Ўқув қўлланма


Мавзуга оид савол ватопшириқлар



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

 
Мавзуга оид савол ватопшириқлар 
 
1. И.Г.Герасимовнинг рельеф ер юзи формаларини ўлчамига кўра неча 
гуруҳга ажратган? 
2. Д.С.Кизевальтер ва Э.К.Қодиров таснифлари ҳақида сўзлаб беринг. 


18 
3. М.М.Маматқулов таснифи ҳақида сўзлаб беринг. 
4. А.Рафиқов, Ҳ.Вахобов, А.Қаюмов, М.Азимов томонидан таклиф 
этилган таснифни, юқорида қайд этилган тасинфларга солиштириб баҳоланг. 
5. Ушбу сатрлар муаллифи томонидан таклиф этилган тасинфнинг 
юқорида қайд этилган таснифлардан фарқли жиҳатини кўрсатинг. 
Иқлим элементлари туфайли юзага келувчи табиий географик 
жараёнлар 
 
Иқлим элементлари тарзида ўрганиладиган, қуёш нури, ҳарорат, ёғин 
турлари, шамол таъсирида нураш, дефляция корразия каби табиий географик 
жараёнлар юзага келади.
 
Нураш 
 
Нураш экзоген жараёнлар туркумига мансуб бўлиб, у ҳарорат 
кўрсаткичининг тебраниши, сув, шамол, муз, ўсимликлар, ҳайвонот 
дунёсининг механик, физик ёки кимёвий таъсирида ўзгариши натижасида 
бир холатдан иккинчи холатга ўтиши ва уваланиши туфайли юзага келади. 
Нурашнинг физик, химик ва биологик турлари мавжуд. 
Физик нураш
деганда, тоғ жинсларининг ҳаво ҳарорати таъсирида 
(сутка ёки соатлар мобайнида кескин ўзгариши туфайли) бўлакларга 
ажралиши тушунилади. 
Уваланиш ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли тоғ жинслари 
хажмининг кенгайиши, совиши, ва аксинча сиқилиши, майда бўлакчаларга 
ажралиши туфайли юзага келади. Тоғ жинсларининг қуёш нури таъсирида 
қизиши, унинг рангига ҳам боғлиқ. Тўқ тусли (қора, жигарранг ва ҳ.к.) тоғ 
жинслари нурни ўзига кўпроқ қабул қилганлиги учун кўпроқ, оқ ёки унга 
яқин тусдаги тоғ жинсларининг қуёш нурини кўпроқ қайтариши ва қисман 
ўзига қабул қилиши туфайли қора тусли тоғ жинсларига нисбатан сустроқ 


19 
даражада қизийди. Демак, қора рангли тоғ жинслари қуёш нури таъсирида 
кўпроқ уваланади, оқ рангли тоғ жиснларида эса нураш нисбатан камроқ 
ривожланади. Ушбу жараён тоғ жинсларининг юза қисмида фаолроқ 
кечганлиги туфайли нураш даражаси асосан тоғ жинсининг сиртидан ичкари 
қисмига томон камайиб боради. 
Шу боисдан нураш жараёни асосан асосан тоғ жинсининг юза қисмида 
фаол кечади ва чуқурлик даражаси ошган сари нураш кўрсаткичи камайиб 
боради.
Тоғ жинси таркибида ҳосил бўлган ёриқлар тектоник кучлар таъсирида 
ҳам шаклланиши мумкин. Айниқса йирик маштабдаги тектоник ёриқ ўтган 
йўналиш бўйлаб бир неча юзлаб, хатто минглаб метр кенгликда уваланиш 
майдони юзага келади. Бу ерда тектоник ёриқлар кўлами капиляр 
ўлчамлардан энига бир неча см, чуқурлиги ҳам шунга мутаносиб равишда 
бир неча ўнлаб см, хатто бир неча метрларга етиши мумкин. Механик нураш 
туфайли ушбу жараён кўрсатилган юза бўйлаб янада ривожланади, балки бир 
мунча чуқурликда ҳам кечиши мумкин. 
Уваланган жинслар бўлаги қанчалар кичик бўлса, физик нураш 
фаолиятининг шунчалар сусая боришини кузатамиз. Чунки уваланган тоғ 
жинсининг парчаси қанчаик кичик бўлса, ҳарорат унинг барча қисмида 
деярлик бир хил тарзда кузатилади, шу боисдан ўша жинснинг чатнаш, 
натижасида янада кичик бўлакларга ажралиш коэффициенти ҳам шунчалар 
кичик бўлади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish