ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


«Бизнинг кунимиз» балладасидан (1520 йил октябрь)1



Download 409,52 Kb.
bet80/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

«Бизнинг кунимиз» балладасидан (1520 йил октябрь)1

...Ҳасад ажиб куч билан ўсиб бормоқда, бойлар камбағалларни сиқиб қўймоқда... Қишлоқлар хароб қилинмоқда, ерлар қаровсиз бўлиб қолмоқда, эндиликда экин майдонлари йўқ, фақат бўш текисликлар мавжуд. Ҳозирги кунда зодагон кишилар ҳатто черковни қўйхонага айлантирмоқдалар. Жамоа ерлари тўсиб олинган ва бекитилган камбағаллар оҳ тортмоқдалар ҳамда йиғламоқдалар... Қишлоқлар қўйлар учуи яйловга айлантирилмоқда. ... Савдогарлар фирибгарлик қилмоқдалар.


Черков иллатларга кўмилмоқда, жамоалар қашшоқлашмоқда, давлатнинг ҳамма томонида емирилиш хавфи бор...


Кет бошчилигидаги қўзғолончи деҳқонларнинг талаблари2

1. Биз сизнинг марҳамат қилишингизни сўраб илтимос қиламизки, ерларни тўсиб олишга қарши чиқарилган қонунлар зафарон (шафран) экиладиган ерларни тўсиб олувчиларга қарши қаратилмасин, чунки бундай ерлар кўп харажат талаб қилади, лекин келгусида ҳеч ким ерларни тўсиб олишга журъат қилмаслиги лозим.


2. Биз сизнинг марҳаматингиз олдида гувоҳлик қилиб айтамизки, манорларнинг лордлари тегишли эркин солиқларни тўлашга мажбурдирлар, улар ўз маблағларини ошириш учун ҳуқуққа зид равишда бундай тўловларни тўлашни (ўзларининг) фригольдерларнинг зиммасига юкламасликлари лозим.
3. Биз сизнинг марҳамат қилишингизни сўраб илтимос қиламизки, манорларнинг лордлари жамоа яйловларида молларини боқмасинлар.
4. Биз сўраймизки, руҳоний шахслар бундан буён бўш ерларни ҳам, крепостной ерларни ҳам сотиб олмасинлар, Генрих VII ҳукмронлигининг биринчи йилларидан кейин олган ерларини эса дунёвий шахсларга топширсинлар.
5. Биз сўраймизки, қамиш ўсиб ётган ерлар ва ўтлоқзорлар Генрих VII ҳукмронлигининг биринчи йилидаги каби баҳоларда ижарага берилсин...
6. Биз сўраймизки, сизнинг қироллигингиздаги барча бушеллар бир хил ўлчовда бўлсин, яъни 8 галлон1.
7. Биз сўраймизки, черков қавмидаги кишиларга нлоҳий сўзлардан ваъз айтиб, улуғлашга қобилиятсиз бўлган барча (руҳонийлар) ёки викарилар бенифицийлардан четлаштирилсин. Черков қавмидаги кишилар патрон2 ёки қишлоқ лорди ва бошқаларни сайласинлар.
8. Биз сўраймизки, қасрни сақлаш учун бизда одат тусига кириб қолган взнос3 қаср эгаларидан олинмасин.

Бизнинг ўйлашимизча, уни қаср эгалари эмас, лордлар ўз бейлифларига рента йиғганлари учун тўлашлари лозим.


9. Биз сўраймизки, даражаси рицарлик ёки сквайрликдан паст бўлган шахслар, агар қадимги одатлар бўйича бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, каптархона сақлаш ҳуқуқига эга бўлмасинлар.
10. Биз сўраймизки, сизнинг графлигингиздаги феодарийлар1 шу мансабда турган вақтларида кимнингдир маслаҳатчиси сифатида ҳеч қаерда қатнашмасинлар, қиролга ҳалоллик билан хизмат қилсинлар. Бу мансабга ҳар йили графликдаги жамоа томонидан виждонли одам сайлансин.
11. Биз сўраймизки, манор судининг барча ҳуқуқларини ўз қўлингизга олсангиз, токи барча кишилар жамоа мулкларидан ва бошқалардан хотиржамлик билан баб-барабар фойдалансинлар.
12. Биз сўраймизки, ҳаддан ташқари кўп ренталар солинган копигольдер ерлари унинг эгаси ўлган тақдирда ёки бошқа бировга сотилган тақдирда, худди Генрих VII ҳукмронлигининг биринчи йилидагидек енгил солиқ солиниб, эгасига ўтсин.
13. Биз сураймизки, руҳонийлар Капеллан бўлишлари мумкин эмас, лекин черков қавмидаги кишиларни илоҳнй қонунларга ўргатиш учун ўз бенефицийларида яшашлари шарт.
14. Биз сўраймизки, барча крепостнойлар озод қилинсинлар, чунки худо ўз қимматбаҳо қонини тўкиб барчани озод қилган.
15. Биз сўраймизки, барча дарёлар эркин бўлсин, балиқ овлаш ва кемалар қатнаши учун умумнинг фойдаланишига топширилсин.
16. Биз сўраймизки, сизнинг исчиторларингиз2 ёки феодарийларингиз мансабларга ўтиришга шунақа шахсларга рухсат берсинларки, улар қиролдан бевосита мулк олган бўлиб, ундан йилига камида 40 фунтдан даромад олган бўлсинлар.
17. Биз сўраймизки, камбағал денгизчиларга ва ба- лиқчиларга дельфинлар, китлар ва бошқа катта балиқ-

лар овидан олинадиган фойдадан тўлиқ улуш берилсин. Албатта, бу сизнинг манфаатингизга зарар етказмасин.


18. Биз сўраймизки, йилига 15 фунт ва ундан ортиқ даромад берадиган бенефицийга эга бўлган, черковга қарашли қавм даромадлари билан тўла таъминланган ҳар бир руҳоний ёки викарий3 шахсан ўзи ёки ўқитувчи таклиф қилиб, черков қавмидаги камбағал кишиларпинг болаларига катехезис ёки тоат-ибодат ҳақидаги китобларни ўқитиши шарт.
19. Биз сўраймизки, манорларнинг лордларига, фри- гольдерларга ер олишига ва унн ўзларига янада кўпроқ бойлик орттириш ва сизнинг содиқ камбағал фуқароларингизни янада кўпроқ хонавайрон қилиш учун манориал курияси протоко-лининг копияси билан ўзгаларга беришига рухсат берилмасин.
20. Биз сўраймизки, кимки (рицарь ёки сквайрдан) паст даражада бўлса, ўз фригольдларида ёки копигольдларида қусн асрамасин ёки уларни алоҳида ўраб олинган жойда асрасинлар, токи улар жамиятга зарар етказмасинлар.
21. Биз сўраймизки, бундан буён, ҳеч кимга у қандай унвонга эга бўлишидан қатъи назар балоғатга етмаганлар устидан ҳомийлик ҳуқуқини сотишга рухсат берилмасин. Балоғатга етмаган шахс улғайиб катта бўлгач, турмуш қуриш ишида тўла равишда эркин бўлсин. Фақат қироллик ҳомийлигигина бундан истисно этилсин.
22. Биз сўраймизки, ўз манорига эга бўлган киши бир пайтнинг ўзида бошқа лорднинг мулкини бошқармасин. Фақат ўзининг ишини бошқарсин.
23. Биз сўраймизкн, ҳар қанақа лорд, рицарь ёки жентельмен черков мансабдорларини тайинлаш ишини ижарага олмасин.
24. Биз сўраймизки, сиз марҳамат қилиб рухсат этсангиз ва ўз муҳрингизни босиб шафқат ёрлиғиигиз билан буйруқ берсангиз, сизнинг камбағал халқингиз томонидан сайланган комиссарлар ёки сиз олий зот ва сизнинг кенгашингиз улардан қайсиларини маъқул топса, ўшалар, сизнинг дунёвий судьяларингиз, шерифларингиз, исчиторларингиз ва бошқа амалдорларингиз камбағал халқингиздан Генрих VII ҳукмронлигининг биринчи йилидан бошлаб яшириб келган барча ўша яхши
қонунларни, статутларни, хитобномаларни ва бошқа тадбирларни тикласалар ва ишга солсалар.
25. Биз сўраймизки, сизнинг марҳаматингиз олдида гуноҳ қилиб қўйган ва камбағал халқингизни ҳафа қилган ёки камбағал халқингизнинг шикояти натижасида фош қилинган амалдорла-рингиз бу ерда йиғилган барча камбағалларнинг ҳар бирига бу ерда ўтказилган ҳар бир кун учун 4 пенсдан тўлов тўлашлари лозим.
26. Биз сўраймизки, ўз ерларидан 40 фунтдан кам бўлмаган даромад оладиган лордлар, рицарлар, сквайрлар ва жентельменлар ўз хўжаликларида ўз уйларининг заруриятидан ортиқча бўлган қорамол ва қўй боқмасинлар. (Имзолар) Роберт Кет, Томас Олдрич, Томас Код1.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish