ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


-мавзу. ЭРАМИЗДАН АВВАЛГИ I АСР ВА ЭРАМИЗНИНГ



Download 409,52 Kb.
bet2/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

1-мавзу. ЭРАМИЗДАН АВВАЛГИ I АСР ВА ЭРАМИЗНИНГ I АСРИДА ҚАДИМГИ ГЕРМАНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТУЗУМИ


Бу мавзуни тахминан қуйидаги режа асосида ўрганиш тавсия этилади:

  1. Тарихий манбаларга, ҳужжатларга характеристика.

  2. Қадимги германлар жамиятида аграр муносабатларнинг ривожланиши.

  3. Қадимги германлар жамиятининг сиёсий тузумида эволюция.

  4. Қадимги германларда уруғчилик муносабатлари.



Методик кўрсатмалар

Ушбу мавзуни ўрганишда аввало ишлаб чиқаришнинг характери, унинг тараққиёт даражаси (биринчи галда деҳқончилик ва чорвачиликнинг жамоа формалари), ижтимоий тузуми, бошқариш тартиби ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор бериш зарур, чунки реакцион буржуа историографияси қадимги германлардаги жамоа ер эгалиги ва ҳарбий демократиянинг мавжудлигини қатъий равишда инкор қилади. Германлардаги жамоа тузуми К.Маркс билан Ф.Энгельс асарларида1 мукаммал характерлаб берилган.


Ушбу мавзу бўйича талаба эрамиздан аввалги I аср ўрталари ва эрамизнинг I аср охирида герман қабилаларидаги хўжалик тузуми, ижтимоий, диний, оилавий муносабатлар ва бошқариш мавзусини характерлаб берадиган тарихий манбалар билан танишиб чиқиши керак. Шу давр ичида германларда уруғчилик тузумининг емирилиши натижасида уларнинг турмушида муҳим ўзгаришлар юз беради, деҳқончилик тизими такомиллашади, бошқариш органлари ўзгаради. Г.Ю.Цезариинг «Записки о галльской войне» («Галлия уруши ҳақида хотиралар») ва П. К. Тацитнинг «О происхождении и местожительстве германцев» («Герман-

ларнинг келнб чиқиши ва жойлашиши тўғрисида») ёки қисқартирилган номи «Германия» каби тарихий манбаларда бу ўзгаришлар ҳақида кўп маълумотлар берилади.


Гай Юлий Цезарь (эр, ав. 100 — 44 йй.). Машҳур Рим саркардаси давлат арбоби ва ёзувчи. У эр. ав. I асрнинг 50- йилларида германларнинг Галлияни истило қилишида қатнашди. Г. Ю. Цезарнинг, айниқса IV китобининг 1-3 ва VI китобининг 21-22-боблари муҳим. Бироқ шуни айтиш керакки, Цезарь герман қабилаларининг ички ҳаёти билан чуқур таниша олмаган, шунинг учун хам унинг маълумотларини танқидий ҳолда текшириб ўрганиш зарур.
Қадимги рим тарихчиси Публнй Корнелий Тацит (тахминан 54-120 йй.) асарларида қадимги германлар ҳақида анча тўлиқ ва мукаммал маълумотлар келтирилган. У Германинга яқин Бельгик вилоятида ноиб сифатида (89-93 йй.) яшаб, Рим ёзувчиларинииг бизгача етиб келмагаи асарларидан фойдаланади. Германияда бўлган савдогарлар ва аскарлар орқали қадимгн германлар ҳақида маълумотлар тўплайди ва ўзининг «Германия» номли этнографик асарини (98 й.) ёзади. Лекин Тацит германлардаги тартибларни рим жамиятидаги тартибларга қиёслаб ёритади. У Римдаги император ҳокимиятига қарши муносабатда бўлиб, герман жамиятининг дағал ва содда ахлоқини маълум даражада идеаллаштириб, уни Римдаги ахлоққа қарама-қарши қўяди.
Грек тарихчиси ва географи Страбон (тахминаи эр. ав. 64 — янги эранинг 19-йилларида яшаган) нинг «География» китобида ҳам қадимги германлар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Гай Плиннй Старшийнинг (тахминан янги эранинг 24-79 йиллари) «Естественная история» («Табиий тарнх») асарида келтирилган парчалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Плиний Старший ўз асарида қадимги германларнинг турмуши ҳақида маълумотлар келтирадн. Плиний қадимги герман қабилалари асосий группасининг жойланиши, уларнинг турмуш шароити, машғулотлари, ерни ўғитлаш усулларинн характерлаб ёзади. Лекин қадимги ёзувчнлар герман жамоасидаги тартиблар билан етарли даражада чуқур таниш бўлмаганликлари, уларда қисман жамоавий мулк эгалиги ва ерни биргаликда ишлаш тартиблари мавжуд бўлганлиги туфайли
варварларпи «ёввойи»лар ва жуда урушқоқ халқ қилиб тасвирлайдилар. Уларда деҳқончилик қўшимча машғулот бўлган дейдилар. Бироқ шунга қарамай, антик ёзувчиларнинг асарларида келтирилган германлар ҳақидаги ёзма маълумотлар жуда катта аҳамиятга эга. Лекин уларнинг берган маълумотларини танқидий нуқтаи назардан ёндашиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Марказий ва Шимолий Европа аҳолисининг Рим империяси давридаги хўжалиги ва ижтимоий тузумини ўрганишда тўғри тушуичаларга эга бўлиш учун фақат ёзма манбалардангина фойдаланиб қолмай, кейинги йилларда тўпланган археология, этнография, тилшунослик, тарих, география маълумотларига ҳам таянишимиз керак.
Г. Ю. Цезарь таърифича («Галлия уруши ҳақида хотиралар» VI китоб, 22-боб), гермаилар деҳқончилик билан айтарли шуғулланмаганлар. Улар асосан сут, ёғ, гўшт ва пишлоқ билан овқатланганлар. Уларда ер умумий бўлган, уларнинг ҳеч қайсиси аниқ белгиланган ҳажмдаги ер участкасига эгалик қилмаганлар ва хусусий мулк ҳам бўлмаган.
П.К.Тацит замонида ҳам ер хусусий мулк эмас эди. Ернинг бош хўжайини (эгаси) уруғ ва қабила эди. Жамоа ҳар йили бошқа участкага экин экиб, ўтган йилги экин ерига дам берар ёки уни бутунлай ташлаб қўяр эди. Аҳоли сони оз бўлганлиги учун бўш ерлар мўл бўларди, шу сабабли ер учун ҳеч қандай низолар келиб чиқмас эди.
Бу маълумотларнинг деҳқончилик ривожининг қайси босқичига тааллуқлигини аниқлаб олиш зарур. Агар биз фақат ёзма манбаларга таянсак, германларнинг турмуш тарзи Цезарь ёзиб қолдиргапидек ярим кўчманчи характерда бўлган, Тацит давридаги деҳқончилик эса бўз ерларда олиб борилган. Археологик материаллар билан танишилгандан сўнг бу муаммони ёритиш бошқача характер олди. Энди шуни аниқлаш лозим: 1) Цезарь маълумотларига асоеланиб, германларда дсҳцончиликка нисбатан чорвачилик биринчи ўринда бўлган дейиш мумкинми? 2) Тацит маълумотига қараганда герман қабилаларндаги дехқончиликни Германиянинг ҳамма жойларига ҳам тааллуқли деб хулоса қилиш мумкинми? Бу ўринда яна бир бошқа муаммони - германларда уруғчилик тузумининг тараққиёт босқичини ҳам аниқлаш зарур. Тацит асарларида уруғ
группалари, она ҳуқуқи ва хун олиш каби масалалар юзасидан ҳам кўп маълумотлар келтирилади. Талаба учун уруғ-жамоа тузуминииг емирилишини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу муаммони ўрганишда Тацит даврида германларда ишлаб чиқаришнинг қанчалик индивидуаллигини аниқлаш ҳам зарур.
Уруғ тузумининг емирилиши мулкий ва ижтимоий тенгсизликнинг пайдо бўлишида ўз аксини топди. Мулкий ва ижтимоий тенгсизликнинг пайдо бўлишини ўрганиш мавзу устида олиб борилаётган ишнинг навбатдаги вазифасидир. Бу ўринда асосий эътиборни қулларнииг пайдо бўлишига эмас, балки келгусидаги ҳукмрон синфларнинг таркиб топишига ва оддий германларнинг тенглиги ва эркинлнгини йўқотиб бораётган тарихий жараённинг ривожланишига қаратиш лозим. Бу жараённинг баъзи бирлари жамоа ерини тақсимлашдаги янги тартибларнннг туғилиши билан, баъзилари эркин бўлмаганларни эксплуатация қилиш билан, баъзилари эса урушлар характерининг ўзгариши билан боғлиқдир.
Бу вақтда герман қабилаларида ишлаб чиқарувчн кучларнинг тараққиёт даражаси анча паст бўлган.
Юлий Цезарь («Галлия уруши ҳақида хотиралар», IV китоб. 1-боб) уларнинг хўжалигида асосий ролни чорвачилик ва овчилик ўйнаган деб ёзади. Археологик топилмалар эса қадимги германларнинг асосий аҳолисииинг машғулоти деҳқончилик бўлганига шубҳа қолдирмайди. Археологик топилмаларнинг кўрсатншнча, Марказий ва Шимолий Европада бронза давридаёқ деҳқончиликда омочдан фойдаланиш кенг тарқалган. Омоч билан ерни ҳам узунасига, ҳам кўндалангига ҳайдашган.
Эр. авв. I асрда герман қабилаларида ерга хусусий мулкчилик бўлмаган. Ерни ишлаш бутун бир уруғ жамоаси томонидан олиб борилган. Демак, германларда у вақтларда ердан фойдаланншда жамоа тартиби ҳукм сурган. То халқларнинг буюк кўчишига қадар германларнинг уруғ-уруғ бўлиб яшаганлиги шубҳасиз. Шулар тўғрисида Цезарь («Галлия уруши ҳақида хотиралар», VI кнтоб, 22-боб) улар уруғ-уруғ бўлишиб ва бир-бирига қариндош группаларга бўлинишиб ўрнашгаилар деб аниқ ёзади. Ф.Энгельс: «Бу германларнинг ҳаммаснга ҳам алоқадор эди: улар ҳатто истило қилинган Рим провинцияларида ҳам, чамаси, уруғ-уруғ бўлиб ўрнашганлар. Дунайнинг жанубида
германлар томонидан забт этилгаи ерларда германларнипг уруғ-уруғ бўлишиб ўрнашганликлари «Алеманн ҳақиқати»да тасдиқланади (Ф. Энгельс, «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши», 1967, 162— 163-бетлар). Уруғ группалари тепасида уруғ оқсоқоллари турган. Уруғ оқсоқоллари ичидан ҳарбий бошлиқлар тайинланган. Халқ мажлислари катта аҳамиятга эга бўлиб, уларда қабила бошлиқлари сайланган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Тацит ўзининг «Германия» деган китобида герман қабилаларининг бизнинг эрамизгача бўлган I аср охиридаги турмушларини тўлиқ тасвир этган. Бу вақтда германлар Юлий Цезарь даврига қараганда деҳқончиликда анча ютуқларга эришганлар. Хўжаликда ерни дам бериб экиш тизими ҳукмрон бўлган. Ерни узоқ вақт шудгор қилиб қўйиб, сўнгра янгидан ишлаб экин экканлар. Уларда ерга хусусий мулк Цезарь давридагидек ҳали ҳам бўлмаган. Тацит аввало бутун қишлоқ ерни ишлаб, кейин уни алоҳида хўжаликларга бўлиб берилгани ҳақида ёзади. Бундай хўжаликлар айрим хонадонлар, оилавий жамоалар бўлган бўлиши эҳтимол.
«Фақат бир қанча асрлардан кейин, — деб ёзади Ф. Энгельс, уй жамоалари аъзоларининг сони ўша пайтдаги ишлаб чиқариш шароитида умумий хўжаликни олиб боришга имкон бермайдиган даражада кўпайган вақтда бу жамоалар тарқалиб кетади; шу пайтгача умумий мулк бўлиб келган экиизор ва пичанзорлар эндиликда пайдо бўлган айрим уй хўжаликлари ўртасида маълум тартиб билан тақсим қилина бошланади, аввал бошда муваққат равишда тақсим қилинган бўлса кейинроқ абадий равишда тақсим қилинди, ҳолбуки ўрмонлар, яйловлар ва сувлар тақсим қилинмасдан умумий мулклигича қолган эди» (Ф. Энгельс «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши», 1967, 171-бет).
Тацит ўз асарида («Германия», XXVI боб), германлар ишлаган ерни ҳар йили алмаштирадилар (ёки яна қайтадан тақсим қиладилар) ва шу билан бирга, етарли миқдорда умумий ер ҳам қолади деб изоҳлайди. Ф. Энгельс, «бу — деҳқончилик ва ердан фойдаланишнииг шундай босқичидирки, бу босқич германларнинг ўша вақтдаги уруғдошлик тузумига аниқ мос келади» деган эди (Ф. Энгельс. Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши, 1967, 170-бет).
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, Тацит замонида германларда ҳамон уруғчилик тузуми ҳукмрон бўлган. Уруғдошларга бирор киши озор берса, уруғ аъзолари ўлдирилса ёки шикастланса, у киши учун вергельд (хун) олишарди. Жиноят учун солинадиган жарималарни бутун уруғ тўплаган. Ота ва қариндошлар бировга дўст ёки душман бўлганлари тақдирда уларнинг ворислари ҳам шу кишиларга дўст ёки душман бўлиши мажбуриятлари тўлиқ уруғдошлик тузумига хос хусусиятлардир. Никоҳлаш, мулк бериш ёки мулкдан маҳрум қилиш каби масалалар ҳам уруғ аъзолари ўртасида ҳал қилинган. Алоҳида ҳарбий отрядлар қариндошлардан ташкил топган. Ёш германларни ҳарбийлар қаторига қабул қилиш қариндошлар иштироки билан бўлган.
Тацит замонида германларда она уруғи ўрнини ота уруғи (патриархал уруғчилик) эгаллаган эди. Улар катта патриархал оилалардан иборат бўлиб, ўз ичига бир отадан туғилган бир неча бўғинни бирлаштирган. Қадимғи германларда уч бўғинни ўз ичига олган бир неча ўн кишилик катта патриархал оилалар яшайдиган уйлар кўп хонали, ёғоч ёки тошдан қурилган бўлиб, 100 метрга етадиган узунликда эди. Катта патриархал оилага бош бўлган ота ёки унинг катта ўғли умумий хўжаликни бошқарган. Болалар оталарига ворнс бўлар эдилар. Болалар бўлмаган тақдирда ака-укалар ва амаки, тоғалар ворис бўларди. Лекин ҳали узоқ вақтгача она ҳуқуқи нзлари сақланиб қолган. Бундай ҳолни германларнинг аёлларни жуда ҳам ҳурмат қилишларида кўриш мумкин. «Агар германлар билан шартнома тузадиган бўлсалар, аслзодалар оиласига мансуб бўлган герман қизларини энг яхши гаров деб ҳисоблар эдилар; германлар хотии ва қизларнинг асорат ва қулликка тушиши мумкинлигини ўйлаган вақтларида жуда ҳам ҳаяжонга келар эдилар ва бу нарса жанг вақтида уларга ҳаммадап кўра кўпроқ мардлик берар эди; улар хотин кишини муқаддас ва пайғамбарона бир нарса деб билар эдилар. Ҳатто энг муҳим ишларда ҳам хотинларнинг маслаҳатига юрар эдилар» (Ф. Энгельс. «Оила, хусусий мулк ва давлатпииг келиб чиқииш» 1967, 167-бет).
Қадимги германларда махсус мудофаа қилинган кишлоқлар бўлиб, хавф-хатар пайтида у ерга хотинлар ва болалар ҳамда уй ҳайвонларини жойлаштирганлар.
П.К.Тацит вақтида германлар ичидан уруғ зодагонлари ажралиб чиққан. Агарда ёш йигит зодагон оиласилан чиққан бўлса, «ҳарбий бошлиқ» унвонини олиши ҳам мумкин бўлган. «Қирол»ни, одатда, уруғ зодагонлари ичидан, «ҳарбий бошлиқлар» орасидан сайлаганлар. Ҳарбий бошлиқларни эса насл-насабларини суриштирмасдан, фақат қобилиятларига қараб сайлаганлар. Уларга берилган ҳуқуқ ҳам катта эмас эди, улар ўзлари ўрнак кўрсатиб бошқаларга таъсир қилишлари лозим эди. Германларда синфларнинг ташкил топиш жараёни бошланган эди. Қулчилик ўзининг бошланғнч формасида пайдо бўлган». Тацит қадимги германлардаги қулнинг аҳволиии тасвир қилади. Тацитнинг айтишича, германлар қуллардан римликлардек фойдаланмаганлар. Қулларни қул эгаларининг хўжаликларида банд бўлган ишлаб чиқариш гуруҳларига тақсимлаганлар, ҳар бир герман қулининг шахсий уйи ва хўжалиги бўлган. Қул ўзининг хўжайинига оброк тўлаб, бу жиҳатдан эрамизнинг 1 асридаги Рим колонига ўхшаш бўлган.
Қадимгн германлардаги қулчилик қулдорликнинг бошланғич босқичидаги «патриархал» қулчиликдир. Қадимги германларда мулкий тенгсизликда катта фарқ бўлмаган. Бу ҳол аниқ кўриниб турибдики, Тацит давридаги табақаланнш бошланғич дажараснда бўлган уруғ-аймоқчиликдаги боғлиқлик ҳали ҳам кучли бўлган. Қишлоқ аҳолиси битта уруғга тегишли бўлиб, уруш вақтида улар биргаликда жанг қилганлар. Зодагонлар уруғ жамоалари ичидан чнққан. Лекин зодагонларнинг ажралиб чиқиши қанча бўш бўлмаснн, уруғчилик тузуми элементлари чириб бораётган эди. Уруғ зодагонлари ўзларининг қўлида катта ер участкаларини, кўп сонли уй ҳайвонларини тўплаб, бировларнинг меҳнатидан фойдалана бошлаб қабила ҳукмдорига айланиб борганлар. Тацит ифодасича, германларда ижтимоий табақаланиш жараёни бошланиши билан «урушқоқлик» доимий касб тусини олади. Тацит («Германия», XIV боб) германларни ер ҳайдаб ҳосил олишдан кўра, душманга қарши жангга чиқариб, ярадор бўлишга кўндирмоқ осонроқ, улар, ҳатто кўпинча, урушиб қон билан топиш мумкин бўлган нарсани сотиб олиш дангасалик ва журъатсизлик деб ҳисоблайдилар, деб ёзади.
Тацит давлат ҳали бўлмаганини, ҳокимият халқ мажлисн қўлида эканлигинн айтади. Аввалгидек, халқ
мажлиси идора қилишнинг бош органи бўлиб, халқ мажлисига ҳамма эркаклар тўпланган. Аммо, Тацитнинг баён қилишича, халқ мажлисида энди кўпроқ зодагонларга яқин кишилар нутқ сўзлаган. Қирол ёки қабила оқсоқоли раислик қилган. Халқ ўз қарорини чиқарган; рад қиладиган қарорни ҳайқириб норозилнк билдириш йўли билан, тасдиқланадиган қарорни маъқул деб хитоб қилиш, қурол ўйнатиш йўли билан қабул қилгаилар. Қурол билан маъқуллаш, маъқуллашнинг энг юқори усули ҳисобланган. Германлар ҳар қандай ишни ҳам қуролсиз ҳал қилмаганлар. Лекин уларда қабила қурол тақишга лойиқ деб топилмагунча олдиндан қурол тақиш одати бўлмаган. Халқ мажлисида оқсоқол ёки отаси ўсмирга қалқон ва найза топширган. Шундан кейингина у қабила эъзоси бўлган. Халқ мажлиси айни замонда суд хизматини ҳам бажарган, шикоятлар билан халқ мажлисига мурожаат этганлар ва уларни шу ерда ҳал қилганлар, ўлим ҳукмини ҳам чиқарганлар, қўрқоқ, ўз қабиласига хиёнат қилганларни, қочоқларни ўлим жазосига ҳукм қилиб, ботқоққа чўктирганлар, дарахтга осганлар, енгилроқ жиноятлар учун жарима солганлар. Ф.Энгельс бу ҳақда шундай деб ёзадн: «Уруғлар ичида ва бошқа қисмларда ҳамма биргалашиб, оқсоқолнинг раислиги остида суд вазифасини бажара беради, оқсоқол германларнинг қадимги судлов ишларини юритишнинг ҳаммасидаги сингари, фақат судга раҳбарлик қилиши ва масалаларни қўйиши мумкин эди; германларда ҳукм ҳар вақт ва ҳар ерда жамоавий равишда чиқарилар эди» (Ф.Энгельс. «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши». 1967, 174-бет).
Тацит маълумотига кўра, ҳамма ерда оқсоқоллар кенгаши мавжуд бўлиб, халқ мажлисларида ҳал қилинадиган баъзи мумкнн бўлмаган масалалар оқсоқоллар кенгашида ҳал этилган.
Тацитнинг хабар беришича, баъзи қабилаларда, айникса, Эльба дарёсидан шарқда яшагаи қабилаларда, ўша вақтлардаёқ қирол ҳокимияти мавжуд бўлган. Лекин бундай ҳокимият Рим империяси территориясида германлар жойлашганидан кейин келиб чиққан сўнгги даврдаги «Қирол ҳокимияти»дан жуда фарқ қилган. Ўша замонлардаги «қирол» ўз қабиласииинг ҳарбий етакчнси эди.
Қадимги германларда синфий муносабатларнинг авж
олмаганлигини археологик топнлмалар ҳам тасдиқлайди: зодагонларнинг қабри оддий герман кишисининг қабридан жуда кам фарқ қилиб, ҳарбий бошлиқларнинг қабрига қилич қўйилса, оддий аскарлар қабрига камон қўйилган.
Қадимгн германлар табиат кучларига сиғннганлар. Цезарнинг айтишича, германлар қуёшни, ерни, ойни ва шунингдек, ўтни илоҳийлаштирганлар. Уларда фол очишлар кенг тарқалган. Тацит вақтида германларнинг умумий динлари бўлмаган. Ҳар бир қабиланинг эркак ва хотин худолари, ўзларининг диний урф-одатлари бўлган. Германларда эрамизнинг I асридаги дин аввалги асрдаги диндан фарқ қилган. Коҳинлар, авлиёлар ва муқаддас жойлар, худоларнинг суратлари пайдо бўлган. Лекин қадимги германларда алоҳида ҳукмрон ва бадавлат коҳинлар ажралиб чиқмаган. Қадимги германларда синфий муносабатларнинг авж олмаганлигини уларнипг динлари ҳам кўрсатиб турибди.
Демак, Цезарь ва Тацит даврида қадимги германларда уруғчилик муносабатлари ҳали сақланган эди. Сўнгги даврларда қадимги германлар Рим империяси территориясига бостириб кириб, Рим жамиятидаги эзилган синфлар билан биргалашиб жанг қиладилар, натижада қулдорликка асосланган ишлаб чиқариш усули емирилади.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish