9. Сигизмунднинг Констанц соборидаги 1415 йил
8 июндаги нутқи1
(Ян Гусни айблаш юзасидан ўтказилган учинчи охирги мажлиснииг ёпилишидан)
Сизлар бу ерда Гусга қўйилган ва далиллар билан исботланган, уиинг ўзи тан олган (?) айбномани эшитдингиз. Менинг фикримча уни ўтга ёқиб амалга ошириладиган ўлим жазосига ҳукм қилиш учун ўша далиллардан биттасигина кифоядир. Шунинг учун агар у динсизликда (еретикликда) қаттиқ турса албатта ўтда куйдирилиши шарт. Шунга ишончингиз комил бўлсинки, агар у ҳозир ўз йўлидан қайтган тақдирда ҳам бу фақатгина тилда бўлиб қоларди. Чехияга ўз дўстлари олдига боргач эса, у худди илгаригн тарзда иш тутарди ва бу билан янада кўпроқ динни рад этарди.
10. Ян Гуснинг 1415 йил 6 июлда Черков
соборидаги баёноти2
Тўпланиб турган халқ оломонига қараб Ян Гус баланд овоз билан шундай деди:
Бу епископлар мени барча халқ олдида тавба қилишга ундашмоқдалар. Йўқ! Ўз виждонимга хиёнат қилишии ва Исо дининн шарманда қилишни истамайман. Агар ҳақиқатдан воз кечсам, қандай кўз билан тангрига қарайман. Агар менинг айбим билан асрлараро ҳукм суриб келган халқимнннг ишончи оқланмаса, мен қандай қилиб унинг кўзига қарайман?! Ҳеч качон! Халқимнинг қалби тозалигини қутқариш мен учун чириган танамни қутқаришдан афзалроқдир.
Ян Тус Констанц соборида1
12. Ян Гус Констанц соборида
Тубанда келтирилаётган тарихий ҳужжат йилномачининг мунтазам ва жиддий хати бўлмасдан, балки шошма-шошарлик билан дўстга ёзилган хатдир. Шунинг учун табиийки, бу мактуб камчиликлардан холи эмас. Бундан ташқари, лотин тилидаги хатларнинг асл нусхаси сақланиб қолган эмас, шунинг учун табиийки, хатларнинг мазмуни таржимонлар томонидан ғайри ихтиёрий равишда қисман бузилган. Хатларнинг муаллифи машҳур италиялик гуманист, қадимги қўл ёзмаларни тўпловчи Поджо Браччолинидир (1380-1449). У папа куриясининг секретари сифатида Констанцдан Прагага Ян Гус олдига, папанинг Ян Гуснинг соборга келиши ҳақидаги таклифини олиб боради ва Ян Гус билан биргалнкда Констанц шаҳарига қайтиб келади. П. Браччолини Констанц соборидаги Ян Гус иши юзасидан ўтказилган шовқин-суронли кенгашнинг шоҳидигина бўлиб қолмасдан, унинг иштирокчиси ҳамдир. Унинг собордаги иштироки ва чиқишлари шуни кўрсатадики, дастлаб Браччолини Ян Гусни қоралайди, бироқ уни яқиндан билгач, ҳимоя қилади.
Тушлик столидан туриб, яна ибодатхонага қараб йўл олганда юрагим қаттиқ ура бошлади. Мен бу чех руҳонийсининг қораланишини олдиндан сеза бошладим. Мен соборда бўлишдан кўра қўлимни, кўзимни Ҳатто ҳаётимни йўқотишга рози эдим... Мен. ... Гусни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан ва севаман.
Биз ибодатхона томон йўл олдик... Собор раиси (ўз
ўрнндан) турди, киролга ва бу ерда йиғилган отахонларга бир неча марта таъзим қилди ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган-ларнинг номларини ўқиди. Қиролдан, ташқари уларнинг сони 83 киши эди...
Чехнинг (Гуснинг) душманлари шу бугуноқ ўз мақсадларига эришмоқчи эдилар. Чунки гулхан учун тайёрланган смола қуйилган ўтин тахт эди.
Туғилган йили, ойи ва ҳатто куни қаттиқ эътиборга олиниб, ёш нуқтаи назаридан тубандаги уч саволга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бердилар:
1. Гусинцалик Иоани Гус ўз таълимотлари ва янгиликлари билан еретикми (динсизми) ёки еретик эмасми?
2. Бу ерда йиғилганлар отахонимиз қирол учун ва папа учун Гусни жазога ҳукм қила оладиларми?
3. Папани ва муқаддас сирлилик (евхаристия1)ни ҳақорат-лагани учун Гус айнан қандай жазога лойиқдир?
Биринчи саволга 51 киши ижобнй мазмунда, яъни Гус еретик деб овоз берди. Иккинчи саволга ҳам шунча овоз берилди. Учинчи саволга 30 киши Гус ҳеч қанақа жазога маҳкум қилин-маслиги лозим деб овоз бердилар. 10 киши Гусни черковда тавба қилдирши жазосига маҳкум қилиш учун, 45 киши эса агар Гус кўп йиллардан буён черковга қарши юритиб келаётган таълимот-ларидан воз кечмаса, уни ўлим жазосига маҳкум қилишга овоз берди.
Шундан кейин Раис Гусга барча таълимотларидан қайтишни таклиф қилади. Аммо Чех (Гус) ўрнидан туриб баланд овоз билан «Менинг ўз динимдан ва таълимотимдан қайтиш ниятим йўқ» дейди.
Худди шунингдек (император) Сигизмунд ҳам Чехга таъли-мотларидан қайтишни қатъий ва жиддий равишда таклиф қилди...
Шундан кейин Гус тиз чўкди. Залга жимлик чўккач, Гус шундай дейди: «Мен ўзимнинг тарғиб қилиб келган ва ёзган таълимотларимнинг ҳатто бир моддасидан ҳам воз кеча олмайман. Бироқ менга қарши туҳмат ва уйдирмадан иборат бўлган бу гувоҳларнинг айбномаларини бутунлай рад қиламан. Уларнинг қасами — бутун ёвузликнинг асоси, Тангрининг, ўзига яхши маълумки, бу ерда айтилган гапларда ҳақиқатнинг сояси ҳам йўқдир.
Шундан кейин залда даҳшатли шовқин-сурон бошланиб, Гус бошига лаънатлар ёғилди. Овоз беришни талаб қила бошладилар.
Овоз бериш қуйидагича ўтказилди. Дастлаб курфюристлар ва уларнинг вакиллари; ундан кейин князлар, архиепископлар, епископлар овоз бердилар.
Ундан кейин эса ўлка ва шаҳарлар вакиллари овоз бердилар2.
Курфюрист Людовик (Пфальцский):
Мен Гусни шайтоннинг қуроли деб ҳисоблай олмайман, уни ўлим жазосига ҳукм қила олмайман. Гусни эркинлигига, ҳаётига ва шахсига таҳдид қилмасдан жазолаш керак, чунки биринчидан, у соборга қиролнинг ҳимоя ёрлиғига ва чин немис сўзига ишониб, ўз ихтиёри билан келган. Иккинчидан, у барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди. У ўз таълимотларидан агар уларнинг нотўғри эканликларини исботлаб берилса қайтишга тайёр эканлигини айтди. Унга қарши қўйилган гувоҳларнинг кўрсатмаларини у қабул қилмади. Гувоҳларнинг сотиб олинганлигини айтди. Шунинг учун мен Гусни озод қилиш ва уни уйига қўйиб юбориш учун овоз бераман. «Ҳа!»
Эйнбеккен (Саксон курфюрист руҳонийси):
Мен руҳоний сифатида айни ҳақиқатни айтишим керак бўлгани учун шуни айтаманки, Гус жиноятчи сифатида қамоққа олинганлиги учун қаттиқ изтироб чекаман. Бу ерда, Констанцда бутун оламга шундай томоша бериляптики, бунинг учун бизнинг оғайнимиз (руҳонийлар) уялишлари керак. Чет элга ҳеч қанақа қурол-яроқсиз кириб келган (худонинг ўзи асраган) бу кишига бизнинг руҳонийларимиз ва кишиларимиз қурол билан таҳдид қилганликлари, кейинчалик эса ҳеч қанақа бунга ҳақлари бўлмаса-да худди қотилни қамаганлардек қамаб қўйганларининг шоҳиди бўлдик...
Агар бу воқеаларни ўз кўзим билан кўрмаганимда ҳеч қачон ишонмаган бўлар эдим. Бу воқеани ўтакетган шармандалик деб ҳнсоблайман. Бу таълимотчига ўз фикрларини очиқ-ойдин хотиржам айтиш имконини бериш ўрнига шовқин-сурон қилиб, унинг овозини бўғдилар... Озодлик, виждон ва ҳаёт учун овоз бераман. «Ҳа!»
Архиепископ Ремежский:
Агар Тангрига янги (Гуснинг) черков маъқул бўлса, майли у ҳолда Гус мўъжиза яратсин. Агар буни уддасидан чиқа олмаса у ҳолда ўзи чириб кетсин. Гуснинг ўлими учун овоз бераман. «Йўқ!».
Епископ Оснабрюкский:
Бизнинг таълимотимиз учун сон-саноқсиз одамлар ўлиб кетган. Майли Гус ҳам ўз тарафдорлари билан ўз таълимоти учун ўлиб кетсин... У ўтда куйдирилсин. «Йўқ!».
Епископ Триентский:
Агар бу чех менинг бобом бўлганда ҳам, мен уни ўтда куйдиришга овоз берардим. «Йўқ!».
Овоз бериш навбати менга келди. Мен тубандагиларни дедим: «Ўзимнинг кўрлигим натижасида дастлаб хавфли ҳисоблаб келган ва кейинчалик унинг фикрларини яхши англаб олиб унга муҳаббатим ошган Гуснинг устидан бўлган судда қатнашишга юборилганлигим учун ўзимни бениҳоя бахтсиз ҳисоблайман...
Озодлик, виждон ва ҳаёт учун овоз бераман. «Ҳа!».
Сигизмунд охирги натижани эшитиб, гўёки ўзининг устидан ўзи ҳукм ижро этмоқчи бўлгандек, ранги оқариб, аъзойи бадани титрай бошлади: Гуснинг ҳаёти ва эркинлиги унга боғлиқ эканлигини у яхши биларди. Ибодатхона ичида қабристон сукунати ҳукм сурарди. Охирги нутқ садоси эшитилгач, Сигизмунддан сўрашди: «Император олий ҳазратлари! Сизнинг охирги қарорингиз қандай бўлади: Гуснинг таълимоти учунми; ёки қаршими? Сиз унинг еретиклигини — динсизлигини ўлимга лойиқ деб ҳисоблайсизми?..».
Савол тарзидаги ҳаяжонли овоз билан шундай жавоб берди: «Гусни еретик — динсиз деб тасдиқлашни давом этаман, — агар таълимотидан қайтмаса, ҳуқуққа биноан ўтда куйдириб ўлдиришга тўлиқ ҳолда муносибдир...».
Шунда Гус мардлик билан сўради: «Сиз император жаноб олийлари, наҳотки ўзингизнинг салтанатингизни ва немис шон-шуҳратини пастга уришга ҳаракат қилишингиз мумкин? Наҳотки ўзингиз ўз муҳрингиз билан тасдиқланган ҳимоя ёрлиғингизни инкор қилиб, жиноят ва хиёнаткорликни ўз устингизга олишингиз, мумкин. Гап менинг ҳаётим ҳақида эмас, балки сизнинг салтанатингизнинг пок ва ҳалоллиги устида боряпти.
«Сигизмунд: «Ҳақиқатан мен сенга, динсизга хавф-хатарсиз юришингни ваъда қилдим, лекин у фақат бу жойга келишинг учун эди, сен буни олдинг. Орқага қайтиш йўлингни мен ваъда қилмадим... Сенинг талабинг асоссиз, Собор кўпчилик овоз билан сенга жазо ҳукм қилди», деб жавоб берди.
Собордагиларнинг ҳаммаси шунчалик ҳаяжонга тушдилар-ки, столларни синдириб, синган бўлакларини ўтирганларга қараб отдилар. Тўс-тўполон вақтида император чиқиб кетди. Гус ҳам агар истаса чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ, у, ўзининг қамоқ-хонасига қайтиб келди. Қачонки ибодатхонада ҳеч ким қолма-гандан кейин Гуснинг душманлари уни ушлашди. Улар бонг уришга ва Гус шаҳардан қочиб кетмасин деб, шаҳар дарвоза-ларини қўриқлашга буйруқ беришди. Лекин улар қамоқхонага кирганларида тиззасида туриб, жон-дили билан ибодат қилаётган Гусни кўрдилар. Соқчилар ҳатто қамоқхона эшигини ёпмай Гуснинг олижаноб қалбига ҳавас билан қараб турдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |