ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Манбалар Цезарь «Галлия уруши ҳақида хотиралар»1



Download 409,52 Kb.
bet3/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

Манбалар


Цезарь «Галлия уруши ҳақида хотиралар»1
(«Записки о галлской войне»)


I китоб, 31-боб... Арверни ва секванлар (галл қабилалари) германларни тўлов йўли билан ёрдамга чақирадилар. Аввалига германлардан 15 мингга яқин киши Рейн орқали келиб галларга қўшилди. Лекин бундан кейин бу ёввойи варварларга галларнинг ери, турмуш шароити ва бойликлари ёқиб қолиб, улар жуда кўплаб галлар томонга ўта бошладилар, ҳозирги пайтда Галлияда уларнинг сони 120 мингга яқинлаб қолди.
33-боб. Цезарь кўрдики, германлар аста-секин Рейндан ўтишга ўрганиб қолсалар. улар Галлияда кўпайиб
кетадилар ва бу ҳол Рим аҳолнси учун катта хавф туғдиради. Цезарь германлар — бу ёввойи варварлар, бутун Галлняни эгаллагаи Рим вилоятига (Трансальпийская) юриш қнлиб, у ердан Италияга ўтишини яхши тушунарди.
48-боб... Ариовист шу кунлар ичида ўзининг пиёда қўшинларини лагерда ушлаб, фақат отлиқ қўшинларини ҳар кунги тўқнашувга чиқариб турди... германлар катта тажрнбага эга эдилар. Германларда ҳаммаси 6 минг суворий ва яна шунча пиёда қўшин бўлиб улар жуда қўрқмас, эпчил бўлганлар. Ҳар бир чавандоз ўзининг мудофаасига биттадап пиёда аскарни олган. Улар жангда ўз чавандозларига эргашиб уларни кузатиб борадилар. Суворийлар уларнинг панасида чекинарди. Агар вазият оғирлашса, пиёдалар ҳужумга ўтар, агар кимки отидан йиқилса, оғир ярадор бўлса, улар уни ўраб олишарди. Агар юриш масофаси жуда узоқ бўлса, ёки тезлик билан орқага чекиниш зарур бўлса, яхшн машқ қилганликлари туфайли пиёдаларнинг юриш тезлиги шундай ошардики, улар отнинг ёлини ушлаб олиб суворийлардан орқада қолмас эдилар.
50-боб. Цезарь аснр тушганлардан, нима сабабдан Ариовист ҳужумга ўтмаганлигини сўраб, бунинг сабаби германларда мавжуд бўлган одатга боғлиқлигини билиб олди: оиладаги оналар ҳужумга ўтиш мақсадга мувофиқми ёки йўқмилигини билиш учун фол очиб, янги ой туғулгунча ҳужумга ўтилса, германлар ғалабага эриш-майдилар, деганлар.
51-боб. Шунда зарурат туфайли германлар ўз қўшинларини лагердан чиқариб улар ҳар бир қабилани; гарудлар, маркоманлар, трибоклар, вангионлар, неметлар, седусилар, свевларни бир-биридан баробар масофада тартиб билан қатор-қатор қилиб қўйишди. Улар ўзларннинг жанговар чизиқларини аравалар билан тўсиб олиб, аёлларни араваларга ўтқазишди. Аёллар жангга кетаётган қўшинлар билан қўлларини чўзиб, йиғлаб хайрлашиб, уларни римликларга қулликка бермасликларини сўрадилар.
IV китоб. I-боб. Келгуси қишда Гней Помпей ва Марк Красса (эр. ав. 55 й.) нинг консуллик йилларида герман қабилалари узипетлар ва танктерлар Рейннннг денгизга қуйиладиган томонига яқин жойга оммавий равишда ўтиб жойлашдилар. Кўчиб ўтишнинг сабаби
свевлар кўп йиллардан буён уларга қарши уруш қилиб, сиқиб бордилар ва ерни ишлашга халақит бердилар.
Свев қабилалари — герман қабилаларининг энг йириги ва урушқоғи эди. Уларда юзта округ бўлиб, ҳар бир округ ҳар йили ўзидаи ташқари — урушга минглаб қуроллаиган қўшинларни жўнатади. Қолганлари уйда қолиб, ўзларининг ва урушга кетганларнинг оилаларини боқардилар. Бир йилдан кейин улар (кейингилар) ўз навбатида урушга жўнайдилар (аввалгилари уйда қолади). Шунинг учун деҳқончилик ишлари ҳам, ҳарбий ишлар ҳам узилиб қолмайди. Лекин ер уларда бўлинмаган ва хусусий мулк йўқ эди.
Улар нондан кўра асосан сут ва чорва маҳсулотларини истеъмол этишган, кўпроқ овчилик билан шуғулланишган. Кундалик ҳарбий машқ, эркин турмуш, болалигидан ўз эрки истагига қарши турмаслик, ҳеч қандай кучга бўйсунмаслик уларнинг кучини мустаҳкамлаб, бўйларини ҳам ўстириб юборган. Булардан ташқари, улар жуда совуқ иқлимли мамлакатларда яшаб, ҳайвон терисидан бошқа кийимни киймасликка ўзларини ўргатиб, баданларини чиниқтирганлар, ҳайвон терисининг ҳажми жуда кичик бўлиб, баданнинг кўп қисми очиқ қоларди. Улар шунингдек дарёда чўмилишга одатланганлар.
2-боб. Улар четдан товар киритишдан кўра, урушда олинган ўлжаларни сотиш учун чет эллик савдогарлар-нинг ўз ерларига кириб келишига йўл очиб бсрадилар. Германлар ҳаттоки бошқа жойдан келтирилган отлардан фойдаланмайдилар. Германлар ўзларининг маҳаллий жуда кўримсиз ва паст бўили отларидан фойдаланиб, ҳар куни улар билан машқ қиладилар. От билан жанг олиб борганда, улар кўпинча отларидан сакраб тушиб пиёда жанг қиладилар, отлари эса ўзлари қўйган жойда туришга ўргатилган бўлиб, зарур бўлиб қолса яна отларига миниб жангни давом эттирганлар.
3-боб. Улар кенг территорияга эга бўлишни, унинг атрофида бўш, ишланмаган ва ҳеч ким фойдаланмаган ерлар бўлишини ҳалқ учун знг катта шон-шуҳрат деб тушунадилар. Шунда, уларнинг фикрича, кўп қабилалар бу халқнинг кучига қаршилик кўрсата олмайдилар. Свевлар вилояти чегарасииинг бир томони бўш, тахминан 600 минг қадам (900 км) кенгликдаги территория бўлган деб айтишади. Бошқа томондан улар убилар би-
лан чегарадош. Свевларнинг тушунишича, уларнинг мамлакати катта ва гуллаган Рейн қирғоқларида жойлашгаи бўлиб, халқи бошқа германларга қараганда ан-ча маданиятли бўлган. Уларга кўплаб бошқа савдогарлар келиб турган, убилар галларга яқин яшаганликлари учуц уларнинг ахлоқ қоидаларини ўзлаштириб олганлар. Свевлар кўп жангларда улар билан битим тузишган. IV китоб, 21-23-боб.
21-боб. Германларнинг (турмуши) Цезарнинг VI китобининг 12-20-бобларида ёзилган галларнинг ҳаёг тарзидан бутунлай фарқ қилади. Уларда худо йўлига хизмат қилувчи друндлар йўқ, улар садақа беришга унчалик ҳаракат қилмайдилар. Германлар ўз кўзлари билан кўрган табиат кучларинигина — қуёш, олов ва ойни худолар сифатида илоҳийлаштирадилар, уларнинг ҳамма ҳаёти ов, жанг машғулотларида ўтади, улар ёш болалик давридан бошлаб, ҳаётнинг оғир томонларига ўзлариии ўргатиб, чиниқтириб борадилар.
22-боб. Улар деҳқончилик билан сидқидилдан шу ғулланмайдилар. Асосан, сут, ёғ ва гўшт билан овқатланадилар. Улардан ҳеч қайсиси аниқ белгиланган ҳажмдаги ер участкасига эга эмас эди, ..., лекин амалдор шахслар ва оқсоқоллар ҳар йили бирга яшовчи қарин дошларига қайси жойдан қанча ер зарур деб ҳисоблашса, шунча ерни ажратиб беришарди, бироқ келгуси йилга уларни бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур қиладилар. Германлар бундай тартибни изоҳлаш учун кўплаб асосларни келтирадилар: (уларнинг фикрича) гўёки у буларга ўтроқ ҳаёт кечиришга ва ҳарбий ишни деҳқончилик билан алмаштиришга йўл қўймайдн. Шу туфайли ҳеч ким ўз мулкини кенгайтириш учун ҳаракат қилманди, анча қудратлилар бир оз кучсизларни ердан ҳайдаб чиқазмайди ва ҳеч ким совуқ ва иссиқдан сақ-ланиш учун уй қуришга ҳам кўп уринмайди (яна бу тартиб), пулга қизиқишнинг пайдо бўлишига қаршилик кўрсатади.
23-боб. Қатор қўшпи областларни босиб олиб, ўзларини кенг, бўш ерлар билан ўраб олган қабилалар анча катта шон-шарафга эга бўлганлар. Қачонки, қабилалар қарши ёки мудофаа урушини олиб борса, ҳарбий бошлиқлар вазифасини олиб борувчи амалдорларни сайлаганлар, улар қабила аъзоларипинг турмушда учрайдиган турли маросимларга, шу жумладан, ўлим маросимларига ҳам бошчилик қилганлар. Тинчлик вақ-
тида эса қабилаларнинг умумий бошлиғи, область ва округлардаги алоҳида шахслар ўртасидагн жанжалларни тинчитиб суд ншларини олиб борадилар. Босқинчилик урушлари агар шу қабилаларнинг территориясида олнб борилмаса айб иш ҳисобланмайди... Халқ йиғинларида қабиладаги бирор киши биринчи бўлнб, ўзининг ҳарбий ишига бошчилик қилишга тайёр эканлигини хабар қилиб, кимки тайёр бўлса кетидан боришга чақиради, сўнгра тайёрлар ўрнндан туриб бошлиқни ва юришни маъқуллайдилар ва унга ўз ёрдамларини ваъда қиладилар, ваъда қилганлардан кимки (бошлиқ) кетидан бормаса, у қочоқ ва хоин ҳисобланиб, кейинги ҳамма ишончлардан маҳрум этиладн. Германлар меҳмонни ҳақоратлашни гуноҳ билишадн; қандайдир сабаб билан меҳмон келмай қолса, улар унн хафа қилишдан ҳимоя қиладилар, уларнинг шахси муқаддас, тегиб бўлмайди, деб уларга ўз уйларида жойлашишни таклнф қиладнлар ва унинг билан ўз овқатларини бўлишиб ейдилар.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish