Манбалар
Дуэлларга қарши эдикт1
Ҳеч бир нарса илоҳий қонунни дуэлга бўлган жилов- ланмаган ҳирс каби бузолмайди. Бизнинг давлатимизни сақлашга ва кучайтиришга қарши ундан хавфлироқ душман йўқ. Бу нодонлик сабабидан давлатимизнинг асосий таянчларидан бири бўлган дворянларимизнинг кўпчилиги ҳалок бўлмоқда. Бу ишни тўхтатиш учун биз имкониятимиздаги бошқа чораларни ахтариб кўрдик. Энг қаттиқ жазолар билан қўрқитиш ва бошқаларга ибрат учун жазолаш йўлларини қилдик. Жазоланмасдан қолишга умид боғлаб, бу каби жиноятларни қилувчиларга қарши, жиноятларни қайта такрорламасликлари учун ёрдам бериб, янги чоралар кўришга ҳаракат қиламиз...
1. Дуэллар ва яккама-якка олишувлар ҳақидаги эдиктларга қарши қилинган илгариги жиноят ва гуноҳлар кечирилади. Буюрамизки, кимки бундан буён шу жиноятни қилса, дуэлга чақирганлар ҳам, чақирилганлар ҳам, уларнинг турли-туман найранг ишлатиб айёрлик билан олган афвномасига қарамасдан агар мансабдор бўлсалар, эгаллаган мансабларидан, агар пенсия ёки бошқа имтиёзларга эга бўлсалар, пенсияларидан ва
ўша имтиёзларидан маҳрум қилинадилар. Агар судьялар уларнинг қилган жиноятларини жиддий жиноят деб топсалар ва шароит шуни талаб қилса,. улар илгариги эдиктларимизнинг энг оғир жазо бандлари бўйича жазоланадилар. Ушбу эдиктга хилоф равишда қотиллик қилиб, юқоридаги айтилганлар бўйича жазога ҳукм қилинганларга ҳеч қанақа енгиллик берилмайди.
III. Яна буюрамизки, дуэлга чақирганларнинг ва чақирилганларнинг мол-мулкининг учдан бир қисми мусодара қилинснн.
IV. Дуэлга чақирганларни иккала томондан қилган жиноятнинг асосий сабабчиси деб топиб, буюрамизки, дуэлга чақирганлар, юқорида айтилган жазолардан ташқари яна уч йилга узоқ ўлкаларга бадарға қилинсинлар ва мол-мулкининг учдан бир қисми ўрнига ярми мусодара қилинсин. Агар судьялар зарур деб топсалар ва шароит буни талаб қилса, улар яна ҳам оғирроқ жазога ҳукм қилинсинлар.
VI. Буюрамизки, қиролликда ўзаро жанжал чиқариб, аммо Дуэлда қироллик территориясидан ташқарида ёки унинг чегарасида учрашганлар ҳам барибир ушбу эдиктимиз бўйича жазога маҳкум қилинсинлар.
VII. Худо олдида, кишилар олдида шунчалик оғир жиноятлар қилиш билан қаноатланиб қолмасдан, унга яна бошқаларни таклиф қилиб, улардан иккинчи, учинчи ва ҳоказо секундантлар сифатида фойдаланувчиларни ҳеч қанақа раҳм-шафқат қилмасдан эдиктимизнинг қаттиққўллиги бўйича ўлим жазосига ҳукм қилишга буюрамиз. Бундан буён иккинчи, учинчи ва ҳоказо секундантларнинг хизматидан фойдаланиб дуэлга чақирганларнинг ва чақирилганларни иззат-икром, ҳурматдан маҳрум қилинганлар деб эълон қиламиз. Улар ва уларнинг келгуси авлоди дворянликдан маҳрум қилинган деб эълон қилинади. Ҳар хил мансабларни эгаллашдан бутунлай маҳрум қилинадилар. Токи биз ҳам, биздан кейингилар ҳам уларни илгариги аҳволига ҳеч қачон қайтариб олмасинлар. Адолатнинг бутун қоидаси бўйича босилган номус тамғасини улардан ҳеч ким ҳам олиб ташлай олмасин. Шунингдек, дуэлга иккинчи ва учинчи секундант бўлиб иштирок қилган кишилар, дуэлга чақирилганларга қўлланилган жазо билан жазолансинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |