Ўқув қўлланма Масъул мухаррир


Мавзуга оид савол ва топшириқлар



Download 457 Kb.
bet7/31
Sana20.04.2022
Hajmi457 Kb.
#567350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
5 ТАБИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁН китоб

Мавзуга оид савол ва топшириқлар

1. Нураш ва унинг сабаблари ҳақида тушунча беринг.


2. Нурашнинг неча тури мавжуд?
3. Физик нураши ва унинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб беринг.
4. Табиатда химик нураш қандай содир бўлади?
5. Биологик нураш ҳақида тушунча беринг ва унинг физик ва химик нурашдан фарқини айтинг.
6. Нураш табиатда қандай аҳамият касб этади?
Сув ва гравитацион кучлар таъсирида юз берувчи жараёнлар

Ушбу гуруҳга сурилма, солифлюкция, кўчки нивация ва дефлюкция каби табиий географик жараёнлар киради.


Сурилма. Сурилма деб, кўл, денгиз, жар шунингдек сув омборлари, карьер, каналларнинг тик қирғоғида, тоғ жинслари массасининг тоғ ён бағирлари бўйлаб пастга сурилиб (сирғаниб) тушишига айтилади.
Сурилма тушунчаси соф туркий ўзакдан иборат бўлган халқ табиий географик термини бўлиб, сурилиш, сирпаниш каби мазмун беради. Бу тушунча ушбу жараённинг табиий хусусиятлари ва худудий географик тарқалиш жихатларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган.
Сурилма табиатда қуйидаги сабаблар туфайли юз бериши мумкин:

  • Тик ён бағирлар тагининг дарё оқими сув омбор, денгиз абразияси туфайли жарликлар тарзида емирилиши;

  • Сув ўтказмайдиган қатлам устида, сув ўтказадиган ғовак лёсс, тупроқ, қум, шағал аралаш тўртламчи давр ётқизиқларининг қават-қават ҳолда ётиши;

  • Содир бўлган атмосфера ёғинлари, эриган қор суви, қисман сунъий суғориш туфайли ғовак тўртламчи давр ётқизиқларининг сувга бўкиши;

  • Сув ўтказмайдиган қатлам йўналиши бўйлаб гидрогеологик горизонтнинг шаклланиши ва сирпанувчи юза ҳосил бўлиши;

  • Сувга бўккан ғовак жинслар солиштирма оғирлигининг ортиши натижасида қия ён бағир бўйлаб тўпланган жинсларнинг гравитацион куч туфайли сингиб кетиши.

Сурилма юзага келишида иштирок этувчи ёрдамчи омиллар:

  • Антропоген таъсир сурилма юз бериши мумкин бўлган худудларда мавжуд бўлган ўрмон қопламининг кесиб ташланиши;

  • Сунъий суғориш туфайли грунтнинг меъёридан ортиқ даражада бўлиши;

  • Кон қазиш, портлаш, темир йўл ва автомобил йўлларини барпо этиш;

  • Сейсмик таъсирнинг фаоллашуви, яъни зилзилаларнинг тез-тез такрорланиши.

Сурилмаларнинг Д.С.Кизевальтер, Г.И.Раскатов, А.А.Рижова (1981) тўртта йирик гуруҳга бўлиб ўрганди. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ўпирилиш билан бирга кечувчи сурилмалар. Бу туркумга хос сурилмалар йирик мустахкам бириккан тўртламчи давр ётқизиқ (лёсс, қум, шағал аралаш қатлам)ларнинг сурилма бўлак-бўлак ҳолда кириб қолиши туфайли юз беради. Ушбу туркумдаги сурилмалар юз бергач, сурилма грунт массаси ва сурилмадан ажралиб қолган турғун ён бағир бўйлаб цирк кўринишидаги тик қиррали деворсимон қияликлар шаклланади.
2. Хақиқий сурилмалар. Бу турдаги сурилмалар силжиган массанинг қалинлиги, сурилиш кўлами, шаклига кўра турлича бўлиши мумкин.
3. Хандақсимон- кичик сурилмачалар. Бу турга мансуб сурилмаларда силжиш массасининг қалинлиги 5 м дан кам бўлиб, фақат юза қатламларни ташкил этувчи ғовакдор жинсларнигина қамраб олади.
4. Оқмалар – силжиш массасининг қалинлиги 1 м дан қалин бўлмаган ҳолда нураш пўстининг энг юза қисминигина қамраб олади. Демак, ушбу тўрттала гуруҳ ичида энг муҳим аҳамият касб этувчиси иккинчи гуруҳга мансуб бўлган хақиқий сурилмалар экан.

Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish