Геоморфология йўналиши.
Ушбу йўналишга америкалик олим
У.М.Девис томонидан асос солинган. У географик циклларни ёшлик, вояга
етганлик, кексалик даврига бўлиб ўрганди. Олим томонидан ушбу даврлар
гарчанд алоҳида тарзда ўрганилсада, аслида улар табиатан бир бутун, бир-
бирларидан ажралмаган ҳолда ривожланади, дея уқтиради.
Геоморфолог В.Пенк (1888-1923) барча ёнбағирлар морфологияси
тектоник харакатлар туфайли юзага келишини уқтиради. Рус олими
М.В.Ломоносов эса рельефнинг ташқи ва ички кучлар таъсирида
шаклланишига урғу беради. Унинг ушбу ғоясини С.Н.Никитин,
А.П.Карпинский, А.П.Павлов ўз асарларида ривожлантиради. Ушбу
тадқиқотчилардан айниқса А.П.Павловнинг “Текисликлар рельефи ва унинг
ер усти ва ости сувлари таъсирида ўзгариши ҳақида” номли китоби жуда
қизиқарлидир.
1930 йилларда географлар Я.С.Эдельштейн ҳамда ИС.Шукин
11
томонидан илк бора олий ўқув юрти талабалари учун геоморфология фани
юзасидан дарслик яратилди.
Я.С.Эдельштейн (1869-1952) Санкт Петербург геоморфологлар
мактабининг асосчиси бўлиб, у Санкт Петербург университети География
факультетининг дастлабки декани эди. Я.С.Эдельштейн асарлари “Основы
геоморфологии” (1938) олимнинг узоқ вақтлар далада олиб борган
кузатишлари, уюштирган кўплаб экспедиция материаллари асосида
яратилган. Натижада Санкт Петербург университети, География факультети
қошида, геоморфология кафедраси ташкил этилди. Ушбу кафедрада
Я.С.Эдельштейннинг издошлари сифатида К.К.Марков, И.П.Герасимов,
Н.И.Соколов, Г.Д.Рихтер каби олимлар табиий географик жараёнларни
ўрганишга хисса қўшган йирик геоморфолог олимлардир.
А.А.Борзов (1874-1939) ва И.С.Шукин (1885-1984) Москва Давлат
Университетининг География факультети қошида Москва Геоморфологлар
мактабига асос солдилар. И.С.Шукин кейинчалик География факультети
қошида илк бор “Геоморфология” кафедрасини ташкил этди. Унинг уч
томдан иборат “Общая морфология сущи” (1936) номли олий ўқув юртлари
учун яратилган дарслиги замонамизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Ушбу олимнинг издошлари сифатида шаклланган А.И.Спиридонов,
А.И.Соловьев,
Н.А.Гвоздецкий,
Н.И.Михайлов,
М.В.Карандеева,
Г.К.Тушинский, О.К.Леонтьев, Н.А.Солнцев, С.С.Воскресенский каби
олимлар
табиий
географик
жараёнларни
ландшафтнинг
асосий
компонентлари сифатида ўргандилар.
Кейинчалик
Ўзбекистонда
Санкт
Петербург
ҳамда
Москва
геоморфологлар мактаби номоёндаларининг издошлари сифатида бир гуруҳ
Ўзбекистонлик геоморфолог олимлар шаклланди.
Улар Ю.А.Скворцов, А.Ю.Алферов, Н.А.Кочай, Ю.Я.Кузнецов,
О.Ю.Поелавская, Г.Ф.Тетюхин, Б.В.Яскович каби олимлар эди. Ушбу
олимлар Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг географик тузилиши ҳақидаги илмий
ғояларни ёритиш арафасида айрим табиий географик жараёнлар хусусида
12
ҳам ўз фикрларини билдирадилар. Кейинги даврларда тектоник гравитацион,
гаяциал, суффозия, эрозия,аккумляция, эол келиб чиқишга эга бўлган табиий
географик
жараёнлар
Б.А.Федорович,
А.Б.Бобоев,
М.Ш.Шерматов,
Х.Вахобов, А.Рафиқов, А.Н.Ниғматов каби олимлар томонидан муфассал
тадқиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |