Дайдилар ҳақида қонун (1531 й.)
Англия давлатининг ҳамма томонида ялқовлик ва ҳамма нуқсонларнинг манбаи кўринишида дайдилик, қашшоқлик кун сайин ошиб бормоқда, бунинг натижасида (худони ранжитиб) қиролга, халққа мусибат ва давлатга оғир изтироблар келтирадиган ўғирлик, қотиллик ва бошқа жиноятлар кўпайиб бормоқда. Гарчи илгари қабул қилинган кўпгина қонун, статут ва ордонанслар сақланган бўлса ҳам, дайди ва қашшоқларнинг сони ҳамон ошиб бормоқда. Шунга амал қилиш керакки, ишга яроқсиз қашшоқлар агар бошқа жойга ўтсалар. 2 кун ва 2 кеча исканжага солиниб, фақат нон ва сув берилиб, сўнгра уларни қашшоқлар учун алоҳида ажратилган жойга жўнатиш керак.
Агар қандайдир ишга қобилиятлн, соғлом кншилар ерсиз бўлиб, ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланмаса ва яшаш учун қонуний манба топишга интилмаса... у ҳолда улар дайди ва ялқовлар сифатида қамалиши лозим ва бозор майдонида баданлари қон билан белангунча қамчи билан саваланиб, сўнгра қаерда туғилган бўлса, шу жойга зудлик билан жўнатилиши керак.
С. А. Сливко таржимаси хрестоматия бўйича, «Tudor conuetutional documents». Eddytanner. Camb, 1951, р.476-477.
Дайдиларни жазолаш ҳақидаги фармон (1547 й.)
... Эълон қилинади ... биринчидан, парламентнинг дайдилар ва соғлом гадойларни жазолаш ҳақидаги илгариги ҳамма статутлари ва фармонлари эндиликда бекор қилинади.
Иккинчидан, шу кундан эътиборан (яъни 1 апрелдан) истаган эркак ёки аёл, агар у касал бўлмаса ёки бутунлай ишга яроқсиз, қари бўлмаса... фойдаланадиган ери, рентаси ёки қандайдир бошқа доимий даромади ва маоши бўлмаса, у (қандай бўлмасин бирор уйда ёки йўлда, ёки шаҳар, қишлоқ кўчаларида) бекор кезиб юрганда ушланса ва 3 сутка мобайнида мутахассислиги бўйича ёки ҳеч бўлмаганда нон ва сувига етарли қандайдир бирон ишни, хизматни топиб жойлашмаса, у ҳолда уларнинг ҳаммаси дайди деб ҳисобланиши лозим. Ҳар бир эркин одам шундай ҳуқуққа эгаки, у (бундай дайдини ушласа, уни судга топшириши керак, суд бу дангаса, ишсизга қиздирилган темир билан кўкрагига тамғасини босиши ва ким уни топган бўлса, шу одамга 2 йил муддатга қул қилиб бериши лозим. Бундай қулга нон ва сувдан бўлак ҳеч нарса берилмай, исталган ишда калтак остида ишлатилиб, занжир билан кишанда асралиши керак.
Агар бундай қул икки йил ўтмасдан хўжайинидан қочишга ҳаракат қилса ёки 14 кун мобайнида йўқолиб турса, у фақат қонун орқалигина хўжайинига қайтарилмай, таёқ билан калтакланиб, занжирга солиб қўйилиши лозим. Агар қайтадан қочишга ҳаракат қилса, хўжайин уни, янгидан суд жавобгарлигига топшириши керак, бу судда унга қиздирилган темир билан пешонасига Я1 тамға босилиши керак ва у хўжайинга умрбод қул қилиб топширилсин.
(Яна қочиш учун ҳаракат қилган қулни энг хатарли жиноятчи сифатида ўлим жазосига ҳукм қилинсин). С. А. Сливко таржимаси. «Crownand parlament in Tudor – Stuart England, A documentary constitution» Ed. by P.Hudhes and R.Fries.
Do'stlaringiz bilan baham: |