ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Прага университетининг очилиши



Download 409,52 Kb.
bet62/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

Прага университетининг очилиши
(Прага университети хроникасидан)1

1348 йил апрелда чех қироли Карл I (1347—1378 йиллардан у Карл IV номи билан муқаддас Рим императори) Прагада дорилфунун ташкил қилиш ҳақидаги таъсис ёрлиғини чиқарди. Бу Марказий Европадаги биринчи дорилфунун бўлиб, унда чехлардан ташқари қўшни Европа мамлакатлари вакиллари (поляклар, литваликлар, венгерлар, немислар ва бошқалар) фан асосларини ўрганадилар. Университетда: ҳуқуқшунослнк, илоҳиёт, медицина, эркин санъат факультетлари, яъни тўртта факультет бўлган. Бошқа университетлардаги каби бу ерда ҳам лекциялар латин тилида ўқилгаи.


1348 йил ёзда император Карл Прагада умумий илоҳиёт илми, ҳуқуқ қонунлари, медицина ва (эркин) санъат фанларининг ўқитилишига асос солди. Дастлаб ўқитилиш жойи муқаддас Франциска гўристони билан қўшни бўлган уйда, кейин эса Лазар уйида бўлди. Ҳозир эса муқаддас Галла майдонидаги Ротлеб уйида жойлашган. Шундай қилиб, бу университет тўртта миллий бўлимга: чех, бовар, поляк ва саксон бўлимига бўлинган. У кундан-кунга ҳайрон қоларлик даражада, ягона ректор қўл остида кенгайиб, бирлашиб кетди.


Ян Гус томонидан Кутногор декретининг ҳимоя қилиниши1

Прага университети бошқа Европа университетлари каби ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга эди. Бир миллатга мансуб бўлган барча талаба ва профессорлар «миллат» деб номланган уюшмага бирлашдилар. Ҳар бир шунақа бирлашма — «миллат» маъмурий органлар-


ни шу жумладан, университет ректорини сайлашда, имтиҳон комиссияларини тузишда ва бошқаларда бир овозга эга эдилар. Бироқ, университетдаги тўртта «миллат»дан учтаси немис2 (саксон, бовар ва «поляк» деб аталганларнинг кўпчилиги ҳам немис тевтонларга оид эди) бўлганлиги ва уларга нисбатан фақат битта чех миллати бўлганлиги учун, табиийки, бу ерда ўз-ўзини бошқариш ишлари бутунлай немислар томонидан амалга оширилар эди. Бу ҳолат қирол Вацлав IV дан Прага университетидаги немисларнинг зўравонликларига чек қўйишни қатъий талаб қилнб чиққан чех зиёлиларининг тўлиқ норозилигига сабаб бўлди. Чех оппозициясининг узоқ ва қатъий кураши натижасида университетда Кутногор декрети (1409) чиқарилди. Бу декретга асосан бундан буён бутун университет ишларида — умум университет органлари сайловларида ва университет ҳаётига оид муҳим қарорлар қабул қилишда чехлар уч овозга, немислар эса бир овозга эга бўладиган бўлдилар. Бу декрст университетдаги немис профессорларининг норозилигига сабаб бўлди ва улар Прага университетини ташлаб кетдилар. Прага университетининг ректори бўлиб Ян Гус сайланди.


...Қирол Вацлав биринчидан, Чехия қироллигида ва Прага университетида ҳукмдорлик ҳуқуқига эга бўлиб, у даставвал тартиб ва осойишталик ўрнатишда, чехларни ва чет элликларни ишга қабул қилишда, бўшатишда чехлар тўғрисида ғамхўрлик қилиши лозим эди. Иккинчидан, қирол Вацлав Прага универси-тетидаги ўз фуқароларига уч овоз совға қилиш билан тевтон номи остида бирлашган чет элликларга нисбатан ўз ватандошларини афзал кўришини билдирди, учинчидан, чет элликлар мутлақо асоссиз равишда юқоридаги қирол декретига қарши чиқмоқдалар. Бунинг билан Чехия қироллигидаги энг улуғ зотнинг истагига бўйсунишни истамаётирлар...
...Тўртинчидан, қирол эдиктига кўра, Чехия қироллигида яшовчи барча соф чехлар — ҳам дунёвий, ҳам руҳоний шахслар кенгашларда, бошқарув ишларида Қиролликдаги барча юқори имтиёзлардан фойдаланишлари керак, қиролнинг ва қиролликнинг равнақи учун
барча соҳаларда бирннчи ва юқори энг муҳим ўринларда туриб хизмат қилмоқлари даркор...
...Бешинчидан, қирол Вацлав ўз Чехия халқинин: магистрлари ва талабаларига имтиҳонларда, дунёларда, судларда, университетдаги барча хил фикрлашув ва топшириқларда чет эллик талаба ва магистрларга нисбатан устунлик бериш ҳуқуқига эгадир...
...Еттинчпдан, Прага университетида чех халқн вакиллари бошқа халқ вакилларига муносабатда хўжайин бўлишлари зарур...
Чех қиролн чех халқини энг кейинги эмас, балки; биринчи қаторга қўйиши керак. Чех халқи ҳеч қачон паст бўлган эмас, балки у ҳамиша юқори бўлган...
...Саккизинчидан, тевтон халқи бир овозга қарши уч овозга эга бўлганлик имкониятидан фойдаланиб, Прага университетндаги биринчиликни ва бошқариш ишини ўз қўлида сақлаб қолпшга ҳаракат қилиб, чех халқидан пастда эмас, балки устун туришга интилади.
...Шундай қилиб, агар тевтон халқи тевтон ерида яшовчи чехлар тевтонлар устидан ҳукмронлик қилишларини, уларнинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилишларини, уларнпнг овозларини тортиб олиб ўзларинн тевтонлардан устун қўйишларинн истамасалар, майли у ҳолда Чехия ерида яшовчн тевтон халқлари ҳам худди шу нарсага амал қнлсиплар. Чех насли ўз чех ерида хотиржам, бир вақтлари бўлгани каби ўз чех қонунларига амал қилпб яшамоқлари зарур...
...Фақат ўз фойдасиии кўзлайдиган сохта ҳокнмлар ва қўриқловчилар, бу йўлларингиздан қайтинглар. Ўз она ерида ўзларига тегишли меросга ҳақиқий меросхўрлар аср-асрлар ҳукмронлик қилсинлар.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish