириш) пастга қараб бажарилиши керак.
“Найча” қилиш машқи
Машқнинг мақсади:
Лабни олдинга томон ҳаракат қилишини ҳосил қилиш.
Машқнинг бажарилиши:
Лабларни юмган ҳолда найчага ўхшатиб олдинга чўзиш. Шундай ҳолатда 1 дан-5 гача ёки 10 гача санаб туриш. Бу ҳаракатни бажаришда қуйидагиларга аҳамият бериши керак:
Лабни олдинга чўзганда оғиз очилмасин, тишлар жипслашган бўлсин.
Агар бола лабларини олдинга найчага ўхшатиб чўза олмаса (лаблардан 1,5-2 см узоқликда турган) конфетга лабларини чўзишни ва уни лаблари билан олишни таклиф этинг.
2-машғулот
Мавзу: “Кузда катталар меҳнати” сурати бўйича ҳикоя тузиш
Мақсад: Сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суратдаги тасвирдан олдинги воқеаларни мустақил ўйлаб тўқишга ўргатиш
Вазифалар:
«Куз», «катталар меҳнати» мавзуларида луғатни фаоллаштириш.
Воқеа-ҳодисаларнинг муҳим белгиларини ажратишга, солиштиришга ва умумлаштиришга, уларни ифодалаш учун аниқ сўзларни танлашга ўргатиш.
Боғланишли нутқ—ҳикоя тузиш кўникмаларини шакллантириш.
Болалар луғатларини полиз, ҳосил, қизғин, сабзавотлар: карам, қовоқ, бақлажон; мевалар, кўмаклашиш каби сўзлар билан фаоллаштириш.
Кутилаётган натижалар:
Сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суратдаги тасвирдан олдинги воқеаларни мустақил ўйлаб тўқишга ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
«Кузда катталар меҳнати» мавзусида суратлар тўплами
Машғулотнинг бориши. Сурат илиб қўйилади ва мазмуни бўйича суҳбат ўтказилади.
Суратда қайси фасл тасвирланган?
Нима учун шундай деб ўйлайсиз?
Расмда қандай меҳнат турлари тасвирланган?
Болалар нима қилишяпти?
( карам, сабзи, лавлаги, қовун, тарвуз йиғимида ёрдамлашяптилар)
Болалар тасаввур қилинг, расмда сиз тасвирлангансиз. Ҳикоя қилишда икки киши бўлиб ҳикоя тузасиз. Бирингиз ҳикояни бошлайсиз, бирингиз тугатасиз.
Шу тариқа болаларнинг сурат асосида тузган ҳикоялари тингланади. Болалар ҳикоя тузишда қийналсалар тарбиячи ҳикоя намунасини беради.
Иссиқ ёздан сўнг куз фасли келди. Дала ва боғларда иш қизғин бўлади. Кузги ҳосил йиғиб- териб олинади. Барно ва Алишер ота-оналарига кузги ҳосилни йиғишда ёрдам беришяптилар. Алишер картошкаларни белкурак ёрдамида қазиб ер юзасига чиқаряпти. Барно қазилган картошкаларни қопга соляпти. Болаларнинг дадалари, амакилари билан терилган ҳосилни тракторга ортяптилар. Кузги ҳосил шаҳарликларга ўз вақтида етказиб берилади.
Тарбиячининг намуна ҳикоясидан сўнг болаларнинг тузган ҳикоялари тингланади.
Жисмоний дақиқа
Do'stlaringiz bilan baham: |