Баҳс-мунозара усули. Мунозара ўтказишнинг босқичлари.
Бахс-мунозара боскичи. Мунозарани катта гуруҳларда ўтказса ҳам бўлади, лекин у кичик гуруҳларда ўтказилса кўпрок фойда беради. Муаммони гуруҳда муҳокама қилиш иштирокчиларга нафақат ўзаро фикр алмашиш, балки муҳокама этилаётган мавзу ҳақида аниқ маълумотлар олиш, уз ҳиссиётлари ва нуқтаи назарларини ифода этиш имкониятини ҳам бериши мумкин. Мунозара бошланишидан олдин бирор ҳикоя ёки воқеа айтиб бериш ва иштирокчилар унинг "илдизи"ни илғаб олиши мунозара жараёнининг яхши ўташини таъминлайди.
Гуруҳда мунозара ўтказаётганда қоида сифатида шуни эътиборга олиш керакки, бирор иштирокчи ўз фикрини баён этаётганида бошловчи уни бўлиб қўйишга ёки унинг фикри нотўғрилигини исботлашга ва ўзининг сўзини ўтказишга ҳаракат қилмаслиги керак. Чунки бу бериладиган кейинги саволга бутун гуруҳнинг ёки кўпчиликнинг жавоб беришдан бош тортишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, савол бергандан сўнг иштирокчиларни шошилтирмаслик, жавобни ўйлаб олишлари учун вақт бериш лозим. Лекин бунда улар берилган савол устида кўп ўйланмасликларига хам эътибор берилса, машғулотнинг бир хил темпда ва қизиқарли ўтишига шароит яратилади. Тренер иложи борича "ҳа", "йўқ" жавобларига элтувчи саволлар бермасликка ҳаракат қилиши лозим. Иштирокчиларни гапиртириш учун саволлар тушунарли ва аниқ тузилган бўлиши керак.
Муайян масалаларда гуруҳий мунозаралардан фойдаланиш муаммонинг турли ечимларини топишда асқотади. Мунозара иштирокчиларнинг муҳокама қилинаётган мавзуга қизиқишини оширади, уларга ўз фикрини баён қилиш ва бошқаларнинг фикрни эшитишига имкон беради. Бундан ташқари, мунозара давомида муаммо ечимининг турли йўллари топилади, гуруҳнинг бирлашишига ва ўзаро мустаҳкамланишига олиб келади.
Мунозара ўтказишнинг босқичлари.
Мунозара жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши лозим.
Йўналтириш босқичи — бунда мунозара мавзуси танланади, мақсад аниқланади, иштирокчилар томонидан билдирилган тушунча, фикр, мулоҳазалар асосида иш учун зарур булган ахборот йиғилади.
Вақтни бошқариш босқичи — бунда тренер мавзуни эълон қилиш, иш шаклини тушунтириш ва заруриятга қараб иштирокчиларнинг фикрини йўналтириб туриш учун вақтни олдиндан тақсимлаши лозим.
Бахолаш босқичи — муҳокама давомида барча фикрлар эшитиб бўлгандан сўнг уларни тартиб билан асосли тарзда ва ҳамкорликда баҳолаш жуда муҳимдир.
Тугаллаш босқичи бунда мунозара якунлари сарҳисоб қилинади. Гуруҳий мунозарада тренер гуруҳда ишонч муҳитини яратиш учун масъулдир. Шунинг учун у бир пайтнинг узида 2 та ролни ҳам тренер, ҳам иштирокчи ролини ўташга бурчлидир. Ва охирида тренер ягона хулосани эълон қилади, иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |